Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 43 / Кадрлар бўлими

Дам олишга чиқиб, ишга қайтиб келмади

Корхонамиз ходими 2013 йил 7 январда ишга қабул қилинди. У кейин меҳнат шартномасини ўз хоҳиши билан бекор қилган ҳолда 2013 йил 7 октябрдан бошлаб унга меҳнат таътили берилиши тўғрисида ариза берди. Меҳнат шарт­номасига кўра йиллик меҳнат таътили муддати 24 иш кунини ташкил қилади.

Биз унга меҳнат таътилини қанча муддатга беришимиз керак? 18 иш кунгами (7.01.2013 йилдан 6.10.2013 йилгача иш даври, яъни ҳақиқатда ишланган вақт учун) ёки 24 иш кунигами?

Н.Шин.

– Мазкур вазиятда таътил ҳақиқатда ишланган вақт учун берилади.

Меҳнат шартномаси ходимнинг хоҳишига кўра бекор қилинганда иш берувчи номига пулли компенсация ўрнига фойдаланилмаган таътилни аслида бериш тўғрисида ариза тақдим этилиши мумкин. Ариза иш берувчининг розилиги билан қаноатлантирилиши мумкин ва кейин меҳнат муносабатлари бекор қилинадиган таътил сифатида расмийлаштирилади.

Ушбу ҳолда меҳнат шартномасини бекор қилиш санаси бўлиб таътил тугаган кун ҳисобланади (Меҳнат кодекси (МК)
152-моддасининг биринчи қисми).
У меҳнат дафтарчасига меҳнат шартномасини бекор қилиш санаси сифатида қайд этилади.

Шуни таъкидлаш лозимки, кейин меҳнат муносабатларини бекор қилган ҳолда таътил бериш қоидаси иш берувчи билан муддатли меҳнат шартномаси тузган ходимларга ҳам татбиқ этилади. У таътил шартнома муддати тугагач тугайдиган ҳолда ҳам амал қилади. Ушбу ҳолда ҳам меҳнат шартномаси муддати тугаган кун эмас, балки таътилнинг охирги куни меҳнат шартномаси бекор қилинган кун ҳисобланади (МК 152-моддасининг учинчи қисми).

Агар ходим унга таътил бериладиган бутун иш йили ишлаган бўлса, таътил тўлиқ ҳажмда (24 иш куни) берилади. Агар иш йили тўлиқ ишланмаган бўлса, таътил муддати ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳар бир тўлиқ таътил миқдорини 12 га бўлиб, сўнг тўлиқ ишланган ойлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади. Бунда 15 календарь кундан ками чиқариб ташланади (МКнинг         141-моддаси).

Сизнинг ходимингиз тўлиқ 9 ой ишлаган. Унга таътил: 24 / 12 х
9 = 18 иш куни миқдорида берилади.

Прочитано: 2365 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика