Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 42 / Биз яшайдиган уй

Сергели “янгича” иситилади

Пойтахт ҳокимияти Жаҳон банкининг экспертлари билан ҳамкорликда «Тошкент шаҳридаги 8-сонли иситиш марказини (ИМ) иссиқлик билан таъминлашнинг ёпиқ тизимига ўтказиш (1-босқич)» лойиҳасини амалга ошириш масалаларини ишлаб чиқмоқдалар.   

 

Тошкент шаҳрининг туманларидан бирида иситишнинг экспериментал тизими жорий этиладиган бўлди.

Ушбу ИМ  Сергели-1-8А, Йўлдош-8, 15-17, Дўстлик-1-2 массивларига ҳамда Янги Сергели йўли, Меҳригиё, А.Ахматова, Қипчоқ, Чинор, Давлатобод, Дўстлик, Мирзо Турсунзода, Жаҳонаро, Қўрғонтепа кўчаларига хизмат кўрсатади.

Лойиҳага биноан қозонхоналарни улар самарадорлигини 90%га оширган ҳолда реконструкция қилиш, иссиқликни таъминлашнинг эскирган тармоқларини алмаштириш, очиқ тизимдан ёпиқ циклга ўтказиш, марказий иссиқлик таъминоти тизимларига уланган барча биноларда индивидуал иссиқлик кичик станциялари ва иссиқликни ҳисобловчи ўлчагичларни ўрнатиш назарда тутилган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, лойиҳанинг қиймати  $69,51 млн ни ташкил этади. Лойиҳанинг амалга оширилиши  134,1 минг Гкал ҳажмдаги иссиқлик қувватини иқтисод қилиш, шунингдек атмосферага чиқиндиларни қисқартиришга имкон яратади.  

e-kommunal.uz  сайтидаги

материал асосида.

Прочитано: 2066 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика