Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 42 / Биз яшайдиган уй

Ўз ҳисобидан ҳисоблагич

Ушбу вазият ўз вақтида АВ томонидан 16.01.1997 йилда 298-сон билан рўйхатдан ўтказилган (28.08.2010 йилда ўз кучини йўқотган) Маиший абонентлар билан электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш қоидаларида ўз аксини топган эди. Ушбу Қоидаларнинг 2.1.4-бандида белгиланишича, электр энергиясидан ҳисоблагичсиз вақтинча фойдаланганда энергия таъминоти корхонасининг рухсати билан маиший абонентлар билан ҳисоб-китоблар маҳаллий ҳокимликлар томонидан тасдиқланган шкала бўйича, турар жойларнинг тоифасига (хоналар сони, кондиционерларнинг борлиги) боғлиқ ҳолда амалга оширилган. Энергия таъминоти ташкилотлари ҳисобга олувчи асбобларсиз вақтинча энергия истеъмоли далилларини ҳужжатлаштирганлар, уларни мажбурий тарзда ўрнатиш санасини белгилаганлар. Электр энергиясидан ҳисоблагичларсиз фойдаланиш қисқа даврга мўлжалланган вақтинча вариант, форс-мажор, қоидалардан истисно бўлиб, меъёрга айланиб қолиши мумкин эмас эди. Бироқ, ҳужжат бекор қилинганлигига қарамай, айрим абонентлар ҳозирга қадар ҳисоблагичсиз электр энергиясидан фойдаланишда давом этяпти, энергия учун аввалгидек ҳисоб-китоб қиляпти.

Бизнинг 4 қаватли уйимиздаги қўшниларнинг бир қисми ўтган асрдаёқ электр ҳисоблагичларни ўғирлашлардан азият чеккан ана шундай қоидабузарлар жумласига тушиб қолди. Уларнинг баъзилари янги ҳисобга олувчи асбобларни ўрнатишди. Бошқаларда эса бунга вақт ҳам, хоҳиш ҳам йўқ эди. Улар бу ишни серташвиш ва сансалор иш деб ҳисоблаб, югур-югурни, расмийлаштиришни хоҳламадилар - ҳамма ишни кейинга сурдилар. Вақт ўтиши билан абонентларнинг ушбу тоифаси сафига эски индукцион ҳисоблагичлари ишдан чиққан кишилар ҳам қўшилишди. Анча онгли фуқаролар уларни замонавий ҳисоблагичларга алмаштирдилар. Онгсиз фуқаролар эса чироқ учун вақтинча шкала бўйича тўлашда давом этиб, белгиланган тартибни бузувчи шахсларга айландилар.

Чилонзордаги 72 квартирали тўрт қаватли уйимизнинг электр ҳисоблагичлар билан жиҳозланганлиги мониторинги зинапоя хоналаридаги электр шчитларда 32 та ҳисобга олувчи асбоб (41%) етишмаётганлигини кўрсатди. Шчитларда мавжуд бўлмаган ҳисоблагичларнинг бир қисми квартираларга ўрнатилган. Бироқ бу ҳам қоидабузарликдир.

 

Қонун ҳужжатларига кўра улар белгиланган жойларда – зинапоя майдончаларидаги шчитларда жойлашиши керак.

 Демак, уйимизда яшовчиларнинг бир қисми энергия тежамкорлиги устувор вазифалардан бири деб белгиланган энергетика секторини ислоҳ қилиш жараёнидан четда қолган. Эҳтимол, бу гапимиз ҳаддан ташқари баландпарвоз кўринар. Битта уй – фақат битта кичик бўғин, микродаража. Бироқ бундай типик кўп қаватли уйлар пойтахтдаги кўп квартирали уй-жой фондининг асосини ташкил этади.

Энергия таъминоти ташкилоти учун ҳисоблагичсиз абонентлар билан ҳисоб-китоб қилиш тижорий талафот келтиради, зеро истеъмолнинг реал ҳажмлари анча кўп. Агар кишилар ҳисобга олувчи асбобларга эга бўлмасалар, уларни энергия ресурсларини тежаш муаммоси қизиқтирмайди.

2009 йилда Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари1 (бундан кейин – Қоидалар) қабул қилинди. Унда белгиланишича, истеъмолчилар мажбурий тартибда ҳисоблагичлар билан таъминланган бўлишлари керак. Бунинг устига, Электр энергияси истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимига (АСКУЭ) мувофиқ келадиган электрон ҳисоблагичлар билан (Қоидаларнинг 39-банди). Қоидаларда назарда тутилишича, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси (ҲЭТК), агар истеъмолчида Ўзстандарт томонидан текширилган ҳисобга олувчи асбоб мавжуд бўлмаса, электр энергиясини етказиб беришни тўхтатиш ҳуқуқига эгадир (Қоидаларнинг 129-банди).

Ҳисоблагичга эга бўлмаган абонентлар ҳозирча энергия истеъмоли бозорида мавжудлар, бироқ энергия таъминоти корхоналари ходимларининг айтишича, уларнинг улуши бугунги кунда жуда озчиликни ташкил этади. Шундай бўлса-да, улар билан электр энергияси учун ҳисоб-китоблар қандай амалга оширилиши керак деган савол қоляпти. Қоидаларда бу ҳақда нима дейилади? Унинг 65-бандига кўра электр энергиясининг ҳисоби истеъмолчининг айбисиз вақтинча бузилганда етказиб берилган электр энергияси учун ҳисоб-китоб ҳисобга олиш бузилгунга қадар аввалги ҳисоб-китоб даврининг ёки ҲТЭК қарорига кўра ҳисоб тиклангандан кейин келувчи даврнинг ўртача суткалик харажати бўйича амалга оширилади. Электр энергиясининг ўртача суткалик харажати бўйича ҳисоб-китоб даври 1 ойдан  ошмаслиги керак, унинг мобайнида ҳисоблагич ўрнатилиши ва ҳисобга олиш тикланиши керак. Агар ҳисоб-китоб қиладиган ҳисобга олувчи асбобни кўрсатилган муддатда объектив сабабларга кўра тиклаш мумкин бўлмаса, электр энергияси учун ҳисоб-китоб тартиби ва ҳисобни тиклаш муддати истеъмолчи билан ҲТЭК ўртасидаги ўзаро келишув бўйича ўрнатилиши керак.

Мамлакатда ўтказилаётган электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизими модернизацияланиб, вазият ўзгармоқда. Ушбу йўналишнинг устуворликларини белгиловчи дастурий ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 5.06.2009 йилдаги 150-сон қарори2 (бундан кейин – 150-сон Қарор) ҳисобланади. Ўзбекистонда электр энергиясини ҳисобга олишнинг эски индукцион асбобларини босқичма-босқич алмаштириш ва АСКУЭга уланадиган замонавий электрон ҳисоблагичларни ўрнатиш йўли танланган. Ушбу жараён жадвал бўйича юритиляпти. Кўп квартирали уйни автоматлаштирилган ҳисоб тизимига улаш учун уй бутунлай замонавий ҳисоблагичлар билан жиҳозланиши керак. Уларга эга бўлмаган, шунингдек носоз ҳолатдаги ҳисобга олувчи асбобларга эга бўлган абонентлар замонавий электр ҳисоблагичларни ўз ҳисобларидан ўрнатишлари керак.

ТЭК инспекторлари электр энергиясидан ҳисоблагичсиз фойдаланаётган истеъмолчиларни аниқладилар, уларни ўрнатиш зарурлигини тушунтирдилар, қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавоб беришга тўғри келиши хусусида огоҳлантирдилар. Қўшнилар бу ҳақда жиддий ўйлаб қолдилар ва Учтепа ТЭКга йўл олдилар. У ерда нафақат электрон ҳисоблагичларни ўрнатиш ва ишлатиш билан боғлиқ саволларга жавоб олдилар, балки мамлакатнинг энергетика секторида ўтказилаётган ислоҳот тўғрисида ахборот ҳам олдилар.

 Истеъмолчиларни эски ҳисобга олувчи асбоблар кимнинг ҳисобидан алмаштирилиши кераклиги масаласи ташвишлантирарди. 150-сон Қарорнинг 5-банди ва Қоидаларнинг 103-бандига кўра маиший истеъмолчиларда (жисмоний шахсларда) эски ҳисоблагичларни алмаштириш ва АСКУЭга уланадиган замонавий электрон ҳисоблагичларни ўрнатиш “Ўзбекэнерго” ДАК корхоналарининг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади. Бироқ шуни назарда тутиш лозимки, бунда соз ҳолатда бўлиши керак бўлган эски ҳисоблагичларни алмаштириш тўғрисида сўз боряпти. Агар эски ҳисоблагич чизмасида бузилишлар аниқланса ёки у носоз ҳолатда бўлса ёхуд умуман йўқ бўлса ёки истеъмолчи ҳисоблагични навбатдан ташқари ўрнатишни хоҳласа, абонент ҳисобга олувчи асбобни ўз ҳисобидан харид қилади. Қоидаларнинг ­103-бандида белгиланишича, уй-жой мулкдорлари замонавий электр ҳисоблагичларни ўз пулларига ҳамда янгидан электр тармоқларга уланадиган уйлар ва квартираларда харид қиладилар. Ҳисобга олувчи электрон асбобларни ўрнатиш эса бепул амалга оширилади.

Ҳисобга олиш ва назорат тизимини модернизациялаш етказиб берувчилар ва истеъмолчиларга нима беради? Энергетиклар учун бу – электр энергияси талафотларини камайтириш, ҳисоб ва назорат тизимини такомиллаштириш, энергия истеъмоли тўғрисидаги бутун ахборотни абонентдан етказиб берувчига масофадан туриб узатиш ва унга ишлов бериш имконияти. Истеъмолчилар учун аввало бу – етказиб берувчилар билан маърифатли ўзаро ҳисоб-китоб қилиш демак.

Яна бир муҳим масала: электрон электр ҳисоблагични қаердан сотиб олган маъқул ва хато қилмаслик учун уни қандай танлаш керак? “Ўзстандарт” агентлигида сертификациядан ўтган ва мувофиқлик сертификатига эга бўлган ҳисобга олувчи асбоблар қўллашга киритилади. Энергия таъминоти ташкилотлари истеъмолчиларга мамлакатимизда ишлаб чиқарилган, АСКУЭга мослаштирилган электрон ҳисоблагичларни ўрнатишни тавсия этадилар. Уларни пойтахтда фаолият юритаётган “Elektron Xisoblagich” МЧЖ ҚК ишлаб чиқаради. Шуниси жуда муҳимки, корхона истеъмолчиларга 3 йил мобайнида сифат кафолати тақдим этади, сервис хизмати кўрсатади.

Ўз ҳисобига электрон электр ҳисоблагичларни ўрнатишнинг қадамма-қадам механизми ҳақида ўз амалиётимиздан келиб чиқиб алоҳида материалда сўз юритамиз. Бунда шуни таъкидлашимиз лозимки, Учтепа ТЭКда ўрнатишдан олдинги таомил осойишта, амалий тусда, бюрократик сансалорлик ва навбат кутишларсиз, истеъмолчиларга эътибор ажратган ҳолда ўтди. Дарвоқе, ҳисоблагичларни ўрнатишнинг ўзи ҳам шундай бўлди. ТЭК ходимларини ўз навбатида йўлагимизда яшовчиларнинг онглилиги ҳайратга солди. Квартира мулкдорларининг тенг ярми (12 тадан 6 таси) бир вақтнинг ўзида замонавий электр ҳисоблагичларни ўз ҳисобларидан ўрнатди. Ислоҳот билан ҳамқадам бўлишга қарор қилишди.

_________________________________________________

 

1ВМнинг29.08.2009 йилдаги 245-сон қарорига 1-илова.

2ВМнинг “Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори.

 

 

Прочитано: 5445 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика