Norma.uz
СБХ / 2013 йил / № 42 / Бухгалтерга ёрдам

2013 йилнинг октябрь ойи учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби услубияти*

 

 

  • · 2013 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: энг кам ставка – 8%, ўртача ставка – 16%, энг юқори ставка – 22% (Президентнинг 25.12.2012 йилдаги «Ўзбекистон
    Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» ПҚ-1887-сон қарорига 8-илова, бундан кейин – ПҚ-1887-сон Қарор).
  • ·· Январь ойидан 15 августгача энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) 79 590 сўмни (Президентнинг 9.11.2012 йилдаги «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида» ПФ-4482-сон Фармони билан белгиланган), 15 августдан ЭКИҲ - 91 530 сўмни ташкил этади (Президентнинг 11.07.2013 йилдаги ПФ-4547-сон Фармони билан белгиланган).
  • ··· Бутун йил давомида ЖШДС суммаларини ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2013 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ – 79 590 сўм қўлланади (Солиқ кодекси (СК) 186-моддасининг биринчи қисми).
  • ···· Январь–октябрь ойлари учун ЭКИҲ миқдори 795 900 (79  590 х 10) сўмни ташкил этади.

 

Солиқ солинадиган

даромад миқдори

Солиқ суммаси

 

3 979 500 сўмгача

(5 х 795 900)

Даромад суммасининг 8 фоизи

 

3 979 501 сўмдан 7 959 000 сўмгача (10 х 795 900)

 

318 360 сўм + 3 979 500 сўмдан ортиқ сумманинг 16 фоизи

 

7 959 001 сўм ва ундан юқори

 

955 080 сўм + 7 959 000 сўмдан ортиқ сумманинг 22 фоизи

 

 

 

  • ····· 2013 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 1%ини ташкил этади (ПҚ-1887-сон Қарорга 8-илова).
  • ······ ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди, МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган).
  • ······· 2013 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг иш ҳақидан мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган иш ҳақи (даромад) суммасининг 6 фоизи миқдорида белгиланган (ПҚ-1887-сон Қарорнинг 3-банди).

 

I. Анъанавий ҳисоб-китоб

 

 

1-ВАЗИЯТ.

Ойига ЭКИҲнинг 5 бараваридан ошмайдиган

даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь ойидан 15 августгача бўлган даврдаги ойлик иш ҳақи миқдори 330 000 сўм, 15 августдан 380 000 сўмни ташкил қилади. Августда иш ҳақи 358 571,43 сўмни ташкил этди. Январь–октябрь ойларидаги жами даромади 3 428 571,43 сўмни
(330 000 + 330 000 + 330 000 + 330 000 + 330 000 +
330 000 + 330 000 + 358 571,43 + 380 000 + 380 000) ташкил
қилади.

Жисмоний шахснинг 3 979 500 сўмгача бўлган даромадига 8%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь–октябрь ойлари учун солиқ суммаси:

3 428 571,43 х 8% = 274 285,71 сўмга тенг.

Январь–сентябрь ойларида 243 885,71 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Октябрь ойида тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси қуйидагига тенг:

274 285,71 – 243 885,71 = 30 400 сўм.

Январь–октябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

3 428 571,43 х 1% = 34 285,71 сўмга тенг.

Январь–сентябрь ойлари учун ШЖБПҲга 30 485,71 сўм ўтказилган, октябрь ойи учун ажратмалар 3 800 (34 285,71 – 30 485,71) сўмни ташкил қилади.

Октябрь ойи учун бюджетга:

30 400 – 3 800 = 26 600 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари ходимнинг октябрь ойидаги жами иш ҳақидан ҳисобланади. Уларнинг суммаси:

380 000 х  6% = 22 800 сўмни ташкил этади.

Солиқ ва мажбурий ажратмалар ушланганидан ­кейин ходимга:

380 000 – 30 400 – 22 800 = 326 800 сўм тўланади.

2-ВАЗИЯТ.

Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошмаганда

ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь ойидан 15 августгача бўлган даврдаги ойлик иш ҳақи миқдори 485 000 сўм, 15 августдан 555 000 сўмни ташкил қилади. Августда у 525 000 минг сўм иш ҳақи олди. Январь–октябрь ойларидаги жами даромади 5 030 000 (485 000 +
485 000 + 485 000 + 485 000 + 485 000 + 485 000 + 485 000 +
525 000 + 555 000 + 555 000) сўмни ташкил қилади.

Январь–октябрь ойлари учун ЖШДС суммасини аниқлаш учун ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг даромаддан олинадиган солиқ суммасига 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланган суммани қўшамиз:

318 360 + (5 030 000 – 3 979 500) х 16% = 318 360 +
1 050 500 х 16% = 318 360 + 168 080 = 486 440 сўм.

Январь–сентябрь ойларида 429 476 сўм солиқ ушлаб қолинган. Октябрь ойи учун:

486 440 – 429 476 = 56 964 сўм тўланади.

Январь–октябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

5 030 000 х 1% = 50 300 сўмни ташкил этади.

Январь–сентябрь ойларида ШЖБПҲга 44 750 сўм ўтказилган, октябрь ойи учун ажратмалар 5 550 (50 300 – 44 750) сўмни ташкил қилади.

Октябрь ойи учун бюджетга:

56 964 – 5 550 = 51 414 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

555 000 х 6% = 33 300 сўмни ташкил қилади.

Ходим қўлига:

555 000 – 56 964 – 33 300 = 464 736 сўм иш ҳақи олади.

3-ВАЗИЯТ.

Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошганда

ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь ойидан 15 августгача бўлган даврдаги ойлик иш ҳақи миқдори 880 000 сўм, 15 августдан 1 000 000 сўмни ташкил қилади. Августда у 948 571,43 сўм иш ҳақи олди. Январь–октябрь ойларидаги жами даромади эса 9 108 571,43 (880 000 + 880 000 +
880 000 + 880 000 + 880 000 + 880 000 + 880 000 + 948 571,43 + 1 000 000 + 1 000 000) сўмга тенг.

Йил бошидан буён ЖШДС суммасини аниқлаш учун бир ойда ЭКИҲнинг 10 бараварига тенг даромаддан олинадиган солиқ суммасига 22%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ЖШДСни қўшамиз:

955 080 + (9 108 571,43 – 7 959 000) х 22% =
955 080 + 1 149 571,43 х 22% = 955 080 + 252 905,71 = 1 207 985,71 сўм.

Январь–сентябрь ойларида 1 067 575,71 сўм солиқ ушлаб қолинган. Октябрь ойи учун 140 410 (1 207 985,71 –
1 067 575,71) сўм тўланиши лозим.

Январь–октябрь ойларидаги ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

9 108 571,43 х 1% = 91 085,71 сўмга тенг.

Январь–сентябрь ойларида ШЖБПҲга 81 085,71 сўм бадал ўтказилган, октябрь ойи учун ажратмалар 10 000 (91 085,71 – 81 085,71) сўмни ташкил қилади.

Октябрь ойи учун бюджетга:

140 410 – 10 000 = 130 410 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

1 000 000 х 6% = 60 000 сўмни ташкил қилади.

Ходим қўлига:

1 000 000 – 140 410 – 60 000 = 799 590 сўм иш ҳақи олади.

 

 

II. Имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда

 

 

 

4-ВАЗИЯТ.

Даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг

сумма чиқариб ташланадиган имтиёз

қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

СК 180-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

Ходимнинг январь ойидан 15 августгача бўлган даврдаги ойлик иш ҳақи миқдори 880 000 сўм, 15 августдан 1 000 000 сўмни ташкил қилди. Августдаги иш ҳақи 948 571,43 сўмга тенг. Январь–октябрь ойларидаги жами даромади эса – 9 108 571,43
(880 000 + 880 000 + 880 000 + 880 000 + 880 000 +
880 000 + 880 000 + 948 571,43 + 1 000 000 +
1 000 000) сўмни
ташкил этди.

Январь–октябрь ойлари учун солиқ солинмайдиган даромад:

79 590 х 10 х 4 = 795 900 х 4 = 3 183 600 сўмни ташкил қилади.

Солиқ солинадиган даромад:

9 108 571,43 – 3 183 600 = 5 924 971,43 сўмга тенг.

Январь–октябрь ойларидаги ЖШДС суммасини аниқлаш учун ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг даромадлардан олинган солиқ суммасига 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланган суммани қўшамиз:

318 360 + (5 924 971,43 – 3 979 500) х 16% =
318 360 + 1 945 471,43 х 16% = 318 360 + 311 275,43 = 629 635,43 сўм.

Январь–сентябрь ойларида 552 409,03 сўм солиқ ушлаб қолинган. Октябрь ойи учун 77 226,4 (629 635,43 – 552 409,03) сўм тўланиши лозим.

Йил бошидан буён ШЖБПҲга йўналтириладиган мажбурий бадаллар суммаси:

5 924 971,43 х 1% = 59 249,71 сўмни ташкил қилади.

Январь–сентябрь ойларида ШЖБПҲга 52 433,31 сўм ўтказилган, октябрь ойи учун ажратмалар 6 816,4 (59 249,71 – 52 433,31) сўмни ташкил қилади.

Бюджетга:

77 226,4 – 6 816,4 = 70 410 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

1 000 000 х 6% = 60 000 сўмни ташкил қилади.

Ходим қўлига:

1 000 000 – 77 226,4 – 60 000 =
862 773,6 сўм иш ҳақи олади.

 

 

Йилнинг  октябрь ойи учун жисмоний шахслардан олинадиган  даромад солиғи ҳисоб-китоби услубияти

 

5-ВАЗИЯТ.

Моддий ёрдам олиш тарзида имтиёзни ҳисобга

олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

СК 179-моддасининг 1-бандига кўра бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди (79 590 х 12 = 955 080 сўм).

Ходимнинг январь ойидан 15 августгача бўлган даврдаги ойлик иш ҳақи миқдори 600 000 сўм, 15 августдан 680 000 сўмни ташкил қилади. Августда у 645 714,29 сўм иш ҳақи олди. Январь ойида унга 1 100 000 сўм моддий ёрдам тўланган. Январь–октябрь ойларидаги жами даромади 7 305 714,29 (600 000 +
1 100 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 +
645 714,29 + 680 000 + 680 000) сўмни ташкил қилади.

Солиқ солинадиган даромад:

7 305 714,29 – 955 080 = 6 350 634,29 сўмга тенг.

Йил бошидан ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш учун ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг бўлган даромаддан олинадиган солиққа 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланган суммани қўшамиз:

318 360 + (6 350 634,29 – 3 979 500) х 16% =
318 360 + 2 371 134,29 х 16% = 318 360 + 379 381,49 = 697 741,49 сўм.

Январь–сентябрь ойларида 620 777,49 сўм солиқ ушлаб қолинган. Октябрь ойи учун эса 76 964 (697 741,49 –
620 777,49) сўм ушлаб қолиниши лозим.

Йил бошидан буён ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

6 350 634,29 х 1% = 63 506,34 сўмни ташкил қилади.

Январь–сентябрь ойларида ШЖБПҲга 56 706,34 сўм ўтказилган, октябрь ойи учун ажратмалар 6 800 (63 506,34 – 56 706,34) сўмни ташкил қилади.

Октябрь ойи учун бюджетга:

76 964 – 6 800 = 70 164 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

680 000 х 6% = 40 800 сўмни ташкил қилади.

Ходим қўлига:

680 000 – 76 964 – 40 800 = 562 236 сўм иш ҳақи олади.

 

6-ВАЗИЯТ.

Қимматбаҳо совға олинганда имтиёзни ҳисобга

олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

СК 179-моддасининг 14-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди (79 590 х 6 = 477 540 сўм).

Ходимнинг январь ойидан 15 августгача бўлган даврдаги ойлик иш ҳақи миқдори 600 000 сўм, 15 августдан 680 000 сўмни ташкил қилади. Августда у 645 714,29 сўм иш ҳақи олди. Январь ойида унга қиймати 500 000 сўм бўлган чой сервизи совға қилинган. Йил бошидан буён жами даромад 6 705 714,29 (600 000 + 500 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 +
645 714,29 + 680 000 + 680 000) сўмга тенг.

Солиқ солинадиган даромад:

6 705 714,29 – 477 540 = 6 228 174,29 сўмни ташкил этади.

Йил бошидан ЖШДСни ҳисоблаётганда ЭКИҲнинг
5 бараваригача бўлган даромаддан олинадиган солиқ суммасига 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланган суммани қўшамиз:

318 360 + (6 228 174,29 – 3 979 500) х 16% = 318 360 + 2 248 624,29 х 16% = 318 360 + 359 787,89 = 678 147,89 сўм.

Январь–сентябрь ойларида 601 183,89 сўм солиқ ушлаб қолинган. Октябрь ойи учун эса 76 964 (678 147,89 –
601 183,89) сўм тўланиши лозим.

Йил бошидан ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

6 228 174,29 х 1% = 62 281,74 сўмни ташкил этади.

Январь–сентябрь ойларида ШЖБПҲга 55 481,74 сўм ўтказилган, октябрь ойи учун ажратмалар 6 800 (62 281,74 – 55 481,74) сўмни ташкил қилади.

Бюджетга:

76 964 – 6 800 = 70 164 сўм ЖШДС ўтказамиз.

Октябрь ойи учун мажбурий суғурта бадаллари:

680 000 х 6% = 40 800 сўмни ташкил қилади.

Ходим қўлига:

680 000 – 76 964 – 40 800 = 562 236 сўм иш ҳақи олади.

 

 

 

7-ВАЗИЯТ.

Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда:

ҳар ойда даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига

тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо

совға олинганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Қуйидагиларга мувофиқ:

  • · СК 179-моддасининг 1-бандига мувофиқ, бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача (79 590 х 12 = 955 080 сўм) миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди;
  • · СК 179-моддасининг 14-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари (79 590 х 6 = 477 540 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди;
  • · СК 180-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲ миқдорининг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

Ходимнинг январь ойидан 15 августгача бўлган даврдаги ойлик иш ҳақи миқдори 700 000 сўм, 15 августдан 800 000 сўмни ташкил қилади. Августда иш ҳақи 757 142,86 сўмни ташкил қилди. Январь ойида унга 1 000 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 600 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган.

Йил бошидан жами даромад 8 857 142,86 сўмга (700 000 + 1 000 000 + 600 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 757 142,86 + 800 000 + 800 000) тенг.

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

8 857 142,86 – 955 080 – 477 540 – (795 900 х 4) = 4 240 922,86 сўм.

Йил бошидан ЖШДС суммасини ҳисоб-китоб қилишда ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг даромадлардан олинадиган солиқ суммасига 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланган суммани қўшамиз:

318 360 + (4 240 922,86 – 3 979 500) х 16% = 318 360 + 261 422,86 х 16% = 318 360 + 41 827,66 = 360 187,66 сўм.

Январь–сентябрь ойларида 314 961,26 сўм солиқ ушлаб қолинган. Октябрь ойи учун эса 45 226,4 (360 187,66 – 314 961,26) сўм тўланиши лозим.

Йил бошидан ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

4 240 922,86 х 1% = 42 409,23 сўмни ташкил этади.

Январь–сентябрь ойларида ШЖБПҲга 37 592,83 сўм ўтказилган, октябрь ойи учун ажратмалар 4 816,4 (42 409,23 – 37 592,83) сўмни ташкил қилади.

Бюджетга:

45 226,4 – 4 816,41 = 40 410 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

800 000 х 6% = 48 000 сўмни ташкил қилади.

Ходим қўлига:

800 000 – 45 226,4 – 48 000 = 706 773,6 сўм иш ҳақи олади.

 

 

III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР

 

 

8-ВАЗИЯТ.

Ўриндош ходим даромадларидан

ЖШДС ҳисоб-китоби

  • · Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахс­лардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш СК 180-моддасида назарда тутилган имтиёзни қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади (СК 186-моддасининг тўққизинчи қисми).
  • · Агар асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан даромад оладиган жисмоний шахс бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этса, у ҳолда даромад тўловчи юридик шахс имтиёзларни қўлламаган ҳолда ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолади (СК 186-моддасининг ўнинчи қисми).

Ўриндош ходимга январь ойидан 15 августгача бўлган даврдаги ойлик иш ҳақи миқдори 350 000 сўм, 15 августдан 400 000 сўмни ташкил қилади. Августда иш ҳақи 378 571,43 сўмни ташкил қилди. У СК 180-моддаси иккинчи қисмининг 8-бандида назарда тутилган имтиёзга эга. Ўриндош бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этмаган.

Январь–октябрь ойларидаги 3 628 571,43 (350 000 + 350 000 + 350 000 + 350 000 + 350 000 + 350 000 + 350 000 + 378 571,43 + 400 000 + 400 000) сўм жами даромад 3 979 500 сўмдан ошмаслиги сабабли, унга энг кам ставка бўйича ЖШДС солинади:

3 628 571,43 х 8% = 290 285,71 сўм.

Январь–сентябрь ойларида 258 285,71 сўм солиқ ушлаб қолинган. Октябрь ойи учун эса 32 000 (290 285,71 – 258 285,71) сўм тўланиши лозим.

Январь–октябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар:

3 628 571,43 х 1% = 36 285,71 сўмга тенг.

Январь–сентябрь ойларида ШЖБПҲга 32 285,71 сўм ўтказилган, октябрь ойи учун ажратмалар 4 000 (36 285,71 – 32 285,71) сўмни ташкил қилади.

Бюджетга:

32 000 – 4 000 = 28 000 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

400 000 х 6% = 24 000 сўмни ташкил қилади.

Ўриндошга:

400 000 – 32 000 – 24 000 = 344 000 сўм иш ҳақи тўланади.

 

 

 

9-ВАЗИЯТ.

Ипотека кредитини олган ходимнинг

даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

СК 179-моддасининг 30-бандига мувофиқ ёш оила аъзолари томонидан квартира сотиб олиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизларни қоплаш учун йўналтириладиган иш ҳақи суммаларига жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ солинмайди.

Корхона ходими (ёш оила аъзоларидан ҳисобланади) квартира сотиб олиш учун ипотека кредитини расмийлаштирди. Унинг январь ойидан 15 августгача бўлган даврдаги ойлик иш ҳақи миқдори 650 000 сўм, 15 августдан 745 000 сўмни ташкил қилади. Августда у 704 285,72 сўм иш ҳақи олди. Апрель ойида ходим бухгалтерияга ипотека кредитини қоплаш учун ҳар ойда 200 000 сўмдан ҳисоблаб ўтказишни сўраб ариза топширди.

Январь–октябрь ойлари учун солиқ солинадиган даромад 5 344 285,72 сўмни (650 000 + 650 000 + 650 000 + 450 000 + 450 000 + 450 000 + 450 000 + 504 285,72 + 545 000 +
545 000) ташкил қилади.

16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва унга солиқни ҳисоблаймиз:

318 360 + (5 344 285,72 – 3 979 500) х 16% =
318 360 + 1 364 785,72 х 16% = 318 360 + 218 365,72 = 536 725,72 сўм.

Январь–сентябрь ойларида 481 361,72 сўм солиқ ушлаб қолинган, октябрь ойи учун эса 55 364 (536 725,72 – 481 361,72) сўм тўланиши лозим.

Январь–октябрь ойларида ШЖБПҲга мажбурий бадаллар:

5 344 285,72 х 1% = 53 442,86 сўмни ташкил қилади.

Январь–сентябрь ойларида ШЖБПҲга 47 992,86 сўм ўтказилган, октябрь ойи учун ажратмалар 5 450
(53 442,86 – 47 992,86) сўмни ташкил қилади.

Бюджетга:

55 364 – 5 450 = 49 914 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

745 000 х 6% = 44 700 сўмни ташкил қилади.

Ходим қўлига:

745 000 – 200 000 – 55 364 – 44 700 = 444 936 сўм иш ҳақи олади.

 

 

2013 йилнинг  октябрь ойи учун жисмоний шахслардан олинадиган  даромад солиғи ҳисоб-китоби услубияти

 

 

10-ВАЗИЯТ.

Алимент тўлайдиган ходимнинг

даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ижро ҳужжати бўйича ундирув иш ҳақига ва бошқа даромад турларига қаратилганда, ушлаб қолинадиган миқдор солиқлар ушлаб қолингандан кейин қолган суммадан ҳисоблаб чиқарилади (29.08.2001 йилдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги
258-II-сон Қонуннинг 65-моддаси).

Ходимнинг январь ойидан 15 августгача бўлган даврдаги ойлик иш ҳақи миқдори 500 000 сўм, 15 августдан 575 000 сўмни ташкил қилади. Август учун иш ҳақи 542 857,14 сўмни ташкил этди. Январь–октябрь ойларидаги солиқ солинадиган даромад – 5 192 857,14
(500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 +
500 000 + 500 000 + 542 857,14 + 575 000 + 575 000) сўм.
У суднинг қарорига биноан битта болага иш ҳақининг 1/4 қисмига тенг миқдорда алимент тўлаши шарт.

Январь–октябрь ойларидаги ЖШДС суммасини аниқлаш учун ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг даромадлардан олинган солиқ суммасига 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланган суммани қўшамиз:

318 360 + (5 192 857,14 – 3 979 500) х 16% = 318 360 + 1 213 357,14 х 16% = 318 360 + 194 137,14 = 512 497,14 сўм.

Январь–сентябрь ойларида 452 333,14 сўм солиқ ушлаб қолинган. Октябрь ойи учун эса:

512 497,14 – 452 333,14 = 60 164 сўм тўланиши лозим.

Январь–октябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

5 192 857,14 х 1% = 51 928,57 сўмга тенг.

Январь–сентябрь ойларида ШЖБПҲга 46 178,57 сўм ўтказилган, октябрь ойи учун ажратмалар 5 750 (51 928,57 – 46 178,57) сўмни ташкил қилади.

Октябрь ойи учун бюджетга:

60 164 – 5 750 = 54 414 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

575 000 х 6% = 34 500 сўмни ташкил қилади.

Ушлаб қолиниши лозим бўлган алимент суммасини аниқлаймиз:

(575 000 – 60 164 – 34 500) х 25% = 480 336 х 25% = 120 084 сўм.

Ходим қўлига:

575 000 – 60 164 – 34 500 – 120 084 = 360 252 сўм иш ҳақи олади.

 

 

11-ВАЗИЯТ.

Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи

ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

  • · Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорига 25-илова).
  • · Тошкент шаҳрида ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м учун 3 000 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 2 000 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 1 000 сўм этиб белгиланган.
  • · Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга ЖШДСнинг энг кам ставкаси бўйича солиқ солинади - 8% (СК 181-моддаси).
  • · ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

Ходимнинг январь ойидан 15 августгача бўлган даврдаги ойлик иш ҳақи миқдори 300 000 сўм, 15 августдан 345 000 сўмни ташкил қилади. Октябрдаги иш ҳақи 325 714,29 сўмга тенг. Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги жами даромади 3 115 714,29 (300 000 + 300 000 +
300 000 + 300 000 + 300 000 + 300 000 + 300 000 + 325 714,29 + 345 000 + 345 000) сўмни ташкил қилади. Ходим Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 44 кв.м бўлган турар жой биносини 1 майдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва 500 000 сўм ижара ҳақи олди.

Ижара ҳақи суммасидан ЖШДС суммасини ҳисоблаймиз. Мазкур ҳолатда ижаранинг энг кам суммаси 132 000 сўмни (3 000 х 44) ташкил қилади. Ижара ҳақи энг кам миқдордан ошганлиги боис шартномада назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:

500 000 х 8% = 40 000 сўм.

Жисмоний шахснинг 3 979 500 сўм миқдоридаги даромадига 8%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь–октябрь ойлари учун солиқ суммаси қуйидаги тенг:

3 115 714,29 х 8% = 249 257,14 сўм.

Январь–сентябрь ойларида 221 657,14 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Октябрь ойи учун эса:

249 257,14 – 221 657,14 = 27 600  сўм тўланиши лозим.

Январь–октябрь ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан ШЖБПҲга мажбурий бадаллар:

3 115 714,29 х 1% = 31 157,14 сўмга тенг.

Январь–сентябрь ойларида ШЖБПҲга 27 707,14 сўм ўтказилган, октябрь ойи учун ажратмалар 3 450 (31 157,14 – 27 707,14) сўмни ташкил қилади.

Октябрь ойи учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан бюджетга ўтказиладиган ЖШДС суммаси:

27 600 – 3 450 = 24 150 сўмга тенг.

Ижарадан олинадиган даромадлардан бюджетга тўланадиган ЖШДСни ҳам ҳисобга олганда, ЖШДС умумий суммаси 64 150 (24 150 + 40 000) сўмга тенг.

Мажбурий суғурта бадаллари:

345 000 х 6% = 20 700 сўмни ташкил қилади.

Солиқ ва мажбурий ажратмалар ушлаб қолинганидан кейин ходимга:

345 000 + 500 000 – 27 600 – 40 000 – 20 700 = 756 700 сўм тўланади.

 

 

12-ВАЗИЯТ.

Туман коэффициенти бўйича тўловларни

ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган коэффициентлар бўйича баланд тоғли, чўл ва сувсиз ҳудудларда ишлаганлик учун қўшимча тўловларга энг кам ставка бўйича жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ солинади (СК 181-моддаси).

СК 181-моддасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Пенсиялар, стипендиялар ва бюджетдаги муассасалар ходимларининг иш ҳақи миқдорларини ошириш чоралари тўғрисида”ги қарори (4.09.1992 йилдаги 407-сон) 4-бандига мувофиқ республика ҳудудида белгиланган энг кам иш ҳақининг 4 баравари миқдоридаги иш ҳақига коэф­фициентлар ҳисобланади. Агар иш ҳақи мазкур суммадан ошса, у ҳолда коэффициент унинг 4 ЭКИҲни ташкил қилувчи қисмига ҳисобланади.

Ходимнинг январь ойидан 15 августгача бўлган даврдаги ойлик иш ҳақи миқдори 600 000 сўм, 15 августдан 680 000 сўмни ташкил қилади. Августдаги иш ҳақи 645 714,29 сўмга тенг. Январь–октябрь ойларидаги жами даромади 6 205 714,29 (600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 + 645 714,29 + 680 000 +
680 000) сўмни ташкил қилади. Чўл ҳудудида ишлаганлик учун 30%лик коэффициент белгиланган.

Туман коэффициенти бўйича бир ойлик тўловлар ҳисоб-китоби қуйидаги тарзда амалга оширилади:

91 530 х 4 х 30% = 366 120 х 30% = 109 836 сўм.

Январь–сентябрь ойларидаги туман коэффициенти бўйича тўловлар 882 087,43 сўмни ташкил этди.

Йил бошидан туман коэффициентлари бўйича тўловлардан ЖШДС:

(109 836 + 882 087,43) х 8% = 991 923,43 х 8% = 79 353,87 сўмни ташкил этади.

Январь–октябрь ойлари учун солиқ солинадиган даромад солиқ солинадиган шкала бўйича 6 205 714,29 сўмни ташкил қилади.

16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва унга солиқни ҳисоблаймиз:

318 360 + (6 205 714,29 – 3 979 500) х 16% = 318 360 + 2 226 214,29 х 16% = 318 360 + 356 194,29 = 674 554,29 сўм.

Январь–октябрь ойлари учун ЖШДС 753 908,17 (674 554,29 + 70 353,88) сўмни ташкил қилади.

Январь–сентябрь ойларида 668 157,29 сўм солиқ ушлаб қолинган, октябрь ойи учун эса 85 750,88 (753 908,17 – 668 157,29) сўм тўланиши лозим.

Йил бошидан ШЖБПҲга бадаллар 71 976,38 сўмни ташкил қилди [(6 205 714,29 + 991 923,48) х 1%].

Январь–сентябрь ойларида ШЖБПҲга 64 078,02 сўм ўтказилган. Октябрь ойи учун ажратмалар 7 898,36 (71 976,38 – 64 078,02) сўмни ташкил қилади.

Бюджетга:

85 750,88 – 7 898,36 = 77 852,52 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

(680 000 + 109 836) х 6% = 47 390,16 сўмни ташкил қилади.

Ходим қўлига:

680 000 + 109 836 – 85 750,88 – 47 390,16= 656 694,96 сўм иш ҳақи олади.

 

 

13-ВАЗИЯТ.

Касаллик варақасини очтирган ходимнинг

даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Нафақанинг умумий суммаси бир кунлик нафақани вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлган даврида келолмай қолган иш кунлари сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади: 25 октябрдан 31 октябргача – 5 иш куни.

Кунлик нафақа ўртача ойлик иш ҳақи ва ишга ҳақига фоизларда белгиланган нафақа миқдоридан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинади.

Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик давридаги нафақани ҳисоб-китоб қилиш учун ўртача ойлик иш ҳақи миқдори ҳисобга олинаётган ойдаги иш ҳақига суғурта бадалларини тўлаш шарти билан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври бошланишидан олдинги 12 ой мобайнида олинган барча мукофотларнинг 1/12 қисмини қўшиш йўли билан аниқланади.

Ходимнинг январь ойидан 15 августгача бўлган даврдаги ойлик иш ҳақи миқдори 485 000 сўм, 15 августдан 555 000 сўмни ташкил қилади. Августда у 425 000 сўм иш ҳақи олди. Июнь ойида ўтган йил якунлари бўйича 1 200 000 сўм мукофот пули берилди. Ходим 25 октябр­дан 31 октябргача касаллик варақаси очтирган. Унга ишга ҳақига 80% миқдорида нафақа тўланади.

Октябрь ойида – 21 иш куни бор.

Ходимнинг октябрь ойидаги биркунлик ўртача иш ҳақини аниқлаймиз:

(555 000 + 1 200 000 / 12) / 21 = (555 000 + 100 000) / 21 = 655 000 / 21 = 31 190,48 сўмга тенг. Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа миқдори қуйидагини ташкил қилади:

31 190,48 сўм х 5 иш куни х 80% = 124 761,92 сўм.

Октябрь ойида ҳақиқатда ишланган кунлардаги иш ҳақи:

555 000 / 21 х 16 = 422 857,14 сўмни ташкил қилади.

Январь–октябрь ойларидаги жами даромади 6 122 619,06 (485 000 + 485 000 + 485 000 + 485 000 + 485 000 + 485 000 +
1 200 000 + 485 000 + 425 000 + 555 000 + 422 857,14 + 124 761,92) сўмга тенг.

Январь–октябрь ойлари учун ЖШДС суммасини аниқлаш учун ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг даромаддан олинадиган солиқ суммасига 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланган суммани қўшамиз:

318 360 + (6 122 619,06 – 3 979 500) х 16% = 318 360 + 2 143 119,06 х 16% = 318 360 + 342 899,05 = 661 259,05 сўм.

Январь–сентябрь ойларида 621 476 сўм солиқ ушлаб қолинган. Октябрь ойи учун:

661 259,05 – 621 476 = 39 783,05 сўм тўланади.

Январь–октябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

6 122 619,06 х 1% = 61 226,19 сўмни ташкил этади.

Январь–сентябрь ойларида ШЖБПҲга 56 750 сўм ўтказилган, октябрь ойи учун ажратмалар 4 476,19 (61 226,19 – 56 750) сўмни ташкил қилади.

Октябрь ойи учун бюджетга:

39 783,05 – 4 476,19 = 35 306,86 сўм ЖШДС ўтказилади.

Солиқ кодексининг 306-моддасига мувофиқ ушбу Кодекснинг 172, 173, 174, 175-моддаларида кўрсатилган иш ҳақи тарзидаги даромадлар ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари солинадиган объект ҳисобланади. Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа жисмоний шахсларнинг бошқа даромадлари жумласига киритилади (Солиқ кодексининг 178-моддаси). Уларга ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари ҳисоблаб ёзилмайди.

Мажбурий суғурта бадаллари:

422 857,14 х 6% = 25 371,43 сўмни ташкил қилади.

Ходим қўлига:

422 857,14 + 124 761,92 – 39 783,05 – 25 371,43 = 482 464,58 сўм иш ҳақи олади.

 

 

 

                                                                                                                       Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз,

                                                                                                                       Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатаси аъзоси

                                                                                                                       Муҳиддин ЗАЙНУТДИНОВ тайёрлади.

 

Прочитано: 2618 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика