Руминияда жодугарлик расман касб деб эътироф этилган ва ҳатто махсус реестрга киритилган.
Бу мамлакатда жодугар ва афсунгарларга ҳамиша алоҳида эътибор бериб келинган. Кўз тегишидан ўлгудек қўрқадиган Чаушеску даврида бу мутахассислик ғайриқонуний ҳисобланарди. Энди бўлса, жодугарларнинг меҳнати шифокорлар ёки шахтёрлар меҳнати билан тенг равишда муҳофаза этилади, уларнинг ўзи эса якка тартибдаги тадбиркор саналади. Президентликка номзодлар рақиблари устидан ғалабага эришиш учун афсунгарлик билан шуғулланадиган аёлларни ҳам сайловолди кампаниясига ҳам жалб этмоқдалар. 2011 йилда чиққан фармойишга кўра жодугар ва фолбин аёллар ғазнага 16 фоизли даромад солиғи тўлашлари керак. Улар ўз мижозларидан жоду ва афсун билан боғлиқ хатти-ҳаракатлари учун пул олгач, чек беришлари лозим – шу йўл билан “қилинган иш” учун жавобгарликни зиммага оладилар. Сеҳр-жоду ва афсунгарлик жабҳасида нон топадиганларга бу нарса ёқмади ва улар Дунай дарёси бўйига қатор чайлалар ўрнатиб олдилар. Улар куф-суф қилинган сувни дарёга оқизар эканлар, бу нарса маккор қонун ижодкорлари ҳаётини заҳар-заққум қилиши турган гап демоқдалар.
Хорижий матбуот материалларидан.