Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 41 / Оила муносабатлари

Фақат ўз мулкингизни васият қилинг

Мен аёлим ҳам бирга яшайдиган квартирамни васият қил­моқчиман. Шу муносабат билан менда савол туғилди: васият­номани нотариусда расмийлаштириш мажбурийми ва аёлимнинг розилигини олиш лозимми?

В.Финютин,Чирчиқ шаҳри.

 

Ҳа, васиятнома албатта ёзма шаклда тузилиши ва нотариал тасдиқланиши лозим. Фуқаролик кодексининг 1126-моддасида санаб ўтилган айрим мансабдор шахслар томонидан тасдиқланган васиятномалар ҳам нотариал тасдиқланган васиятномаларга тенглаштирилади (масалан, касалхоналар ёки госпиталларда даволанаётган фуқаролар томонидан тузилган, ана шу муассасаларнинг бош врачлари томонидан тасдиқланган васиятномалар).

Фуқаро васият қилаётган пайтида ҳар қандай мол-мулк ва ҳатто васият­нома тузиш пайтида ўзига тегишли бўлмаган мол-мулк тўғрисидаги фармойишни ўз ичига оладиган васиятнома тузишга ҳақли. Агар мерос очилган пайтга келиб, бундай мол-мулк унга тегишли бўлиб қолса, тегишли фармойиш ҳақиқий ҳисобланади.

Фуқаронинг ўзига тегишли мол-мулкни вафот этган тақдирда тасарруф этиш хусусидаги шахсий хоҳиш-иродаси васиятдир. Васият бир тарафлама битим ҳисобланиши сабабли, уни тузиш учун мерос қолдирувчига меросхўрлар ёки бошқа шахсларнинг розилиги талаб қилинмайди. Мерос қолдирувчи бирор-бир шахсга васиятнома тузилгани, унинг мазмуни, уни бекор қилиш ёки ўзгартириш тўғрисида маълум қилишга мажбур эмас.

Фуқаро ўзининг барча мол-мулкини ёки унинг муайян қисмини қонун бўйича меросхўрлар доирасига кирадиган, шунингдек кирмайдиган бир ёки бир неча шахсга, шу билан бирга юридик шахсларга, давлатга ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига васият қилиши мумкин. Мерос қолдирувчи сабабини тушунтирмасдан қонун бўйича бир, бир нечта ёки ҳатто барча меросхўрларни меросдан маҳрум қилиш ҳуқуқига эгадир.

Мазкур ҳолда ҳам аёлингизнинг розилиги талаб қилинмайди. Сиз шуни билишингиз лозимки, агар мазкур квартира у билан никоҳ даврида харид қилинган бўлса, квартира сизнинг номингизга қайд этилган бўлишига қарамай, аёлингиз ушбу квартирада улушнинг 1/2 қисмига шерик мулкдор ҳисобланади, агар, албатта, сизларнинг ўртангиздаги шартномада ушбу мол-мулкни тақсимлашнинг бошқача тартиби белгиланмаган бўлса. Мерос мол-мулкини тақсимлашда эса аввал вафот этмаган умр йўлдошининг улуши ажратилади, у мерос қилиб қолдирилган мол-мулк таркибига кирмайди, сўнгра вафот этган умр йўлдоши мол-мулкининг мерос қоладиган қисми белгиланади.

Прочитано: 2132 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика