Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 41 / Ҳисоботга тайёрланамиз

Қурувчилар сони ҳисобга олинади

ҚУРИЛИШ ТАШКИЛОТЛАРИ УЧУН ХОДИМЛАР СОНИ ВА МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ ФОНДИ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТНОМА-ҲИСОБ-КИТОБ

 

Ходимлар сони ва МҲТФнинг энг кам меъёри бўйича солиқ ҳисоботини тайёрлашга доир материалларимиз мавзусини давом эттирган ҳолда «Norma Ekspert» мутахассислари қурилиш ташкилотлари учун солиқларни қўшимча ҳисоблашга доир тушунтиришларни тайёрладилар.

 

Ходимлар сонининг энг кам меъ­ёрларини қўллаш ва солиқларни қўшимча ҳисоблаш мақсадида қурилиш ташкилотларига ҳисобот чораги якунларига кўра асосий фаолият тури қурилиш ишларининг қуйидаги турини бажариш ҳисобланадиган юридик шахслар киради:

барча турдаги бинолар, спорт иншоотларини қуриш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш, шунингдек қурилиш майдончаларидаги йиғма қурилиш конструкцияларини монтаж қилиш;

бинолар ва иншоотларни қуриш ва реконструкция қилишда қурилиш участкасини тайёрлаш;

бино ва иншоотларнинг ҳар хил турлари учун умумий бўлган, махсус малака ва асбоб-ускуналарни талаб қилувчи, бир йўналишда ихтисослашган қурилиш фаолияти (пойдеворларни қуриш, шу жумладан қозиқоёқларни қоқиш; ўзи ишлаб чиқармаган пўлат конструкцияларни монтаж қилиш; арматура каркаслари элементларини эгиш; ғишт ва бошқа тошларни териш; ёғоч-тахта ва ҳавозаларни, шу жумладан ижарага олинадиганларини ўрнатиш ва демонтаж қилиш; ўзи ишлаб чиқармаган фасад каркасларини монтаж қилиш ва ўрнатиш);

бино ва иншоотларни қуриш ва реконструкция қилишда муҳандислик ускуналарини ўрнатиш;

бино ва иншоотларни қуришда пардоз берувчи ва бошқа якуний ишларни бажариш;

аҳоли буюртмаларига кўра турар жойлар (квартиралар), шунингдек ноишлаб чиқариш тусидаги бинолар (хоналар)ни таъмирлаш. 

Қурилиш ташкилотлари ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги маълумотнома-ҳисоб-китобни1 қуйидаги тартибда тўлдирадилар.

010-сатрда асосий ходимлар (қурувчи ишчилар) сонининг энг кам меъёрлари кўрсатилади. Улар таркибига объектда асосий қурилиш ишини бажариш билан банд бўлган барча касбдаги ишчилар (пудрат ва ёрдамчи пудрат ташкилотлар бажарадиган ишларни ҳам қўшган ҳолда) киради, пудрат ва ёрдамчи пудрат ташкилотларга лойиҳа, транспорт, экспедиция ва бошқа хизматларни кўрсатувчи бошқа ташкилотлар ходимлари бундан мустасно.

Объектдаги қурилиш ишларида банд бўлган қурувчи ишчилар сонининг энг кам меъёрлари қуйидаги формула асосида аниқланади:

ХСнорм = МС / БМ / ИВФ,

бунда:

ХСнорм – ташкилотдаги қурувчи ишчиларнинг ўртача ойлик энг кам сони меъёри;

МС – шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида тузилган сметага мувофиқ объектда қурилиш ишларини бажаришда меҳнат сарфи (киши-соат);

БМ – пудрат қурилиш шартномаси асосига мувофиқ қурилиш ишларини бажариш муддати (ой);

ИВФ – ҳар бир қурувчи ишчига 6 кунлик иш ҳафтасига ўртача ойлик иш вақтининг фонди (2013 йилда – 168,5 соат).

Қурилиш ташкилотларида қурув­чи ишчилар сонининг энг кам меъёрларини аниқлашда ҳосил бўлган каср сонлар яхлитлаш қоидаларига кўра бутун сонга яхлитланади.

 

МИСОЛ. Қурилиш ташкилоти ик­ки қаватли супермаркет биносини қурмоқда.

Тасдиқланган сметага мувофиқ объект қурилишига қурувчи ишчилар меҳнати сарфи 6 524 киши-соатни ташкил этади. Қурилиш муддати – 4 ой.

Қурувчи ишчилар ўртача ойлик сонининг энг кам меъёри 10 кишини ташкил этади (6 524 / 4 / 168,5).

 

Агар қурилиш ташкилоти бир вақтнинг ўзида бир нечта объект қураётган бўлса, ходимлар сонининг меъёрлари юқоридаги формулага кўра барча қурилиш объектлари бўйича белгиланади.

 

МИСОЛ. Қурилиш ташкилоти бир вақтнинг ўзида иккита объектни қурмоқда:

уч қаватли савдо комплекси. Тасдиқланган сметага кўра уни қуришга қурувчи ишчиларнинг меҳнати сарфи – 12 399 киши-соат, қурилиш муддати – 4 ой;

икки қаватли офис. Тасдиқ­ланган сметага кўра қурувчи ишчиларнинг меҳнати сарфи8 526 киши-соат, қурилиш муддати – 3 ой.

Ҳар бир объект бўйича алоҳида қурувчи ишчиларнинг ўртача ойлик сони энг кам меъёрлари қуйидагини ташкил этади:

савдо комплексида – 18 киши (12 399 / 4 / 168,5);

офис биносида  – 17 киши (8 526 / 3 / 168,5).

Умуман корхона бўйича қурувчи ишчилар ўртача ойлик сонининг энг кам меъёри – 35 киши. 

Қурилиш ишларининг технологик хусусиятлари ва бажариш графигидан келиб чиқадиган меҳнат сарфи нотекис бўлганда, шунингдек қурилиш ишлари амалга оширилаётган шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида тузилган смета ҳужжатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланмаганда, қурувчи ишчилар сонининг энг кам меъёри қуйидаги формула бўйича ҳар бир календарь ой учун алоҳида аниқланади:

ХС норм/ой = МСой / ИВФой,

бунда:

ХСнорм/ой – амалда бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиқиб аниқланган календарь ой учун қурувчи ишчилар сонининг энг кам меъёри; 

МСой – амалда бажарилган иш­лар ҳажмидан келиб чиқиб шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида аниқланган ушбу календарь ой учун меҳнат сарфи (киши-соат);

ИВФ – ушбу календарь ойда 6 кунлик иш ҳафтасида ҳар бир қурувчи ишчига тўғри келувчи иш вақти фонди.

Смета ҳужжатлари тасдиқ­лан­гандан сўнг қурувчи ишчилар сонининг энг кам меъёри амалда бажарилган ишлар ҳажми бўйича қайта ҳисобланмайди.

 

МИСОЛ. Қурилиш ташкилоти савдо комплекси қурмоқда. Сметага кўра, уни қуришга қурувчи ишчилар меҳнатининг сарфи 10 724 киши-соатни ташкил этади. Қурилиш муддати – 4 ой.

Қурилиш ишлари графиги ва қурилиш технологиясига кўра объект­даги қурувчи ишчиларнинг меҳнати сарфи нотекис тақсимланган:

1-нчи ой – 2 458 киши-соат;

2-нчи ой – 3 105 киши-соат;

3-нчи ой – 3 231 киши-соат;

4-нчи ой – 1 930 киши-соат.

Қурувчи ишчилар ўртача ойлик сонининг энг кам меъёри ойлар бўйича қуйидагини ташкил этади:

1-нчи ой – 15 киши (2 458 / 168,5);

2-нчи ой – 18 киши (3 105 / 168,5);

3-нчи ой – 19 киши (3 231 / 168,5);

4-нчи ой – 11 киши (1 930 / 168,5).

 

Агар айрим қурилиш ишлари бўйича шаҳар­созлик нормалари ва қоидалари асосида меҳнат сарфи белгиланмаган бўлса, қурилиш ташкилоти ушбу ишларни бажаришга кетган амалдаги меҳнат сарфидан келиб чиқиб, қурувчи ишчилар сонини мустақил равишда аниқлайди (Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг2 16-2-банди, бундан кейин  – 2173-сон Низом).

Ёрдамчи пудрат ташкилотидаги қурувчи ишчилар сонининг энг кам меъёрлари юқоридаги формулаларга асосан белгиланади (2173-сон Низомнинг 16, 16-1, 16-2-бандлари қоидаларини ҳисобга олган ҳолда).

 

Айрим турдаги қурилиш ишларини бажариш учун ёрдамчи пудрат ташкилотларини жалб этувчи бош пудратчининг қурувчи ишчилари сони энг кам меъёрлари қуйидаги формула асосида аниқланади:

БПХСнорм = (МС - СПМС) / БМ / ИВФ,  

бунда:

БПХСнорм – бош пудратчи қурувчи ишчиларнинг ўртача ойлик энг кам сони меъёри;

МС – шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида тузилган сметага мувофиқ объектда қурилиш ишларини бажаришда меҳнат сарфи (киши-соат);

СПМС – шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида тузилган сметага мувофиқ пудрат шартномаси асосида субпудрат ташкилотига топширилган объект­да қурилиш ишларини бажаришда   меҳнат сарфи (киши-соат);

БМ – пудрат қурилиш шартномаси асосига мувофиқ қурилиш ишларининг бажариш муддати (ой);

ИВФ – ҳар бир қурувчи ишчига 6 кунлик иш ҳафтасига ўртача ойлик иш вақтининг фонди.

 

 020-сатрда бошқа фаолият турларини амалга оширувчи маъмурий ва техник ходимлар ҳамда ишчиларнинг умумий сони акс эттирилади.

030-сатрда 010 ва 020-сатрларни қўшиш орқали аниқланадиган умуман корхона бўйича ходимлар сонининг энг кам меъёрлари келтирилади.

040-сатрда ягона тариф сеткаси бўйича ишларнинг ўртача разряди кўрсатилади. Қурилиш ташкилотлари учун ишларнинг ўртача разряди 4 ни ташкил этади.

050-сатрда 4-разрядга мувофиқ келувчи тариф коэффициенти кўрсатилади – 3,297.

060-сатрда иш берувчи жамоа шартномасига мувофиқ қўл­лайдиган қурилиш ишларидаги меҳнатга ҳақ тўлашнинг тармоқ оширувчи коэффициенти кўрсатилади. Агар у жамоа шарт­номаси билан белгиланган бўлса, 1,15 миқдорида қўлланади.

070-сатрда белгиланган энг кам иш ҳақи кўрсатилади, у қуйидаги миқдорга тенг:

2012 йил 1 декабридан 2013 йил 15 августигача – 79 590 сўм;

2013 йил 15 августидан – 91 530 сўм.

Август ойи учун меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини белгилашда ўртача ойлик энг кам иш ҳақи миқдори – 86 138 сўм қўлланади (МВ ва ДСҚнинг 17.09.2013 йилдаги ММ/04-01-32-14/781 ва 13/1-15653-сон қўшма хати).

III чорак учун Маълумотнома-ҳисоб-китоб 050-сатрининг 3-устунида 79 590 сўм, 4-устунида – 86 138 сўм ва 5-устунида – 91 530 сўм кўрсатилади.

 

080-сатрда 030, 050, 060 ва 070-сатрлар кўрсаткичларини кўпайтириш йўли билан аниқ­ланадиган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам меъёрлари акс эттирилади. У ҳисобот чорагининг ҳар бир ойи учун ҳисобланади. Сўнгра олинган рақамлар қўшилиб, чорак учун МҲТФнинг энг кам меъёри аниқланади (6-устун тўлдирилади), у ҳақиқатдаги МҲТФ билан солиштирилади.

090-сатрда ҳақиқатдаги МҲТФ келтирилади – булар ЯИТ солиш объекти ҳисобланган, Солиқ кодексининг 172, 173, 174 ва 175-моддалари бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш кўринишидаги даромадлар ҳисобланади, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича фаолиятни амалга оширувчи жисмоний шахсларга тўғри келувчи МҲТФ бундан мустасно.

100-сатрда чорак учун МҲТФ энг кам меъёрининг ҳақиқатдагисидан ошиш суммаси акс эттирилади (080 ва 090-сатрлар ўртасидаги фарқ). Агар ҳақиқатдаги МҲТФ энг кам меъёрдагидан ошса, у ҳолда 100-сатрда «0» рақами кўрсатилади.

110-сатрда тўловларнинг жами ставкаси кўрсатилади (2013 йилда – 39%).

120-сатрда бюджетга тўла­надиган тўловларнинг қўшимча ҳисобланган суммаси кўрсатилади. У қўшимча ҳисоблашга асос бўладиган базани (100-сатр) жами ставкага кўпайтириш йўли билан аниқланади.

 

МИСОЛ. Қурилиш ташкилоти супермаркет қурмоқда. Мазкур объект бўйича қуйидаги маълумотлар мавжуд:

тасдиқланган сметага кўра қурувчи ишчиларнинг меҳнат сарфи  – 19 572 киши-соат;

қурилиш муддати  – 6 ой.

Ташкилот жамоа шартномасига кўра қурилиш ишларида қўллайдиган тармоқ оширувчи коэф­фициенти  – 1,15.

МБХ ва техник ходимлар сони – 5 киши.

III чорак учун ҳақиқатда меҳнатга ҳақ тўлаш фонди – 27 250 000 сўм.

Қурувчи ишчилар ўртача ойлик сонининг энг кам меъёри 19 кишини ташкил этади (19 572 / 6 / 168,5). МҲТФнинг энг кам меъёрини ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ходимлар сони  – 24 киши (19 + 5).

III чорак учун энг кам МҲТФ 23 409 758 сўмни ташкил этади, шу жумладан:

июль ойи учун  – 7 242 467 сўм (24 х 3,297 х 1,15 х 79 590);

август ойи учун  – 7 838 317 сўм (24 х 3,297 х 1,15 х 86 138);

сентябрь ойи учун – 8 328 974 сўм (24 х 3,297 х 1,15 х 91 530).

У ҳақиқатдаги МҲТФдан кам, шу сабабли қўшимча ҳисоблаш амалга оширилмайди.

Мисол маълумотларига кўра Маълумотнома-ҳисоб-китобни тўлдирамиз: 

 

III чорак учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги 

МАЪЛУМОТНОМА-ҲИСОБ-КИТОБ

(қурилиш ташкилотлари томонидан тўлдирилади)

Кўрсаткич номи

Сатр

Кўрсаткич

1-ой

2-ой

3-ой

чорак

1

2

3

4

5

6

Асосий ходимлар (қурувчи-ишчилар) сонининг энг кам меъёри

010

19

19

19

Х

Маъмурий ва техник ходимлар ҳамда бошқа фаолият турлари бўйича фаолият олиб борувчи ходимлар сони, жами

020

5

5

5

Х

Корхона бўйича ходимлар сонининг энг кам меъёри, жами (010-сатр + 020-сатр)

030

24

24

24

 

Асосий фаолият тури бўйича ягона тариф сеткаси бўйича ишчиларнинг ўртача разряди тариф коэффициенти

040

4

4

4

Х

Ягона тариф сеткаси бўйича ишларнинг ўртача разряди тариф коэффициенти

050

3,297

3,297

3,297

Х

Тармоқ коэффициенти

060

1,15

1,15

1,15

Х

Энг кам иш ҳақи миқдори, сўм

070

79 590

86 138

91 530

Х

Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри, сўм

(030-сатр х 050-сатр х 060-сатр х 070-сатр)

080

7 242 467

7 838 317

8 328 974

23 409 758

Ҳақиқатдаги меҳнатга ҳақ тўлаш фонди, сўм

090

Х

Х

Х

27 250 000

Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрининг ҳақиқатдаги меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ортиб кетиши, сўм (080-сатр – 090-сатр)

100

Х

Х

Х

0

Тўловларнинг умумий ставкаси, %

110

Х

Х

Х

39

Тўланиши лозим, сўм

(100-сатр х 110-сатр / 100)

120

Х

Х

Х

0

 

Диққат! МҲТФнинг энг кам меъёрини аниқлашда август ойи учун энг кам иш ҳақи 86 138 сўмга тенг деб қабул қилинади.

 

Тушунтиришлар «Norma Ekspert» мутахассисларининг эксклюзив ишланмаси саналади.

Уларни ОАВларда, шу жумладан электрон ОАВларда қайта босишга «Norma» газеталари бирлашган таҳририяти» МЧЖ ва «Norma Ekspert»  ХКнинг ёзма рухсатномаси билангина йўл қўйилади. 

 

 

1МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2012 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 10-илова.

2Молия вазирининг АВ томонидан 28.12.2010 йилда 2173-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

 

Чакана савдо корхоналари («Август ойидаги тузатишлар билан») ва умумий овқатланиш корхоналари («Столларга қараб ҳисоблаймиз») учун ходимлар сони ва МҲТФнинг энг кам меъёрларини ҳисобга олган ҳолда 9 ой учун ҳисобот тайёрлашга доир тавсияларни «СБХ»нинг 8.10.2013 йилдаги 40 (1000) ва 15.10.2013 йилдаги 41 (1001)-сонларида ўқинг.

 

Прочитано: 3143 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика