Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 41 / Кадрлар бўлими

Ижтимоий кафолатларсиз меҳнат ҳуқуқи

Ҳозирги пайтда давлат компаниясида 5 филиал барпо этилган ва 5 шуъба корхона (ШК)ни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёни амалга ошириляпти.

Компанияда 2 штат бирлигидан иборат юридик бўлим бор. Филиаллар ва ШКларда ўз штат жадваллари мавжуд бўлиб, ана шу штат жадвалларига кўра барча филиаллар ва ШКларда 0,5 ставка иш ҳақи тўланадиган юрисконсульт лавозими назарда тутилган.

Саволимга жавоб берсангиз: компания юридик хизматининг ходимлари 0,5 ставка шартларида филиаллар ва ШКларга фуқаролик-ҳуқуқий шартнома (битим) асосида юридик хизматлар кўрсатишлари мумкинми?

А.Аулов,

директор ўринбосари.

– Ҳуқуқни қўллаш амалиётида жисмоний шахслар билан предмети ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш ҳисобланган фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тузиш анча кенг тарқалган. Кўпчилик иш берувчилар фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар уларга бундай шартномаларни бекор қилиш бўйича кенг имкониятлар бериши, ходимларга қўшимча тўловлар тўлашга олиб келмаслиги боис бу хил шартномаларни афзал кўрадилар.

Бундай шартномаларга, масалан, қуйидагилар киради:

пудрат шартномаси (Фуқаролик кодекси (ФК)нинг
631-моддаси)
;

хизматларни ҳақ эвазига кўрсатиш шартномаси (ФКнинг 703-моддаси).

Фуқаролик-ҳуқуқий шартномаларга топшириқ (ФКнинг 817-моддаси) ва воситачилик (ФКнинг 832-моддаси) шарт­номаларини ҳам киритадилар.

Фуқаролик-ҳуқуқий ва меҳнат шартномаларининг нисбати қўллаш нуқтаи назаридан олганда доимо бир талай саволларни туғдирган. Бу улар бўйича бериладиган кафолатларнинг турли ҳажмдалиги билан боғлиқ.

Умуман олганда, қонун ҳужжатлари иш берувчи ва ходимнинг меҳнат қонунчилиги билан бир қаторда фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларга киришишни тақиқламайди. Бироқ бу юридик шахсларни умумбелгиланган солиқлар тўловчиларига ёки солиқларни соддалаштирилган тартибда тўловчиларга киритиш билан боғлиқ (Солиқ кодекси (СК)нинг 350-моддаси). Масалан, агар ходимларининг сони бўйича улар қонун ҳужжатлари билан белгиланган, ягона солиқ тўлови тўлашни назарда тутадиган мезонларга мувофиқ келишса. Шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг “Бошқарув ходимлари сонини тартибга солиш ва уларга сарфланадиган харажатларни мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори (22.08.2003 йилдаги 363-сон) 4-бандида бюджет маблағлари ҳисобига ҳамда хўжалик фаолиятидан ажратмалар ҳисобига молияланадиган давлат ва хўжалик бошқаруви республика ва ҳудудий органларининг чегараланган умумий сонини белгиланган тартибда тасдиқлаш бўйича чегаралаш мавжуд.

Меҳнат муносабатларини расмийлаштириш хусусида тартиб бўйича мулоҳаза юритамиз. Аввал филиаллар ва ШКларда компания (юқори ташкилот) юридик хизмати ходимларининг иши тўғрисида. Улар бўйсунувдаги ташкилотда улар билан фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тузилиши шарти билан штатдан ташқари ходим сифатида ишлай оладилар.

Энди фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси, масалан ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш шартномасини расмийлаштириш тўғрисида. Бу ҳолда ташкилот жисмоний шахс билан меҳнат муносабатлари эмас, балки фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар ўрнатади. Яъни у ўзи учун қулай бўлган исталган вақтда ишлайди, ўз меҳнатининг натижалари эса ишлар (хизматлар)ни қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича топширади ва, мисол учун, ЭКИҲнинг 5 баравари ҳисобидан (белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида) ҳақ олади. Эслатиб ўтамиз, кўрсатилган шартномалар доирасида тўловлар СК 143-моддасининг 3-бандига асосан меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари таркибида ҳисобга олинади.

Ва охиргиси, фуқаролик-ҳуқуқий шартномада асосийси – меҳнат ҳуқуқи атамаларидан фойдаланмаслик. Унда тарафларни “ходим” ва “иш берувчи” деб эмас, балки “ижрочи” ва “буюртмачи” деб аташ керак. “Иш ҳақи” ўрнига “бажарилган иш (кўрсатилган хизмат) учун ҳақ” иборасидан фойдаланиш лозим. Ижрочига нисбатан буйруқлар чиқариш, иш вақтини ҳисобга олиш табелини юритиш керак эмас. Бунда унга фақат меҳнат шартномаси (контракти)га хос бўлган меҳнатга оид имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлар берилмайди.

Прочитано: 2265 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика