Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 41 / Хўжалик ҳуқуқи

Агар ўринбосар манфаатдор бўлса...

АЖ директори хизмат сафаридалигида унинг шартномалар тузишга ишончномаси бўлган ўринбосари мустақил равишда, кузатув кенгаши билан келишилмасдан 50 млн сўмлик қурилиш ишларини бажаришга МЧЖ билан шартномани имзолади, ўринбосар МЧЖнинг устав фондида 30 фоизлик улушга эга. МЧЖнинг ҳисоб-китоб рақамига 25 млн сўм бўнак ўтказилди.

Сафардан қайтгач, раҳбар пудрат шартномасини бекор қилишни талаб қилди, чунки унда пудрат ишлари суммаси ошириб юборилган эди. Биз МЧЖга хат ёздик. Бироқ МЧЖ раҳбарияти шартномани бекор қилишдан бош тортди.

Биз қандай қилиб шартномани  бекор қилишимиз ва тўланган бўнакни қайтариб олишимиз мумкин?

Ф.Ҳакимова, МЧЖ бош бухгалтери.

Тошкент шаҳри.

 

– Мазкур вазиятда АЖ директори ўринбосарининг пудрат шартномасини тузишдан очиқдан-очиқ манфаатдорлиги кўзга ташланади. “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг (26.04.1996 йилдаги 223-I-сон, бундан кейин - Қонун) 91-моддасига кўра жамият томонидан амалга ошириладиган битимдан манфаатдор шахс деб жамиятни бошқариш органларида мансабга эга бўлган ёки юридик шахс акцияларининг (улушлари, пайларининг) 20 ёки ундан ҳам кўпроқ фоизига эга бўлган шахс эътироф этилиши мумкин.

Қонуннинг 92-моддасига мувофиқ директор ўринбосари акциядорлик жамиятининг кузатув кенгаши эътиборига ўзининг битимдан манфаатдор эканлигини етказиши керак эди, чунки у МЧЖнинг устав фондида 20%дан кўп улушга эгадир. Ушбу ҳолда Қонуннинг 93-моддасига асосан битимни тузиш тўғрисидаги қарорни АЖ кузатув кенгаши қабул қилиши шарт.

Юқорида баён этилганларга биноан бундай битим суд томонидан қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмаганлиги сабабли ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин (Қонуннинг 94-моддаси).

Агар хўжалик суди бундай битимни ҳақиқий эмас деб топса, унга нисбатан Фуқаролик кодекси 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланади, унда агар битим ҳақиқий эмас деб топилса, тарафларнинг ҳар бири томонидан бошқа тарафга битим бўйича олинган барча нарсаларни қайтариш мажбурияти белгиланган.

Прочитано: 2019 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика