Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 41 / Бизнинг маслаҳатлар

Норезидентнинг хатоси

Қандай аломатларга кўра ваколатхонанинг фаолияти доимий муассаса фаолиятига киритилиши мумкин?

Ваколатхона ходими.

 

– Аудиторлик текширишлари, шунингдек назорат қилувчи ташкилотлар томонидан текширишларда ваколатхоналарни ҳимоя қилиш бобидаги амалий тажрибамиз ҳозирги вақтда ваколатхоналар томонидан тадбиркорлик фаолияти амалга оширилишини (доимий муассаса ташкил этишни) кўрсатувчи аломатларнинг ­муайян рўйхатини қайд этиш имконини беради. Кўрсатилган рўйхат мазкур соҳада солиқ органларининг фаоллиги ва ваколат доираси ошишига қараб доимо кенгайиб боряпти. Мазкур жавобда биз анча кенг тарқалган, энг бошланғич босқичда, ваколатхона эндигина аккредитацияланганда содир этиладиган хатолардан бирини келтирамиз.

Вазият. Норезидент компаниянинг устави ёки бошқа асос бўлувчи ҳужжатлари билан белгиланган асосий фаолияти бўлиб ахборотни йиғиш, уни қайта ишлаш ва (ёки) тарқатишни амалга ошириш (сотиш ҳуқуқисиз), маркетинг, реклама ёки компаниялар гуруҳи (холдинг) томонидан ишлаб чиқариладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бозорини ўрганиш ҳисобланади.

Хатарлар. Чет эл давлати ҳудудидаги ҳар қандай тижорат компанияси ваколатхонасининг асосий мақсади, албатта, бош компаниянинг манфаатларини ҳимоя қилиш ва унинг фаолияти билан таништириш ҳисобланади. Айни шу сабабли ЎзР Солиқ кодекси (СК)нинг 20-моддасида белгиланишича, доимий фаолият жойини фақат ахборот тўплаш, уларга ишлов бериш ва (ёки) тарқатиш (сотиш ҳуқуқисиз), Ўзбекистон Респуб­ликаси норезидентининг товарлари (ишлари, хизматлари) маркетингини олиб бориш, уларни реклама қилиш ёки уларнинг бозорини ўрганиш учун, агар бундай фаолият норезидентнинг асосий фаолияти бўлмаса, сақлаб туриш норезидентнинг доимий муассасаси барпо этилишига олиб келмайди.

Шу сабабли, агар бош компаниянинг уставда ёки бошқа ҳужжатларда қайд этилган асосий фаолияти реклама, маркетинг ёки ахборот йиғиш ҳисобланса, бундай компаниянинг ваколатхонаси норезидент компаниянинг доимий муассасаси деб топилиши мумкин ва бундай ваколатхонанинг фаолияти тижорат фаолияти сифатида қаралади.

Мазкур меъёрни белгилашда қонун ижодкорлари, фикримизча, маркетинг ёки реклама фирмаси кўрсатилган фаолият турини учинчи шахслар фойдасига амалга ошириб (ҳатто агар ушбу учинчи шахс­лар битта компаниялар гуруҳи аъзолари бўлишлари ва биргина бренддан фойдаланувчи бўлишларига қарамай), бу билан Ўзбекистон ҳудудида уларга кўрсатилган хизматлардан даромад олишлари хусусидаги фикрдан келиб чиққанлар.

Натижада ваколатхона доимий муассаса учун белгиланган солиқларни тўлаши шарт бўлади. СКнинг 154-моддасига кўра “Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган юридик шахс – Ўзбекистон Республикаси норезидентининг солиқ солинадиган фойдасини аниқлашда фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш мақсади учун солиқ солинадиган фойда суммаси ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган харажатлар суммасининг 10 фоизидан кам бўлиши мумкин эмас”. Мазкур модданинг меъёрларидан келиб чиқилганда, ваколатхона базасида юзага келган доимий муассаса орқали фаолиятни амалга оширадиган норезидент компаниянинг фойда солиғи ҳисоб-китобида солиқ ҳисоб-китоби учун солиқ солинадиган база харажатларнинг 10%и миқдорида ҳисобланади.

Солиқ оқибатларидан таш­қари, бундай вазият ваколатхонани аккредитациялашни тугатишга ва ваколатхонанинг мансабдор шахсларини маъмурий ва бошқа хил жавобгарликка тортишга олиб келиши мумкин.

 

Шунга эътибор қаратиш лозимки, берилган саволни тадқиқ қилиш жараёнида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар синчиклаб ўрганилганлигига қарамай, чоп эти­лаётган жавоб профессионал маслаҳат ҳисобланмайди. У саволни унда баён этилган вазиятни қандай тушунишларидан келиб чиқиб ўрганган шахсларнинг фикрини ифодалайди.

Ушбу материалда баён этилган фикр масалани қўшимча ўрганиш ва кейинчалик муҳокама қилиш учун имконият қолдиради. Ҳар қандай ҳолда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни муайян тарзда қўллаш олдидан айрим ҳолларнинг шахсий хусусиятларини ҳисобга олиш ва вазиятнинг мақбул ечимини топиш учун профессионал маслаҳат олиш мақсадга мувофиқдир. Аввал семинарга келинг. Тафсилотлар norma.uz сайтининг “Семинарлар” бўлимида.

Прочитано: 1913 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика