Norma.uz

Республикада олий маълумотли бўлиш қанчага тушади

ЎзР олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан янги 2013–2014 ўқув йилида тўлов-контракт асосидаги ўқитиш тўлови миқдорлари белгиланди.

 

Таълим қийматининг мазкур миқ­дорлари ҳар йили Молия вазирлиги томонидан ОЎМТВ ва бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари билан келишган ҳолда республика олий таълим муассасаларидаги ўқитиш харажатлари ва Вазирлар Маҳкамаси қабул қилган қарорларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади (ВМнинг 20.08.2009 йилдаги «Республика олий таълим муассасаларини молиявий жиҳатдан янада мустаҳкамлаш чоралари тўғрисида»ги 237-сон қарорининг 2-банди).

Қонун ҳужжатлари билан белгиланганидек, олий таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов миқдори ЭКИҲ ўзгариши муносабати билан ҳар йили ўзгаради. Бироқ зарурат туғилганда ўқув йили ўртасида ҳам ўзгартиришлар киритилиши мумкин, бу ҳақда янги тўлов миқдори амал қила бошлашидан бир ой аввал хабар берилиши керак. Агар тўлов миқдори ўқув йили мобайнида ошса, тўлов фақатгина ўқув йилининг қолган муддати учун қайта ҳисоб-китоб қилинади.

Тўлов миқдори жисмоний ёки юридик шахс (мутахассис буюртмачиси) томонидан талаба билан имзоланган шартномага (контрактга) кўра тўлиқ ёки қисман тўланади. Бунда биринчи курс талабалари белгиланган тўлов миқдорининг 50 фоизидан кам бўлмаган қисмини 15 сентябргача тўлашлари шарт. Юқори курслар талабалари олий ўқув юрти ҳисобварағига ўқитиш қийматининг ярмини 1 октябргача киритишлари керак. Иккинчи қисми ўқув йилининг 1 мартигача, яъни янги ўқув семестри бошидан, таълим курсидан қатъи назар, барча талабалар томонидан тўланади.

Контракт асосида ўқитиш қийматига талабанинг ўзлаштириш рейтингига қа­раб тайинланадиган стипендия ҳам киради. Битирув курси талабалари ёз ойлари учун стипендия олмасликлари муносабати билан таълимнинг сўнгги ярим йиллиги учун тўлов миқдори 0,75 ўзлаштириш коэффициенти билан июль ва август учун стипендиялар миқдорига камайтирилади (ОЎМТ вазирининг АВ томонидан 26.02.2013 йилда 2431-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12–26-бандлари).

Шу тариқа, 2013 йил 1 сентябрдан республика олий таълим муассасаларида таълим тури, шакли ва йўналишидан қатъи назар уни тўлашнинг қуйидаги миқдорлари белгиланган (млн сўмда):

 

Таълим йўналиши

Бакалавриат (кундузги шакли)

Бакалавриат (сиртқи шакли)

Иккинчи ихтисослик

Магистратура

Гуманитар таълим

 

 

 

 

- педагогика

4,6

 

4,9

4,9

- маданият

5,4

2,130

5,9

5,9

- шарқшунослик, филология

5,0

 

5,4

5,4

- халқаро муносабатлар

6,7

 

7,4

7,4

- табиатшунослик

4,6

 

4,9

4,9

Ижтимоий фанлар, иқтисодиёт, ҳуқуқ

 

 

 

 

- журналистика

5,0

 

5,4

5,4

- иқтисодиёт ва бизнес

6,0

 

6,6

6,6

- халқаро иқтисодиёт ва бизнес

6,7

 

7,4

7,4

- юриспруденция

6,7

 

7,4

7,4

Технологиялар ва ишлаб чиқариш

 

 

 

 

- инженерия

4,6

1,540

4,9

4,9

- ахборот хавфсизлиги, АКТ

5,0

1,830

5,4

5,4

- архитектура

5,4

 

5,9

5,9

- қурилиш

5,0

 

5,4

5,4

Соғлиқни сақлаш соҳасида

 

 

 

 

- соғлиқни сақлаш

6,0

 

6,6

6,6

- ижтимоий таъминот

4,6

 

4,9

4,9

Хизмат кўрсатиш соҳасида

 

 

 

 

- сервис

5,0

 

5,4

5,4

- спорт

4,6

 

4,9

4,9

- транспорт

5,0

 

5,4

5,4

- табиатни муҳофаза қилиш

4,6

 

4,9

4,9

Буйруқ матни билан ОЎМТВнинг edu.uz сайтида танишиш мумкин.

 

 

Римма СОЛОДОВНИКОВА,

эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2327 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика