Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 38 / Хўжалик ҳуқуқи

Устав капитали учинчи шахслар ҳисобига кўпайтирилганда

МЧЖ шаклидаги корхонамиз устав капиталини жамият барча иштирокчиларининг қўшимча ҳиссалари, шунингдек учинчи шахслар (инвесторлар)нинг ҳиссалари ҳисобига кўпайтиришни режалаштиряпти. Буни бир вақтнинг ўзида қила оламизми?

 

— Ҳа, қила оласиз.

Устав капиталини жамият барча иштирокчиларининг қўшимча ҳиссалари ва учинчи шахсларнинг ҳиссалари ҳисобига бир вақтда кўпайтириш имконияти “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонун (6.12.2001 йилдаги 310-II-сон, бундан кейин – МЧЖ тўғрисидаги Қонун) 18-моддасининг иккинчи қисмида тўғридан-тўғри назарда тутилган.

Мазкур меъёр жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишига жамият иштирокчиларининг қўшимча ҳисса қўшиш тўғрисидаги аризалари ва учинчи шахсларнинг уларни жамиятга қабул қилиш ва ҳисса қўшиш тўғрисидаги аризалари асосида жамиятнинг устав капиталини кўпайтириш тўғрисида қарор қабул қилиш имконини беради.

Бунинг учун умумий йиғилиш қуйидаги қарорларни қабул қилиши керак:

устав капиталининг кўпайиши муносабати билан жамият уставига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида;

ариза берган жамият иштирокчилари улушларининг номинал қийматини кўпайтириш тўғрисида;

жамият иштирокчилари улушларининг миқ­дорларини ўзгартириш тўғрисида;

жамиятга янги аъзоларни қабул қилиш тўғрисида;

янги иштирокчилар улушларининг номинал қиймати ва миқдорини белгилаш тўғрисида.

Ушбу қарорларни жамиятнинг барча иштирокчилари бир овоздан қабул қилишлари керак. Бироқ шуни қайд этиш лозимки, МЧЖ тўғрисидаги Қонуннинг 18-моддасига кўра, учинчи шахслар томонидан қўшимча ҳиссалар киритилиши устав билан тақиқланиши мумкин. Бу ҳолда иштирокчиларнинг умумий йиғилиши, санаб ўтилган қарорлар билан бир қаторда, мазкур тақиқни уставдан чиқариб ташлаш тўғрисида қарор ҳам қабул қилиши керак бўлади.

Прочитано: 1949 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика