Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 38 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Дастурий таъминот ишлаб чиқарувчиларига солиқ имтиёзлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 сентябрда қабул қилинган “Мамлакатимизнинг дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларини рағбатлантиришни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори АКТ учун дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш ҳамда рақобатбардошли дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқувчиларни рағбатлантириш, шунингдек, уларнинг маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларда илдам силжитишга кўмаклашишга қаратилган.

 

Шу мақсадда мазкур ҳужжат билан Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг миллий реестрини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Миллий реестр software.uz Интернет-порталида жойлаштирилган дастурий маҳсулотлар ва ишлаб чиқувчиларнинг миллий каталоги негизида яратилади. Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчилар миллий реестрини юритишнинг асосий вазифалари ва йўналишлари бўлиб дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчилари тўғрисидаги ахборотнинг ягона электрон банкини яратиш, мазкур бозорнинг ҳолати ва салоҳияти тўғрисида ахборот бериш, истеъдодли ёш дастурчиларни қўллаб-қувватлаш ҳисобланади.

Ўз дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқиш, татбиқ этиш ва сотишдан олинган даромадлари улар сотган товарлар (ишлар, хизматлар) умумий ҳажмининг камида 50 фоизини ташкил этадиган юридик шахслар Миллий реестрга ихтиёрий ва бепул асосда киритилади.

Қарор билан Миллий реестрга киритилган дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқувчилар 2017 йилнинг 1 январига қадар муддатда:

барча турдаги солиқлар ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги Респуб­лика  йўл фондига, бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан;

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган ускуналар, бутловчи қисмлар, деталлар, узеллар, технология ҳужжатлари, дастурий таъминот воситаларига бож тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилинади.

Шунингдек, Миллий реестрга киритилган дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларига дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқариш ва уларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ишлар ҳамда хизматларни хорижий валютага экспорт қилиш ҳуқуқи берилди. Мазкур тартиб-таомил Интернет тармоғининг он-лайн дўконлари орқали экспорт шартномаси мавжуд бўлмасдан амалга оширилиши мумкин. Манфаатдор вазирлик ва идораларга қисқа муддатда Дастурий таъминот воситалари экспорти  ва импорти тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди. 

Шу билан бирга Президентнинг “Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг (5.01.2006 йилдаги ПФ-3706-сон) амал қилиши Миллий реестрга киритилган юридик шахслар – дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларига, агар улар хонадонларда ишловчи (касаначи) жисмоний шахслар билан меҳнат шартномалари тузадиган бўлсалар, татбиқ этиладиган бўлди.

Юридик шахслар фойдасига солинадиган солиқ ва ягона солиқ тўлови бўйича янги технология ускуналарини харид қилиш чоғида солиқ солинадиган базани камайтиришга доир амалдаги тартиб республика корхоналари ва ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг ҳар йилги Инвестиция дастурига киритиладиган ахборот тизимларини яратиш бўйича инвестиция лойиҳалари доирасида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган дастурий таъминот воситаларини сотиб олишга йўналтириладиган маблағлар миқдорига жорий қилинади.

 Елена ЕРМОХИНА, эксперт-юристимиз.

 

Прочитано: 2667 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика