Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 34 / Юридик маслаҳатлар

Охирги сўзни ким айтади?

Устав капиталидаги улушлари 70 ва 30% бўлган икки ташкилот МЧЖ муассисларидир. Йил якунлари бўйича жамиятда соф фойда ҳосил бўлди. Айни пайтда йил охирига МЧЖ олинган узоқ муддатли қарз ва унга доир фоизлар учун қопланмаган кредиторлик қарзига эга.

Йил якунлари бўйича муассисларнинг умумий йиғилиши ўтказилиб, унда соф фойдани тақсимлаш масаласи қўйилди. Устав капиталининг 70% улушига эга бўлган муассис соф фойданинг 5%ини захира фондига йўналтириш, қолган қисмини эса узоқ муддатли қарзни сўндириш ва корхонанинг оборот маблағларини тўлдириш учун қўшимча захира фондига ажратишни таклиф қилди. Бироқ устав фондида 30% улушга эга бўлган муассис бу таклифга кўнмади ва дивиденд тўлашни талаб қиляпти.

Муассисларнинг умумий йиғилишида қандай қарор қабул қилиниши керак? Устав фондида 30% улушга эга бўлган муассис дивиденд тўлашни талаб қилишга ҳақлими?

 

– «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг (6.12.2001 йилдаги 310-II-сон, бундан кейин – МЧЖ тўғрисидаги Қонун) 34-моддаси ўнинчи қисмига мувофиқ соф фойдани тақсимлаш тўғрисидаги қарор, агар бундай қарорни қабул қилиш учун жамиятнинг уставида кўпроқ овозлар сони зарурлиги назарда тутилган бўлмаса, жамият иштирокчилари умумий овозлар сонининг кўпчилиги билан қабул қилинади.

МЧЖ тўғрисидаги Қонун 34-моддасининг тўртинчи қисмига кўра жамиятнинг ҳар бир иштирокчиси умумий йиғилишда МЧЖнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) ўз улушига мутаносиб овозлар сонига эга бўлади. Жамият таъсис этилганда қабул қилинган уставда ёки унга киритилган ўзгартиришларда овозлар сонини белгилашнинг бошқа тартиби назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Уставга жамият иштирокчиларининг овозларини санашнинг бошқача тартибини белгилайдиган жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг бир овоздан қабул қилинган қарори асосидагина амалга оширилади.

Шу тариқа, агар уставда овозлар сонини белгилашнинг бошқача тартиби назарда тутилмаган бўлса, устав капиталининг 70% улушига эга бўлган муассис 70 овозга, иккинчи муассис эса тегишлича 30 овозга эга бўлади. Ва, агар уставда жамият соф фойдасини унинг иштирокчилари ўртасида тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилишнинг бошқача тартиби белгиланмаса, ушбу қарор кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Бинобарин, умумий йиғилишда соф фойданинг 5%ини захира фондига йўналтириш, унинг қолган қисмини эса узоқ муддатли қарзни сўндириш ва корхонанинг оборот маблағларини тўлдириш тўғрисида қарор қабул қилинади деб хулоса чиқариш мумкин.

Бундай қарорга қўшилмаган иккинчи муассис унинг устидан қарор қабул қилинган кундан бошлаб 2 ой мобайнида суд тартибида шикоят қилиши мумкин (МЧЖ тўғрисидаги Қонуннинг 41-моддаси). Агар биринчи муассиснинг ҳаракатларида қоидабузарликни кўрса, фақат судгина ишнинг барча ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда МЧЖ иштирокчиларининг умумий йиғилиши қарорини бекор қилиши мумкин. Уни бекор қилиш учун қуйидаги ҳолатларнинг бири ёки уларнинг жамлиги асос бўлиши мумкин:

устав капиталида 70% улушга эга муассис йўл қўйган қоидабузарликлар муҳим қоидалар бўлиб ҳисобланса. Муҳимлилик мезони қонун ҳужжатларида қайд этилмаган, шу саб абли суд ҳар бир ҳолни якка тартибда кўриб чиқади;

қарор устав капиталида 30% улушга эга бўлган жамиятнинг иккинчи иштирокчисига зарар келтиришга олиб келса.

Прочитано: 2250 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика