Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 32 / Юридик маслаҳатлар

Иштирокчилар аҳил бўлишмаса

Агар МЧЖ иштирокчиси ўз мажбуриятларини қўпол тарзда бузса, ким уни суд тартибида жамиятдан чиқаришни талаб қилишга ҳақли: жамиятнинг ўзими ёки унинг иштирокчиларими?
Г.Антикилиди, Б.Жўраев ва бошқалар,
«Шарқ юлдузи» МЧЖ.
Сирдарё вилояти.


– Ҳақиқатан ҳам, қонун ижодкорлари масъулияти чекланган жамиятнинг ишёқмас ходимига уни МЧЖ таркибидан чиқариш йўли билан таъсир кўрсатиш имкониятини назарда тутганлар.
Фақат уч ҳолда:
агар жамият иштирокчиси ўз мажбуриятларини қўпол тарзда бузаётган бўлса;
агар иштирокчи ўз ҳаракатлари (ҳаракат-сизлиги) билан жамиятнинг фаолият кўрсатишига имкон бермаётган бўлса;
агар иштирокчи ўз ҳаракатлари (ҳаракат-сизлиги) билан жамият фаолиятини жиддий тарзда қийинлаштираётган бўлса, МЧЖ иштирокчисини жамиятдан чиқарилишини талаб қилиш мумкин.
Кўриниб турибдики, ушбу шартлар баҳолаш тусига эгадир, дейиш мумкин. Шу сабабли фақат суд иштирокчининг хатти-ҳаракатлари мажбуриятларни қўпол тарзда бузиш ҳисобланиши, у жамият фао­лиятини жиддий тарзда қийинлаштираётганлиги ёки уни умуман фаолиятсиз қилиб қўяётганлигини ҳал қила олади.
Аввало бошқа иштирокчини жамият таркибидан чиқариш тўғрисида судга даъво билан мурожаат этишга қарор қилган жамият иштирокчиларида ҳуқуқбузарлик ҳамда унинг оқибатлари (ҳуқуқий, иқтисодий, ресурслар, кадр бобида ва бошқа) хусусида далил-исботлар бўлиши керак. Айтайлик, улар иштирокчи жамиятнинг умумий йиғилишларига келмаслиги, бунинг натижасида муҳим қарорлар қабул қилинмаслигидан (зеро, масалан, зарур кворум йўқлиги боис) далолат берувчи ҳужжатлар бўлиши мумкин.
Энди иштирокчини жамиятдан чиқариш тўғрисида талаб билан судга ким мурожаат қилиши мумкинлиги тўғрисида. Бундай қараганда жавоб аниқ – жамиятнинг ўзи. Бироқ, фикримизча, бу жавоб унчалик тўғри эмас. «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг (6.12.2001 йилдаги 310-II-сон) 8-моддасига кўра иштирокчини чиқариш талабини ушбу МЧЖнинг фақат бошқа иштирокчилари изҳор эта олишлари мумкин.
Улушлари жамликда жамият устав фонди (устав капитали)нинг камида 10 фоизини ташкил этадиган иштирокчилар ушбу ҳуқуққа эгалар.
Судга мурожаат этувчи иштирокчиларнинг улуши МЧЖ устав фонди (капитали)нинг 10%идан кам бўлмаслиги муҳим. Сўз жами улуш тўғрисида бораётганлиги алоҳида таъкидланади. Яъни судга, агар унинг улуши МЧЖ устав фонди (капитали)нинг 10%идан кам бўлмаса, бир иштирокчи ҳам мурожаат қила олади.

Ленара ХИКМАТОВА,
юрист.

Прочитано: 2043 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика