Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 32 / Хўжалик ҳуқуқи

Қонунга қатъий риоя этиб

2013 йил май ойида хўжалик суди бизнинг аризамизга кўра янги очилган ҳолатларга биноан суд ажримини бекор қилиш тўғрисида ҳал қилув қарорини чиқарди. Бироқ суд ажримида илгари бекор қилинган ва ижро этилмаган ҳал қилув қарорининг тикланиши ёки у белгиланган тартибда бундан кейин ижро этилиши кераклигини кўрсатмади.
Д.Копалов, тадбиркор.
Тошкент шаҳри.


– Хўжалик процессуал кодекси (ХПК) 208-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ хўжалик суди суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб, аризани қаноатлантиради ва суд ҳужжатини бекор қилади ёхуд аризани қаноатлантиришни рад этади ва бу ҳақда ажрим чиқаради.
Бироқ ХПКнинг мазкур моддаси суднинг илгари бекор қилинган суд ҳужжатини кучида тиклаш ва ижро этиш масаласини ҳал этиш мажбуриятини назарда тутмайди.
Қўйилган масалани ҳал этиш учун янги очилган ҳолатлар бўйича суд ҳужжатини бекор қилиш тўғрисида ажрим қабул қилган хўжалик судига ХПКнинг 150-моддаси қоидаларига риоя этган ҳолда суд ажримини тушунтириш тўғрисида ариза билан мурожаат этишни тавсия қиламиз.
Чамаси, келгусида ХПКнинг 208-моддасидаги мазкур ҳол бўйича суд мажбуриятларини янада аниқ таърифлаш учун қонун ижодкорларининг бундай вазиятларни таҳлил қилишлари ва зарур қўшимча ҳамда ўзгартиришларни киритишлари керак бўлади.


Жавобларни адвокат Павел СИЛЬНОВ тайёрлади.

Прочитано: 1848 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика