Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 32 / Хўжалик ҳуқуқи

Суд харажатларини ундириш тўғрисида

2013 йил июнида Тошкент шаҳар хўжалик суди бизнинг фойдамизга асосий қарз ва пеня суммасини ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилди. Бироқ ҳал қилув қарорида жавобгардан биз тўлаган давлат божи ва почта харажатларини ундириш тўғрисида ҳеч нима айтилмади.
Биз суд харажатларини қандай қилиб ундирамиз. Бунинг учун яна судга даъво аризаси билан мурожаат қилишимиз лозимми?
Бэлла Д. Вернер,
МЧЖ бош бухгалтери.


– Жавобгардан суд харажатларини (мазкур ҳолда давлат божи ва почта харажатларини) ундириш учун ҳал қилув қарорини қабул қилган хўжалик судига қўшимча ҳал қилув қарорини қабул қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат этиш лозим. Суд харажатлари тўғрисидаги масаланинг ҳал қилинмаганлиги, Хўжалик процессуал кодекси (ХПК) 149-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига кўра, суд томонидан қўшимча ҳал қилув қарорини қабул қилиш учун асос ҳисобланади.
Шу билан бир вақтда эътиборни ХПКнинг 149-моддаси, Олий хўжалик судининг «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида» (15.06.2007 йилдаги 161-сон) ва «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида» (15.06.2007 йилдаги 162-сон) қарорларида назарда тутилган, бундай аризани тақдим этиш ҳамда кўриб чиқиш хусусиятларига қаратамиз:
1. Қўшимча қарор қабул қилиш масаласи суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунча, яъни у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат тугагунча қўйилиши мумкин.
2. Қўшимча ҳал қилув қарори ишда иштирок этувчи шахслар таклиф этилган ҳолда суд мажлисида қабул қилинади. Тегишли тарзда хабардор қилинган, ишда иштирок этувчи шахсларнинг келмаганлиги масалани кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
3. Суд хатоси суднинг даъво моҳияти бўйича хулосаларига мувофиқ келмаган тақдирда суд қўшимча ҳал қилув қарорини қабул қилишга ҳақли эмас. Суд хатосини тузатиш мазкур ҳолда ҳал қилув қарорини ХПК белгилаган тартибда қайта кўриб чиқиш йўли билан амалга оширилади.
4. Агар суднинг ҳал қилув қарорига апелляция шикояти берилган ёки протест келтирилган ва бир вақтнинг ўзида қўшимча ҳал қилув қарорини қабул қилиш масаласи қўйилган бўлса, суд аввал қўшимча ҳал қилув қарорини қабул қилиш масаласини ҳал қилади, кейин ишни кўриб чиқиш учун апелляция инстанциясига юборади.
Шу муносабат билан, агар сиз судга ХПК 149-моддасининг талабларига риоя этган ҳолда қўшимча ҳал қилув қарорини қабул қилиш масаласи бўйича мурожаат қилсангиз, судга суд харажатларини ундириш тўғрисида ариза билан такроран мурожаат этиш талаб қилинмайди.


Жавобларни адвокат Павел СИЛЬНОВ тайёрлади.

Прочитано: 2664 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика