Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 31 / Биз яшайдиган уй

Тўламаслик ҳуқуқи

Мен пенсионерман, бироқ мендан мол-мулк (квартира) солиғини тўлашни талаб қилиш-япти. Ахир мен уйга ижарачиларни қўймаганман ва хусусий тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмайман! Шу талаб тўғрими?

Т.Сидоренко.

Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани.

 

– Пенсионер эгалигида бўлган мол-мулкка қонун ҳужжатларида белгиланган солиқ солинмайдиган майдон ҳажми доирасида, хусусан 60 кв.м ҳажмида жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солиқ солинмайди1.

Ушбу имтиёз квартира мулкдорига пенсия гувоҳномаси асосида берилади ва унинг танлови бўйича фақат битта квартирага (уйга) татбиқ этилади.

Жисмоний шахслар томонидан қуйидаги мақсадларда фойдаланиладиган кўчмас мулкка нисбатан бу имтиёз қўлланилмайди: тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланилганда;

уларни юридик шахсларга ёки якка тартибдаги тадбиркорларга ижарага берилганда.

Ўз квартираси (уйи)дан тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланадиган ёки уларни юридик шахс ёхуд якка тартибдаги тадбиркорга ижарага берадиган жисмоний шахслар, шунингдек нотурар жойлар бўйича жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғини юридик шахслар учун белгиланган ставкада тўлайдилар.

Шу тариқа, агар сизда мазкур квартира битта бўлса, унинг майдони 60 квадрат метрдан ошмаса ва сиз ундан тадбиркорлик фаолиятида фойдаланмасангиз ва ташкилот, корхона ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага бермасангиз, ушбу квартира бўйича мол-мулк солиғи тўланмайди. Агар квартирангиз майдони, мисол учун, 70 кв.м бўлса, сиз 10 кв.м учун солиқ тўлашингиз лозим.

 

1Солиқ кодексининг 275-моддаси; Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорига 18-илова.

 

Ленара ХИКМАТОВА, юрист.

 

 

 

 

 

Прочитано: 2006 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика