Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 31 / Оила муносабатлари

Фақат рақамлар

Барча ривожланган давлатлар аҳолиси таркибида кексалар кўпайиб боряпти.

 

Барча ривожланган давлатлар битта умумий муаммога эга – улар аҳолиси таркибида кексалар кўпайиб боряпти.

l АҚШда ҳар куни 4 000 фуқаро пенсияга чиқишнинг умумий ёши – 65 га тўлади. Бундан катта ёшдагилар аҳолининг 10%ини ташкил қилади.

l Италияда пенсияга чиқиш ёшини 65 га, Швецияда эса 70 га етказиш режалаштириляпти.

l Финляндияда 55 ва 65 ёшдан ошганлар учун тўлиқ бандлик режаси ишлаб чиқилган. У бундай фуқароларга турли корхоналардаги иш ўринларини кафолатлайдиган чораларни назарда тутади.

l Германия 2035 йилга бориб дунёда аҳолиси таркибида кексалар энг кўп мамлакатга айланади. Бу нарса унинг иқтисодий ривожланишига таъсир кўрсатиши мумкин. Ушбу мамлакат ҳукумати кекса ёшдаги кишилардан шу жумладан меҳнат бозорида фаолроқ фойдаланиш лозим деб ҳисоблайди. Уларнинг кўпчилиги махсус билимларга ва кўп йиллик профессионал кўникмаларга эгалар. Бугунги кунда Германияда 55–65 ёшдаги аҳолининг 45%и ишлаяпти.

l Дания ва Швецияда ушбу ёшда профессионал фаолият билан аҳолининг тегишинча 60 ва 70%и шуғулланмоқда.

l Буюк Британияда эркаклар 65 ёшда, аёллар эса 60 ёшда пенсияга чиқади.

l Чехия Республикасида 2006 йилдан бошлаб пенсия ёши эркаклар учун 62 ва аёллар учун 60 ёшни ташкил этяпти. 2031 йилга бориб у 65 ёшга тенг бўлади. Бироқ икки ва ундан кўп болали аёллар пенсияга эртароқ чиқишлари мумкин бўлади.

l Болгарияда ушбу поғона анча паст: эркаклар учун 52 ва аёллар учун 47 ёш.

Хорижий матбуот
материалларидан.

 

Прочитано: 1967 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика