Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 31 / Диққат, янги ҳужжат!

Автомобилларни сақлашга доир қоидалар янгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.2013 йилдаги 213-сон қарори билан Автомототранспорт воситаларини доимий ва вақтинча сақлаш жойларини  ташкил этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

ВМнинг 5.04.2010 йилдаги 63-сон қарори билан тасдиқланган Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида низом ўз кучини йўқотди.

Автомобиль эгалари учун энг муҳим ўзгариш шундаки, аввалги Низом автотранспорт воситаларини уларни аниқ эгаларига бириктирилмасдан фақат вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилар эди.

Янги Низом автомототранспорт воситаларини сақлаш жойларини автомототранспорт воситаларининг аниқ эгаларига бириктирган ҳолда уларни доимий ва вақтинча сақлаш бўйича пуллик асосда кўрсатиладиган хизматларни назарда тутади.

Тасдиқланган Низом автомототранспорт воситаларини доимий ва вақтинча сақлаш, шунингдек хизматлар кўрсатиш талабларини пухта тартибга солади. 

Авваллари бўлганидек, автомобилларни сақлаш хизматларини кўрсатиш бўйича хизматлар фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин.

Доимий сақлаш жойлари, хусусан, уй-жой мавзеларидаги бузиб ташланган якка тартибдаги гаражлар ўрнида ташкил этилади. Низомда автомототранспорт воситалари эгаларининг якка тартибдаги гаражлари бузиб ташланган тақдирда уларга автомобиль воситаларини доимий сақлаш бўйича уй-жой мавзеларидаги бузиб ташланган якка тартибдаги гаражлар ўрнида ташкил этиладиган автомобиль тўхташ жойида доимий равишда бепул биркитилган жой берилиши белгиланган.

Автотранспорт воситаларининг эгаларига доимий биркитилган вақтинча сақлаш жойларида улар эгасининг уй манзили ва транспорт воситасининг давлат тартиб рақами ёзилган табличка ўрнатилган бўлиши керак.

Автомототранспорт воситаларини доимий сақлаш учун тўлов миқдорига келсак, у  сақлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахс ва автотранспорт воситасининг эгаси билан тузилган ёзма шартнома асосида белгиланади. Тарифлар хизматларни кўрсатувчи юридик шахслар томонидан белгиланади, лекин тўловлар халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши томонидан хизматларнинг ушбу тури учун белгиланган тўловнинг чекланган миқдоридан юқори бўлмаслиги керак.

Доимий сақлаш жойларидаги бўш ётган ёхуд вақтинчалик фойдаланилмаётган жойлар автотранспорт воситалари эгалари билан келишган ҳолда уларни вақтинча сақлаш учун берилиши мумкин.

Транспорт воситаларини сақлаш хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасига ва пластик карточкалардан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалига эга бўлишлари керак.

Бундан ташқари, ҳудудда, шу жумладан 300 та ва ундан кўп турғун савдо шохобчаларига ва савдо ўринларига эга бўлган ёндош бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудида автомототранспорт воситаларини вақтинча сақлаш хизматлари кўрсатилган тақдирда автотранспорт воситаларининг кириб келиш ва чиқиб кетиш вақтини қайд қилиш функцияларини бажарадиган электрон ҳисоблагичлар мажбурий тартибда ўрнатилади.

 Янги Низомга мувофиқ транспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар  қатъий белгиланган солиқ ва тегишли йиғимни тўлайдилар. Автотранспорт воситасини доимий сақлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар эса  ягона солиқ тўлови ёхуд умумбелгиланган солиқларни тўлайди.

Янги Низомга биноан қуйидаги транспорт воситалари доимий ва вақтинча сақлашга қабул қилинмайди:

l ёқилғи ёки мой, суюқ ва суюлтирилган газ сизиб турган;

l салони ёки багажнигида тез ёнувчи, портлаш хавфи бўлган, радиоактив ёки заҳарли моддалар бўлган;

l йўл-транспорт ҳодисаси натижасида техник жиҳатдан шикастланган автомототранспорт воситалари (бундай автолар ЎзР ИИВнинг ДЙҲХХдан тегишли маълумотнома тақдим этилган тақдирда сақлаш жойларига қўйилиши мумкин);

l энг юқори вазни 3,5 тоннадан ортиқни ташкил қиладиган ва ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари, ўтириш жойлари сони 8 тадан ортиқ бўлган транспорт воситалари (мазкур автотранспорт воситалари улар учун назарда тутилган махсус автомобиль тўхташ жойларида сақланиши керак).

Мижоз учун қулай бўлган кириб келиш жойида қуйидагилар осиб қўйилиши керак:

l автомототранспорт воситаларини сақлаш қоидалари;

l ёнғин хавфсизлиги талаблари;

l автомототранспорт воситаларини қабул қилиб олиш ва сақлаш учун масъул шахсларнинг вазифалари;

l кўрсатиладиган хизматлар учун амалдаги тарифлар;

l юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғриси-даги гувоҳноманинг нусхаси.

Автомототранспорт воситаларини сақлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар санитария нормалари ва ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши, автомототранспорт воситаларининг сақланиши, шу жумладан уларни доимий ва вақтинча сақлаш вақтида, яъни улар эгаларига (ёки уларнинг вакилларига) қайтарилгунгача ёхуд улар мажбурий равишда махсус автомобиль тўхташ жойига эвакуация қилингунгача рўй берган автомобиль воситаларининг олиб қочиб кетилиши, ўғирланиши, қисмларга ажратилиши ва шикастланиши учун жавоб берадилар.

Автомототранспорт воситаларини сақлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахсга зарар етказилган тақдирда автомототранспорт воситасининг эгаси (ёхуд унинг вакили) етказилган зарар учун жавоб беради.

Елена ЕРМОХИНА,

эксперт-юристимиз.

 

Прочитано: 2416 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика