Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 27 / Кадрлар бўлими

Иш ҳақи вақтида тўланмаса...

Мен ўтган ёзда қурилиш соҳасида ишладим. 2012 йил ноябрида ишдан бўшадим, бироқ ҳозиргача якуний ҳисоб-китоб пулини олганим йўқ. Мунтазам равишда фирма раҳбарига қўнғироқ қиламан, у эса фақат ваъда беради. Маслаҳат берсангиз, ишлаб топган пулларимни қандай қилиб олай?


Ш.Сатторов.

Тошкент шаҳри.

 – Сизга нисбатан Меҳнат кодексининг 110-моддаси талаблари бузилган, унда меҳнат шарт­номаси бекор қилинганда иш берувчи томонидан ходимга тегишли иш ҳақини тўлаш муддатлари белгиланган – у меҳнат шартномаси бекор қилинган кун тўланиши керак.
Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, корхоналар ва ташкилотлар ходимларига иш ҳақи ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун хўжалик юритувчи субъектларнинг жавобгарлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг «Иш ҳақи ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарори (19.03.2002 йилдаги 88-сон) қабул қилинган эди. Унинг 3-бандида белгиланишича, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари ходимларга иш ҳақи ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун шахсан жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикаси Прокуратурасига хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларининг иш ҳақини ўз вақтида тўлашнинг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибига риоя қилиши устидан назоратни кучайтириш ҳамда иш ҳақи бўйича муддати ўтказиб юборилган қарзлар ҳосил бўлган ҳолларда айбдор шахсларни жиноий жазолашгача жавобгарликка тортиш топширилди.
Ходимлар ўз ҳуқуқларининг бузилганлиги тўғрисида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясига, шунингдек иш берувчи жойлашган жойдаги вилоят прокуратурасига ёзма равишда хабар қилишлари мумкин.

«Кадрлар бўлими» рукнини эксперт-юристимиз Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ олиб боради.

Прочитано: 2512 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика