Norma.uz
СБХ / 2013 йил / № 27 / Бизнинг маслаҳатлар

Корхона жисмоний шахс автотранспортидан фойдаланганда...

Умумбелгиланган солиқларни тўловчи МЧЖ (асосий фаолият тури – автотранспорт хизмати, ХХТУТ бўйича коди – 51121) ҳудуддаги фермер хўжаликлари етиштирган ғалла ҳосилини донни қайта ишлаш корхоналарига ташиб бериш учун хусусий автотранспорт эгалари (жисмоний шахслар) билан қуйидаги мазмунда шартномалар тузган:
– жамият хусусий транспорт эгаларини иш билан таъминлайди ва уларга жамият номидан транспорт хизмати кўрсатиш бўйича йўл варақаларини расмийлаштириб беради;
– хусусий автотранспорт эгалари томонидан бажарилган иш учун жамият дон қабул қилиш корхоналарига ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштиради;
– жамият бажариладиган иш жараёнида бу транспорт воситаларини ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминлайди;
– бажарилган иш ҳажмидан олинган соф тушумнинг 10 фоизини жамият ўз ихтиёрида даромад сифатида қолдиради;
– хусусий транспорт эгалари томонидан бажарилган иш қийматидан тегишли суммаларни (ҚҚСни ҳисобга олган ҳолдаги 10 фоизли жамият даромади ва ёнилғи-мойлаш материаллари қийматини) ушлаб қолгандан кейин қолган сумма хусусий транспорт эгасига даромад сифатида тўланади.
Юқорида баён этилганларни шартли равишда қуйидагича акс эттириш мумкин:

 

Т/р

 

Хўжалик операцияларининг мазмуни

Етказиб бериш қиймати

 

ҚҚС суммаси

 

Жами қиймати

 

1

 

Жамият хусусий автотранспорт эгалари томонидан бажарилган иш учун дон қабул қилиш корхонасига ҳисобварақ-фактура расмийлаштирди

 

100 000 000

 

20 000 000

 

120 000 000

 

2

 

Жамият томонидан хусусий автотранспорт эгасига
берилган ЁММ қиймати

 

20 000 000

 

4 000 000

 

24 000 000

 

3

 

Шартномага асосан жамият ихтиёрида қоладиган
10 фоизлик даромад суммаси

 

10 000 000

 

2 000 000

 

12 000 000

 

4

 

Хусусий автотранспорт эгаси ихтиёрида қоладиган сумма

 

 

 

84 000 000

 

Шулардан келиб чиқиб, қуйидаги саволларимизга жавоб беришингизни сўраймиз.
1. Жамиятнинг кўрсатилган хизматлардан тушган тушуми (Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 010-сатри) қайси суммани ташкил этади (10 000 000 сўмми ёки 100 000 000 сўм)?
2. Жамият томонидан ҚҚСни ҳисоблашда қайси оборот суммаси ҳисобга олинади (10 000 000 сўмми ёки
100 000 000 сўм)?
3. Ушбу хизматларни бажаришдан жамиятнинг жами харажатлари (ҚҚС қўшилган ҳолда) қайси суммани ташкил этади (24 000 000 сўмми ёки 108 000 000 сўм)?
4. Юридик шахс автотранспорт хизмати кўрсатиш учун хусусий транспорт эгаларини ёллашда улардан тегишли лицензияси мавжудлигини аниқлаб, сўнгра шартнома имзолаши лозимми (лицензияси бўлмаса ушбу хусусий юк автотранспорти эгаси хизматидан фойдаланишни рад этиши мумкинми)?
5. Юридик шахслар томонидан автотранспорт хизмати кўрсатиш учун хусусий транспортларни ёллашда ушбу транспортлар учун тегишли лицензия олиш мажбурияти кимга юклатилади (хусусий транспорт воситаси эгаси, иш берувчи юридик шахс ёки шартномада мазкур масала ёритилиши керакми)?
6. Юридик шахс хусусий автотранспорт эгалари томонидан бажарилган ишлар учун тўланадиган даромаддан даромад солиғини қачон ва қандай тартибда ушлаб қолиши лозим?
7. Даромад олган хусусий транспорт воситаси эгалари тўғрисида жамият томонидан солиқ органига қандай ҳолатда (даромад солиғи ушлаб қолинган ёки ушлаб қолинмаган ҳолатда) маълумот тақдим этилиши лозим?
8. Автотранспорт корхонаси (юридик шахс) томонидан хусусий транспорт воситаси эгалари хизматларини ёллаш юзасидан тузиладиган шартномаларнинг қандай тартиби корхона иқтисодий барқарорлиги учун энг мақбул ҳисобланади?
С.Ҳусаинов,
«Давр» МЧЖ аудитори.
– 1. Жамият томонидан кўрсатилган транспорт хизматлари учун тушган жами 100 млн сўм Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 010-сатрида кўрсатилади. Чунки Молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича қоидаларнинг (АВ томонидан 24.01.2003 йилда 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 97-бандида 2-шаклнинг 010-сатрида кўрсатилиши керак бўлган тушумлар келтирилган. Унга асосан «Маҳсулот (товарлар, ишлар ва хизматлар) сотилишидан соф тушум» моддаси бўйича (010-сатр) маҳсулот, товарлар, ишлар ва хизматларни сотишдан олинган тушум кўрсатилади, бунда солиқлар (ҚҚС, акциз солиғи) ҳамда қайтарилган товарлар ва тайёр маҳсулотнинг қиймати, харидорнинг сотиш нархларидан чегирмалари чегирилади. 010-сатр асосий (операцион) фаолиятдан даромадларни ҳисобга олиш ҳисобварақлари (9000) маълумотлари бўйича тўлдирилиши белгилаб қўйилган.
Саволингиздан кўриниб турибдики, сиз дон қабул қилиш корхонасига автотранспорт хизматларини кўрсатганлик учун ўзингиз томонингиздан 100 млн сўмга ҳисобварақ-фактура ёзиб берасиз.
2. Солиқ кодексининг 204-моддасига асосан солиқ солинадиган база реализация қилинаётган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати асосида, унга ҚҚСни киритмаган ҳолда белгиланади. Шунга асосан сизнинг ҳолатингизда ҚҚС солинадиган база 100 млн сўмни ташкил қилади.
3. Сизда жами харажатлар 108 млн сўмни ташкил қилади.
Кейинги саволларингизнинг ечими қуйида келтирилган икки вариант билан ҳал этилади.
Биринчи вариантда агар ходим ҳайдовчи сифатида автотранспорти билан ишга қабул қилса:
– Вазирлар Маҳкамасининг 14.07.2006 йилдаги 138-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 7-бандида лицензия билан бирга ҳар бир автотранспорт воситасига лицензия карточкаси берилиши ҳамда ҳар бир автотранспорт воситасига лицензия карточкаси лицензиянинг амал қилиш муддатидан ортиқ бўлмаган муддатга берилади дейилган. Шундан келиб чиқиб, юк ташиш фаолиятини амалга оширувчи корхона ҳар бир автотранспорт воситасини тегишли лицензия билан бирга ўзи карточка билан таъминлаши лозим;
– транспорт эгаси корхона ходими ҳисоблангандан кейин унга тўланадиган сумма иш ҳақи сифатида қаралиб, ундан солиқлар тўлов манбаида ушлаб қолинади.
– ходим транспорт воситасини корхонага ижарага бериши ва ундан даромад олиши мумкин. Ушбу ижара ҳақи суммасига Солиқ кодексининг 181-моддасига асосан белгиланган энг кам ставка бўйича, яъни 8 фоиз миқдорида солиқ солинади;
– Солиқ кодексининг 187-моддасига асосан солиқ агентлари солиқ даври тугаганидан сўнг 30 кун ичида давлат солиқ хизмати органларига даромад олган жисмоний шахслар тўғрисида (асосий иш жойи бўйича даромад олган жисмоний шахслар бундан мустасно) Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган шаклда маълумотнома («Тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммалари тўғрисида»ги маълумотнома) тақдим этиши шарт.
Иккинчи вариантда агар якка тартибдаги тадбиркор сифатида лицензия ҳамда карточкага эга бўлган жисмоний шахснинг транспорт хизматидан шартнома (корхона ва ЯТТ ўртасида автотранспорт хизматини кўрсатиш бўйича тузилган шарт­нома) асосида фойдаланилса;
– корхона жисмоний шахснинг ушбу фаолиятни (айни вақтда юк ташиш фаолиятини) амалга ошириши учун тегишли гувоҳномаси, лицензия ва карточкаси мавжудлигини текшириши, ундан кейингина унинг хизматидан фойдаланилса;
– ушбу ҳолатда Вазирлар Маҳкамасининг 138-сон қарорига асосан лицензия билан бирга ҳар бир автотранспорт воситасига бериладиган лицензия карточкасини олиш жисмоний шахснинг зиммасида бўлади;
– ЯТТ тўланган даромаддан солиқ ушлаб қолинмайди ва солиқ органига маълумотнома тақдим қилинмайди. Чунки бу ерда жисмоний шахс ЯТТ сифатида давлат рўйхатидан ўтиб фаолият олиб бормоқда.
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, сизга қайси вариант мақбул бўлса, ўшандан фойдаланиб ишлашингизни тавсия этамиз.

1Автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида.

Жавобларни экспертимиз Умидбек САФАРОВ тайёрлади.

Прочитано: 4269 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика