Norma.uz
СБХ / 2013 йил / № 25 / Бухгалтерга ёрдам

2013 йилнинг июнь ойи учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби услубияти

l Январь–июнь ойлари учун энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори 477 540
(79 590 х 6) сўмни ташкил этади. ЭКИҲ Президентнинг 9.11.2012 йилдаги «Иш ҳақи,
пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида» ПФ-4482-сон Фармони билан белгиланган.
ll 2013 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: энг кам ставка – 8%, ўртача ставка – 16%, энг юқори ставка – 22% (Президентнинг 25.12.2012 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» ПҚ-1887-сон қарорига 8-илова, бундан кейин – ПҚ-1887-сон Қарор).


Солиқ солинадиган даромад миқдори    Солиқ суммаси
2 387 700 сўмгача (5 х 477 540)     Даромад суммасининг 8 фоизи
2 387 701 сўмдан 4 775 400 сўмгача
(10 х 477 540)     191 016 сўм + 2 387 700 сўмдан ортиқ сумманинг 16 фоизи
4 775 401 сўм ва ундан юқори    573 048 сўм + 4 775 400 сўмдан ортиқ сумманинг 22 фоизи


lll Бутун йил мобайнидаги ЖШДС ва ЭКИҲнинг бир неча баравари миқдорида назарда тутилган имтиёзлар суммаларини ҳисоб-китоб қилиш чоғида 1.01.2013 йилга белгиланган ЭКИҲ – 79 590 сўм қўлланилади (Солиқ кодекси (СК) 186-моддасининг биринчи қисми).
llll 2013 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 1%ини ташкил этади (ПҚ-1887-сон Қарорга 8-илова).
lllll ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди, МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган).
llllll 2013 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг иш ҳақидан мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган иш ҳақи (даромад) суммасининг 6 фоизи миқдорида белгиланган (ПҚ-1887-сон Қарорнинг 3-банди).
I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ
1-ВАЗИЯТ.
Ойига ЭКИҲнинг 5 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби
Ходимнинг январь–июнь ойларидаги ойлик иш ҳақи миқдори 330 000 сўмга тенг, ялпи даромади эса –
1 980 000 сўмни (330 000 + 330 000 + 330 000 + 330 000 + 330 000 + 330 000) ташкил қилади.
Жисмоний шахснинг 2 387 700 сўмгача бўлган даромадига 8%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь–июнь ойлари учун солиқ суммаси:
1 980 000 х 8% = 158 400 сўмга тенг.
Январь–май ойларида 132 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Июнь ойида тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси қуйидагига тенг:
158 400 – 132 000 = 26 400 сўм.
Январь–июнь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:
1 980 000 х 1% = 19 800 сўмга тенг.
Январь–май ойлари учун ШЖБПҲга 16 500 сўм ўтказилган, июнь ойи учун ажратмалар 3 300 (19 800 – 16 500) сўмни ташкил қилади.
Июнь ойи учун бюджетга:
26 400 – 3 300 = 23 100 сўм солиқ ўтказилади.
Мажбурий суғурта бадаллари ходимнинг июнь ойидаги жами иш ҳақи – 330 000 сўмдан ҳисобланади. Уларнинг суммаси:
330 000 х 6% = 19 800 сўмни ташкил этади.
Солиқ ва мажбурий ажратмалар ушланганидан ке­йин ходимга:
330 000 – 26 400 – 19 800 = 283 800 сўм тўланади.

2-ВАЗИЯТ.
Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошмаганда ЖШДС ҳисоб-китоби
Ходимнинг январь-июнь ойларидаги ойлик иш ҳақи миқдори 485 000 сўмга тенг, жами даромади эса –
2 910 000 (485 000 + 485 000 + 485 000 + 485 000 + 485 000 + 485 000) сўмни ташкил қилади.
Январь–июнь ойларидаги даромадлардан ЖШДС суммасини аниқлаш учун ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг даромаддан олинадиган солиқ суммасига 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланган суммани қўшамиз:
191 016 + (2 910 000 – 2 387 700) х 16% = 191 016 +
522 300 х 16% = 191 016 + 83 568 = 274 584 сўм.
Январь–май ойларида 228 820 сўм солиқ ушлаб қолинган. Июнь ойи учун тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси қуйидагига тенг:
274 584 – 228 820 = 45 764 сўм.
Январь–июнь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:
2 910 000 х 1% = 29 100 сўмни ташкил этади.
Январь–май ойларида ШЖБПҲга 24 250 сўм ўтказилган, июнь ойи учун ажратмалар 4 850 (29 100 – 24 250) сўмни ташкил қилади.
Июнь ойи учун бюджетга:
45 764 – 4 850 = 40 914 сўм ЖШДС ўтказилади.
Мажбурий суғурта бадаллари:
485 000 х 6% = 29 100 сўмни ташкил қилади.
Ходим қўлига:
485 000 – 45 764 – 29 100 = 410 136 сўм иш ҳақи олади.

3-ВАЗИЯТ.
Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошганда ЖШДС ҳисоб-китоби
Ходимнинг январь–июнь ойларидаги ойлик иш ҳақи миқдори 880 000 сўмни ташкил қилади, жами даромади эса 5 280 000 (880 000 + 880 000 + 880 000 + 880 000 + 880 000 + 880 000) сўмга тенг.
Йил бошидан буён ЖШДС суммасини аниқлаш учун бир ойда ЭКИҲнинг 10 бараварига тенг даромаддан олинадиган солиқ суммасига 22%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ЖШДСни қўшамиз:
573 048 + (5 280 000 – 4 775 400) х 22% = 573 048 +
504 600 х 22% = 573 048 + 111 012 = 684 060 сўм.
Январь–май ойларида 570 050 сўм солиқ ушлаб қолинган. Июнь ойи учун 114 010 (684 060 – 570 050) сўм тўланиши лозим.
Январь–июнь ойларидаги ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:
5 280 000 х 1% = 52 800 сўмга тенг.
Январь–май ойларида ШЖБПҲга 44 000 сўм бадал ўтказилган, июнь ойи учун ажратмалар 8 800 (52 800 –
44 000) сўмни ташкил қилади.
Июнь ойи учун бюджетга:
114 010 – 8 800 = 105 210 сўм ЖШДС ўтказилади.
Мажбурий суғурта бадаллари:
880 000 х 6% = 52 800 сўмни ташкил қилади.
Ходим қўлига:
880 000 – 114 010 – 52 800 = 713 190 сўм иш ҳақи олади.

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА
4-ВАЗИЯТ.
Даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби
СК 180-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.
Январь–июнь ойларида ходимнинг иш ҳақи 880 000 сўмни, жами даромади эса – 5 280 000 (880 000 + 880 000 + 880 000 + 880 000 + 880 000 + 880 000) сўмни ташкил этди.
Январь–июнь ойлари учун солиқ солинмайдиган даромад:
477 540 х 4 = 1 910 160 сўмни ташкил қилади.
Солиқ солинадиган даромад:
5 280 000 – 1 910 160 = 3 369 840 сўмга тенг.
Январь–июнь ойларидаги ЖШДС суммасини аниқлаш учун ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг даромадлардан олинган солиқ суммасига 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланган суммани қўшамиз:
191 016 + (3 369 840 – 2 387 700) х 16% = 191 016 +
982 140 х 16% = 191 016 + 157 142,4 = 348 158,4 сўм.
Январь–май ойларида 290 132 сўм солиқ ушлаб қолинган. Июнь ойи учун 58 026,4 (348 158,4 – 290 132) сўм тўланиши лозим.
Йил бошидан буён ШЖБПҲга йўналтириладиган мажбурий бадаллар суммаси:
3 369 840 х 1% = 33 698,4 сўмни ташкил қилади.
Январь–май ойларида ШЖБПҲга 28 082 сўм ўтказилган, июнь ойи учун ажратмалар 5 616,4 (33 698,4 – 28 082) сўмни ташкил қилади.
Бюджетга:
58 026,4 – 5 616,4 = 52 410 сўм ЖШДС ўтказилади.
Мажбурий суғурта бадаллари:
880 000 х 6% = 52 800 сўмни ташкил қилади.
Ходим қўлига:
880 000 – 58 026,4 – 52 800 = 769 173,6 сўм иш ҳақи олади.
5-ВАЗИЯТ.
Моддий ёрдам олиш тарзида имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби
СК 179-моддасининг 1-бандига кўра бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди (79 590 х 12 = 955 080 сўм).
Ходимнинг январь–июнь ойларидаги ойлик иш ҳақи
600 000 сўмни ташкил қилади. Январь ойида унга 1 100 000 сўм моддий ёрдам тўланган. Йил бошидан жами даромад
4 700 000 (600 000 + 1 100 000 + 600 000 + 600 000 +
600 000 + 600 000 + 600 000) сўмни ташкил қилади.
Солиқ солинадиган даромад:
4 700 000 – 955 080 = 3 744 920 сўмга тенг.
Йил бошидан ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш учун ЭКИҲнинг
5 бараварига тенг бўлган даромаддан олинадиган солиққа 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланган суммани қўшамиз:
191 016 + (3 744 920 – 2 387 700) х 16% = 191 016 +
1 357 220 х 16% = 191 016 + 217 155,2 = 408 171,2 сўм.
Январь–май ойларида 344 007,2 сўм солиқ ушлаб қолинган. Июнь ойи учун эса 64 164 (408 171,2 – 344 007,2) сўм ушлаб қолиниши лозим.
Йил бошидан буён ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:
3 744 920 х 1% = 37 449,2 сўмни ташкил қилади.
Январь–май ойларида ШЖБПҲга 31 449,2 сўм ўтказилган, июнь ойи учун ажратмалар 6 000 (37 449,2 – 31 449,2) сўмни ташкил қилади.
Июнь ойи учун бюджетга:
64 164 – 6 000 = 58 164 сўм ЖШДС ўтказилади.
Мажбурий суғурта бадаллари:
600 000 х 6% = 36 000 сўмни ташкил қилади.
Ходим қўлига:
600 000 – 64 164 – 36 000 = 499 836 сўм иш ҳақи олади.

6-ВАЗИЯТ.
Қимматбаҳо совға олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби
СК 179-моддасининг 14-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди (79 590 х 6 = 477 540 сўм).
Ходимнинг январь–июнь ойларидаги ойлик иш ҳақи
600 000 сўмни ташкил қилади. Январь ойида унга қиймати
500 000 сўм бўлган чой сервизи совға қилинган. Йил бошидан буён жами даромад 4 100 000 (600 000 + 500 000 + 600 000 +
600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000) сўмга тенг.
Солиқ солинадиган даромад:
4 100 000 – 477 540 = 3 622 460 сўмни ташкил этади.
Йил бошидан ЖШДСни ҳисоблаётганда ЭКИҲнинг 5 бараваригача бўлган даромаддан олинадиган солиқ суммасига 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланган суммани қўшамиз:
191 016 + (3 622 460 – 2 387 700) х 16% =
191 016 + 1 234 760 х 16% = 191 016 + 197 561,6 = 388 577,6 сўм.
Январь–май ойларида 324 413,6 сўм солиқ ушлаб қолинган. Июнь ойи учун эса 64 164 (388 577,6 – 324 413,6) сўм тўланиши лозим.
Йил бошидан ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:
3 622 460 х 1% = 36 224,6 сўмни ташкил этади.
Январь–май ойларида ШЖБПҲга 30 224,6 сўм ўтказилган, июнь ойи учун ажратмалар 6 000
(36 224,6 – 30 224,6) сўмни ташкил қилади.
Бюджетга:
64 164 – 6 000 = 58 164 сўм ЖШДС ўтказамиз.
Июнь ойи учун мажбурий суғурта бадаллари:
600 000 х 6% = 36 000 сўмни ташкил қилади.
Ходим қўлига:
600 000 – 64 164 – 36 000 = 499 836 сўм иш ҳақи олади.
7-ВАЗИЯТ.
Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда: ҳар ойда даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Қуйидагиларга мувофиқ:
• СК 179-моддасининг 1-бандига мувофиқ, бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача (79 590 х 12 = 955 080 сўм) миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди;
• СК 179-моддасининг 14-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари (79 590 х 6 = 477 540 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди;
• СК 180-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲ миқдорининг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.
СК 180-моддасига кўра имтиёзга эга бўлган ходимнинг ойлик иш ҳақи январь–июнь ойларида 700 000 сўмни ташкил қилди. Январь ойида унга 1 000 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 600 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган.
Йил бошидан жами даромад 5 800 000 сўмга (700 000 +
1 000 000 + 600 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 +
700 000 + 700 000) тенг.
Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:
5 800 000 – 955 080 – 477 540 – (477 540 х 4) = 2 457 220 сўм.
Йил бошидан ЖШДС суммасини ҳисоб-китоб қилишда ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг даромадлардан олинадиган солиқ суммасига 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланган суммани қўшамиз:
191 016 + (2 457 220 – 2 387 700) х 16% = 191 016 +
69 520 х 16% = 191 016 + 11 123,2 = 202 139,2 сўм.
Январь–май ойларида 172 912,8 сўм солиқ ушлаб қолинган. Июнь ойи учун эса 29 226,4 (202 139,2 – 172 912,8) сўм тўланиши лозим.
Йил бошидан ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:
2 457 220 х 1% = 24 572,2 сўмни ташкил этади.
Январь–май ойларида ШЖБПҲга 20 755,8 сўм ўтказилган, июнь ойи учун ажратмалар 3 816,4 (24 572,2 – 20 755,8) сўмни ташкил қилади.
Бюджетга:
29 226,4 – 3 816,4 = 25 410 сўм солиқ ўтказилади.
Мажбурий суғурта бадаллари:
700 000 х 6% = 42 000 сўмни ташкил қилади.
Ходим қўлига:
700 000 – 29 226,4 – 42 000 = 628 773,6 сўм иш ҳақи олади.
8-ВАЗИЯТ.
Олий ўқув юртида ўқиш учун ҳақ тўлаш бўйича имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби
СК 179-моддасининг 31-бандига мувофиқ фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг Ўзбекистон олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган суммаларига солиқ солинмайди.
Ходимнинг январь–июнь ойларидаги ойлик иш ҳақи миқдори 700 000 сўмга тенг. Унинг аризасига биноан январь ойида корхона 2012–2013 ўқув йили учун 1 500 000 сўм миқдорида ўғлининг институтда ўқиши учун ҳақ тўлади. Мазкур маблағлар январь ойидан бошлаб тўлиқ сўндирилгунга қадар жисмоний шахснинг даромадларидан ушлаб қолинади.
Ўқиш учун тўланган ҳақни сўндириш мақсадида ходим даромадларидан ҳар ойда 250 000 сўмдан ушлаб қолишга қарор қилинди.
Январь–июнь ойлари учун солиқ солинадиган даромад 2 700 000 (700 000 х 6 ой – 250 000 х 6 ой) сўмни ташкил қилади.
Йил бошидан ЖШДСни ҳисоб-китоб қилишда ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг даромадлардан олинадиган солиқ суммасига 16%лик ставка бўйича ҳисобланган солиқ суммасини қўшамиз:
191 016 + (2 700 000 – 2 387 700) х 16% = 191 016 +
312 300 х 16% = 191 016 + 49 968 = 240 984 сўм.
Январь–май ойларида 200 820 сўм солиқ ушлаб қолинган. Июнь ойи учун 40 164 (240 984 – 200 820) сўм тўланиши лозим.
ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:
2 700 000 х 1% = 27 000 сўмни ташкил этади.
Январь–май ойларида ШЖБПҲга 22 500 сўм ўтказилган, июнь ойи учун ажратмалар 4 500 (27 000 – 22 500) сўмни ташкил қилади.
Бюджетга ўтказиладиган ЖШДС суммаси:
40 164 – 4 500 = 35 664 сўмга тенг.
Мажбурий суғурта бадаллари:
700 000 х 6% = 42 000 сўмни ташкил қилади.
Солиқ, мажбурий ажратмалар ва ходимга таълим олиш учун ҳақ тўлаш ҳисобига ушланмалар чегирилганидан ке-йин ходимга:
700 000 – 40 164 – 42 000 – 250 000 = 367 836 сўм иш ҳақи тўланади.

III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР

9-ВАЗИЯТ.
Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби
l Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахс­лардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш СК 180-моддасида назарда тутилган имтиёзни қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади (СК 186-моддасининг тўққизинчи қисми).
lАгар асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан даромад оладиган жисмоний шахс бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этса, у ҳолда даромад тўловчи юридик шахс имтиёзларни қўлламаган ҳолда ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолади (СК 186-моддасининг ўнинчи қисми).
Ўриндош ходимга январь–июнь ойларида 350 000 сўмдан иш ҳақи ҳисоблаб ёзилди. У СК 180-моддаси иккинчи қисмининг 8-бандида назарда тутилган имтиёзга эга. Ўриндош бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этмаган.
Январь–июнь ойларидаги 2 100 000 (350 000 + 350 000 + 350 000 + 350 000 + 350 000 + 350 000) сўм жами даромад 2 387 700 сўмдан ошмаслиги сабабли, унга энг кам ставка бўйича ЖШДС солинади:
2 100 000 х 8% = 168 000 сўм.
Январь–май ойларида 140 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Июнь ойи учун эса 28 000 (168 000 – 140 000) сўм тўланиши лозим.
Январь–июнь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар:
2 100 000 х 1% = 21 000 сўмга тенг.
Январь–май ойларида ШЖБПҲга 17 500 сўм ўтказилган, июнь ойи учун ажратмалар 3 500 (21 000 – 17 500) сўмни ташкил қилади.
Бюджетга:
28 000 – 3 500 = 24 500 сўм ЖШДС ўтказилади.
Мажбурий суғурта бадаллари:
350 000 х 6% = 21 000 сўмни ташкил қилади.
Ўриндошга:
350 000 – 28 000 – 21 000 = 301 000 сўм иш ҳақи тўланади.

10-ВАЗИЯТ.
Ипотека кредитини олган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби
СК 179-моддасининг 30-бандига мувофиқ ёш оила аъзолари томонидан квартира сотиб олиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизларни қоплаш учун йўналтириладиган иш ҳақи суммаларига жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ солинмайди.
Корхона ходими (ёш оила аъзоларидан ҳисобланади) квартира сотиб олиш учун ипотека кредитини расмийлаштирди. Унинг ҳар ойлик иш ҳақи миқдори 650 000 сўмга тенг. Апрель ойида ходим бухгалтерияга ипотека кредитини қоплаш учун ҳар ойда 200 000 сўмдан ҳисоблаб ўтказишни сўраб ариза топширди.
Январь–июнь ойлари учун солиқ солинадиган даромад 3 300 000 сўмни (650 000 + 650 000 + 650 000 + 450 000 + 450 000 + 450 000) ташкил қилади.
16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва унга солиқни ҳисоблаймиз:
191 016 + (3 300 000 – 2 387 700) х 16% = 191 016 +
912 300 х 16% = 191 016 + 145 968 = 336 984 сўм.
Январь–май ойларида 296 820 сўм солиқ ушлаб қолинган, июнь ойи учун эса 40 164 (336 984 – 296 820) сўм тўланиши лозим.
Январь–июнь ойларида ШЖБПҲга мажбурий бадаллар:
3 300 000 х 1% = 33 000 сўмни ташкил қилади.
Январь–май ойларида ШЖБПҲга 28 500 сўм ўтказилган, июнь ойи учун ажратмалар 4 500 (33 000 – 28 500) сўмни ташкил қилади.
Бюджетга:
40 164 – 4 500 = 35 664 сўм ЖШДС ўтказилади.
Мажбурий суғурта бадаллари:
650 000 х 6% = 39 000 сўмни ташкил қилади.
Ходим қўлига:
650 000 – 200 000 – 40 164 – 39 000 =
370 836 сўм иш ҳақи олади.

11-ВАЗИЯТ.
Ҳудудий коэффициент бўйича тўловларни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби
l Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган коэффициентлар бўйича баланд тоғли, чўл ва сувсиз ҳудудларда ишлаганлик учун қўшимча тўловларга энг кам ставка бўйича жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ солинади (СК 181-моддаси).
l СК 181-моддасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Пенсиялар, стипендиялар ва бюджетдаги муассасалар ходимларининг иш ҳақи миқдорларини ошириш чоралари тўғрисида»ги қарори (4.09.1992 йилдаги 407-сон) 4-бандига мувофиқ республика ҳудудида белгиланган энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдоридаги иш ҳақига коэффициентлар ҳисобланади. Агар иш ҳақи мазкур суммадан ошса, у ҳолда коэффициент унинг 4 ЭКИҲни ташкил қилувчи қисмига ҳисобланади.
Ходимга январь–июнь ойларида ойига 600 000 сўм иш ҳақи ҳисоблаб ёзилган. Чўл ҳудудида ишлаганлик учун 30%лик коэффициент белгиланган.
Ҳудудий коэффициент бўйича бир ойлик тўловлар ҳисоб-китоби қуйидаги тарзда амалга оширилади:
79 590 х 4 х 30% = 318 360 х 30% = 95 508 сўм.
Йил бошидан ҳудудий коэффициентлар бўйича тўловлардан ЖШДС:
95 508 х 6 ой х 8% = 573 048 х 8% = 45 843,84 сўм.
Январь–июнь ойлари учун солиқ солинадиган даромад солиқ солинадиган шкала бўйича 3 600 000 сўмни (600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000) ташкил қилади.
16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва унга солиқни ҳисоблаймиз:
191 016 + (3 600 000 – 2 387 700) х 16% =
191 016 + 1 212 300 х 16% = 191 016 + 193 968 = 384 984 сўм.
Январь-июнь ойлари учун ЖШДС 430 827,84 (384 984 + 45 843,84) сўмни ташкил қилади.
Январь–май ойларида 359 023,2 сўм солиқ ушлаб қолинган, июнь ойи учун эса 71 804,64 (430 827,84 – 359 023,2) сўм тўланиши лозим.
Йил бошидан ШЖБПҲга бадаллар 41 730,48 сўмни ташкил қилди:
[(3 600 000 + 573 048) х 1%].
Январь–май ойларида ШЖБПҲга 34 775,4 сўм ўтказилган. Июнь ойи учун ажратмалар 6 955,08 (41 730,48 – 34 775,4) сўмни ташкил қилади.
Бюджетга:
71 804,64 – 6 955,08 = 64 849,56 сўм ЖШДС ўтказилади.
Мажбурий суғурта бадаллари:
(600 000 + 95 508) х 6% = 41 730,48 сўмни ташкил қилади.
Ходим қўлига:
695 508 – 71 804,64 – 41 730,48 = 581 972,88 сўм иш ҳақи олади.
12-ВАЗИЯТ.
Алимент тўлайдиган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби
Ижро ҳужжати бўйича ундирув иш ҳақига ва унга тенглаштирилган тўловларга қаратилганда, мазкур тўловлардан ушлаб қолинадиган суммалар миқдори солиқлар ушлаб қолингандан кейин қолган суммадан ҳисоблаб чиқарилади (29.08.2001 йилдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги 258-II-сон Қонуннинг 65-моддаси).
Ходимга январь–июнь ойларида 500 000 сўмдан иш ҳақи ҳисоблаб ёзилди.
Жами даромад – 3 000 000 (500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000) сўм.
У суднинг қарорига биноан битта болага иш ҳақининг 1/4 қисмига тенг миқдорда алимент тўлаши шарт.
Январь–июнь ойларидаги ЖШДС суммасини аниқлаш учун ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг даромадлардан олинган солиқ суммасига 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланган суммани қўшамиз:
191 016 + (3 000 000 – 2 387 700) х 16% = 191 016 + 612 300 х 16% = 191 016 + 97 968 = 288 984 сўм.
Январь–май ойларида 240 820 сўм солиқ ушлаб қолинган. Июнь ойи учун эса 288 984 – 240 820 = 48 164 сўм тўланиши лозим.
Январь–июнь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар:
3 000 000 х 1% = 30 000 сўмга тенг.
Январь–май ойларида ШЖБПҲга 25 000 сўм ўтказилган, июнь ойи учун ажратмалар 5 000
(30 000 – 25 000) сўмни ташкил қилади.
Июнь ойи учун бюджетга:
48 164 – 5 000 = 43 1 64 сўм ЖШДС ўтказилади.
Мажбурий суғурта бадаллари:
500 000 х 6% = 30 000 сўмни ташкил қилади.
Ушлаб қолиниши лозим бўлган алимент суммасини аниқлаймиз:
(500 000 – 48 164 – 30 000) х 25% = 421 836 х 25% = 105 459 сўм.
Ходим қўлига:
500 000 – 48 164 – 30 000 – 105 459 = 316 377 сўм иш ҳақи олади.

13-ВАЗИЯТ.
Юридик шахсларга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби
l Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахс­лар учун белгиланган ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорига 25-илова).
l Тошкент шаҳрида ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м учун 3 000 сўм белгиланган.
l Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга ЖШДСнинг энг кам ставкаси бўйича солиқ солинади – 8% (Солиқ кодексининг 181-моддаси).
lШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.
Жисмоний шахснинг январь–июнь ойларидаги ойлик иш ҳақи – 300 000 сўм, меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги жами даромади 1 800 000 (300 000 + 300 000 + 300 000 + 300 000 + 300 000 + 300 000) сўмни ташкил қилади. Ходим Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 44 кв.м бўлган турар жой биносини 1 майдан бошлаб ижара бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва 500 000 сўм ижара ҳақи олди.
Ижара ҳақи суммасидан ЖШДСни ҳисоблаймиз. Мазкур ҳолатда ижаранинг энг кам суммаси 132 000 сўмни (3 000 х 44) ташкил қилади. Ижара ҳақи энг кам миқдордан ошганлиги боис шартномада назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:
500 000 х 8% = 40 000 сўм.
Жисмоний шахснинг 2 387 700 сўм миқдоридаги даромадига 8%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь-июнь ойлари учун солиқ суммаси қуйидаги тенг:
1 800 000 х 8% = 144 000 сўм.
Январь–май ойларида 120 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Июнь ойи учун эса 144 000 – 120 000 = 24 000 сўм тўланиши лозим.
Январь–июнь ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан ШЖБПҲга мажбурий бадаллар:
1 800 000 х 1% = 18 000 сўмга тенг.
Январь–май ойларида ШЖБПҲга 15 000 сўм ўтказилган, июнь ойи учун ажратмалар 3 000
(18 000 – 15 000) сўмни ташкил қилади.
Июнь ойи учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан бюджетга ўтказиладиган ЖШДС суммаси:
24 000 – 3 000 = 21 000 сўмга тенг.
Ижарадан олинадиган даромадлардан бюджетга тўланадиган ЖШДСни ҳам ҳисобга олганда, ЖШДС умумий суммаси 61 000 (21 000 + 40 000) сўмга тенг.
Мажбурий суғурта бадаллари:
300 000 х 6% = 18 000 сўмни ташкил қилади.
Солиқ ва мажбурий ажратмалар ушлаб қолинганидан кейин ходимга:
300 000 + 500 000 – 24 000 – 40 000 – 18 000 =
718 000 сўм тўланади.


Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз, Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари
палатаси аъзоси Муҳиддин ЗАЙНУТДИНОВ тайёрлади.

Прочитано: 2287 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика