Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 23 / Хўжалик ҳуқуқи

Чет давлат суди қарорининг ижроси масалалари муҳокамаси

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг навбатдаги Пленуми мажлиси бўлиб ўтди. Унда Олий хўжалик судининг судьялари, Қорақалпоғистон Респуб­ликаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари раислари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирликлари, Савдо-саноат палатаси, Ҳакамлик судлари ассоциацияси, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари, ҳуқуқшунос олимлар ва журналистлар иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раиси Д.Мирзакаримов бошқарган мажлисда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизнинг халқаро ҳамжамиятдаги ўрни, хорижий давлатлар билан сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий ҳамкорлик алоқалари тобора юксалиб бораётгани таъкидланди.
Юртимиз тадбиркорлари ўз фаолиятини халқаро миқёсда ҳам кенгайтириб, хорижий ҳамкорлари билан шартномавий муносабатларга киришмоқда. Бундай муносабатлар ушбу йўналишда зарур ҳуқуқий асослар бўлишини тақозо этади.
Мамлакатимизда бундай масалаларни тартибга солиш, шу жумладан ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга оид конвенциялар, битимлар ва бошқа халқаро ҳужжатлар ратификация қилинган. «Чет эл мамлакатлари ҳакамлик қарорларини эътироф этиш ва ижро этиш тўғрисида»ги (1958 йил 10 июнда Нью-Йорк шаҳрида имзоланган), «Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида»ги (1993 йил 22 январда Минск шаҳрида имзоланган) конвенциялар, «Хўжалик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ низоларни ҳал этиш тартиби тўғрисида»ги (1992 йил 20 мартда Киев шаҳрида имзоланган) битим шулар жумласидандир. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг бир қатор давлатлар билан ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги икки томонлама халқаро шартномалари мавжуд.
Хўжалик судлари томонидан 2010-2012 йиллар ҳамда 2013 йилнинг биринчи чорагида жами 190 чет давлат суди ёки ҳакамлик қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш ҳамда чет давлат судининг топшириғини ижро этиш билан боғлиқ ишлар кўриб чиқилган.
Пленум муҳокамасига киритилган «Чет давлат суди ёки ҳакамлик қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш ҳамда чет давлат судининг топшириғини ижро этиш тўғрисидаги ишларнинг хўжалик судлари томонидан кўрилишида қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарор лойиҳаси мазкур тоифадаги ишлар юзасидан хўжалик судларига аниқ тушунтиришлар бериш, суд амалиётида уларни бир хилда ва тўғри қўллашга қаратилган.
Лойиҳада юқорида номлари қайд этилган конвенциялар ва халқаро шартномалар қоидаларини қўллашда эътибор қаратилиши лозим бўлган ҳолатлар бўйича батафсил тушунтиришлар берилган.
Пленумда сўзга чиққанлар суд амалиётидан келиб чиқиб, чет давлат суди ёки ҳакамлик қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш ҳамда чет давлат судининг топшириғини ижро этиш тўғрисидаги ишларни ҳал этишга оид қонун ҳужжатларини қўллашда юзага келаётган айрим муаммоларни ҳам муҳокама қилдилар. Пленумда кўриб чиқилган масала юзасидан қарор қабул қилинди.
ЎзА материали
асосида тайёрланди.

Прочитано: 2489 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика