Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 21 / Ўқинг – қизиқ

Яхши одат яхши-ку, аммо...

Фикри сўралганлардан 78 фоизининг ҳаммада ҳам зарарли одатлар борлигига ишончи комил. Бироқ зарарли одатлар ҳамиша ҳам номатлуб бўлавермас экан. Баъзан фойдали ҳам бўлар экан. Қуйидаги уч одат одам ўз ич-этини ейишига арзимайди деган гаплар бор.

 

КЕЧКИ ОВҚАТНИ КЕЧ ТАНОВУЛ ҚИЛИШ. Кечки овқатингни душманингга бер деган ақида кўпчиликка маълум. Кеч соат олтидан кейин тановул қилинган ҳамма нарса одамда жир битишига сабаб бўлар экан. Аслида ошқозон-ичак йўллари тунда ҳам ишлайверади, унинг ишловидан ўтган жамики нарса эрталабга бориб организмда батамом ҳазм бўлади дейишади физиологлар. Шу сабабли ҳам оч қорин билан ухлаш зарарлидир. Биринчидан, одам очқаб нимадир ейишни истаётган экан, уйқуси тинч бўлмайди. Иккинчидан, ошқозон-ичак йўллари, ишлов учун «хом ашё» бўлмагач, ўзини ўзи «ёйиш»га тушади. Россия Тиббиёт фанлари академиясининг овқатланиш муаммолари илмий-тадқиқот институти мутахассислари шундан келиб чиқиб, ухлашдан уч соат аввал овқатланиш керак деб маслаҳат берадилар. Ётишдан олдин бир стакан қатиқ ёки кефир ичиш, йогурт ёки ҳўл мева истеъмол қилиш мумкин.

АСАБИЙЛАШИШ. Бўлар-бўлмасга жиғибийрон бўлаёт­ганингизни сезсангиз, ўзингизга буни нуқсон ёки касалликка йўйманг. АҚШдаги Стэнфорд университети олимлари қисқа муддатли асабийлашиш, жиғибийрон бўлиш иммун тизим учун фойдали эканлигини исботлаб бердилар. Улар каламушларда жиғига тегиш билан боғлиқ тажриба ўтказиш асносида айни шу даврда жониворларнинг иммун тизими ҳужайралари сафарбар этилиб, юқумли касалликлар билан фаол кураш олиб боришини қайд этдилар. Асабийлашиш, жаҳл чиқишга жавобан кортизол деган гормон ишлаб чиқариш кўпаяр экан. Бу ҳол муаммони ҳал этиш йўлларини топишга ёрдам бериши маълум бўлди. Аммо озгина, жиғ-биғ бўлиш билан мунтазам равишда асаблар таранг тортишиши бошқа-бошқа нарса деб огоҳлантиришади психологлар. Асабларнинг мудом таранг тортишишидан имкон қадар қочиш керак.

ТАВАККАЛИГА ИШ ТУТИШ. Америка Қўшма Штатларидаги тадқиқотчилар одам таваккалига иш тутаётганида унда адреналин ишлаб чиқарилади ва бу модда бутун организмни, хусусан одам миясини тобида сақлаб туради деб ҳисоблайдилар. Олимлар каламушларни икки гуруҳга бўлиб, тест синовидан ўтказдилар. Биринчи гуруҳдаги каламушлар яхшилаб боқилди, суви вақтида бериб турилди, хоҳлаганича яшашига қўйиб берилди. Иккинчи гуруҳдагилари эса баланддан итқитилди, оч қўйилди, ухлатилмади, аммо айни шу гуруҳдагилар узоқроқ яшади. Лаззатланиш гормони – серотонин олиш учун кучли ҳаяжонланиш керак бўлар экан инсонга. Шу сабабли ҳам одамлар кўпинча бемаъни хатти-ҳаракатлар содир этишади, шекилли.

Хорижий матбуот материалларидан.

Прочитано: 2922 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика