Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 21 / Паспорт масалалари

Уйингизга келиб ҳам сканердан ўтказадилар

Паспортларни алмаштириш тўғрисидаги ғоят долзарб мавзуни ёритганингиз учун газета ва сайтингиздан жуда миннатдормиз. Менда ҳам шу хусусда савол бор. Биометрик паспортни жисмоний имкониятлари чекланган ва шу сабабли туман ички ишлар бўлимидаги паспорт столига бора олмайдиган кишилар қандай қилиб оладилар?

Б.К., болаликдан ногирон.

Тошкент шаҳри, Сергели тумани.

 

– Ҳақиқатан ҳам, эгасининг шахсий маълумотлари қайд этилган махсус чипга эга бўлган биометрик паспорт­нинг қулайлиги давлат чегараларини кесиб ўтиш ҳолларида ҳам, нотариал ёки маъмурий ҳаракатларни расмийлаштириш/аниқлаштириш ҳолларида ҳам кўринмоқда.

Оддий паспортлар 2015 йилнинг 31 декабригача ҳақиқий ҳисобланишига қарамай, шахсингизни тасдиқлайдиган асосий ҳужжатни олдиндан биомет­рик паспортга алмаштиришни тавсия қиламиз.

Унга киритилган чипга паспорт эгасининг асосий маълумотларини киритиш учун қўл бармоқларининг изини олиш ва юзни рақамли сканерлаш таомилидан ўтиш лозим. У яшаш жойидаги ички ишлар органларининг кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларида (ёки Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик муассасаларида) мамлакатимизга Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик доирасида олиб келинган махсус ускунада амалга оширилади. Ускуна аҳолининг хавфсиз, мунтазам, самарали ва тежамли халқаро ҳаво транспортига бўлган эҳтиёжини қондириш ҳамда бутун дунёда халқаро фуқаро авиациясининг хавфсиз ва режага биноан ўсишини таъминлаш масалалари билан шуғулланадиган ИКАО (International Civil Aviation Organization) – Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг барча стандартларига ҳамда Ўзбекистоннинг бошқа халқаро мажбуриятларига жавоб беради.

Чунончи, Президентнинг 23.06.2009 йилдаги ПФ-4117-сон Фармонига кўра Ўзбекистоннинг барча фуқаролари эски намунадаги паспортларни биометрик паспортларга алмаштириши шартлиги муносабати билан ғоят кексайган ёки имконияти чекланган баъзи фуқароларнинг паспортларни алмаштириш учун жавобгар ички ишлар органларининг бўлинмаларига келишлари мушкуллиги муаммоси юзага келди. Натижада ички ишлар органлари пойтахтнинг қатор туманларидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда жойларга бориб шахсий биометрик маълумотларни олиш учун махсус ҳаракатдаги гуруҳлар ташкил этяптилар. Ҳозирги пайтда синовдан ўтказилаётган махсус мобил техник ускуна харид қилинди.

Дарвоқе, бундай тартибни жорий этиш фикри мазкур масала бўйича «Норма маслаҳатчи» газетасининг айрим ўқувчилари ва norma.uz сайтига кирувчиларнинг қатор асосли шарҳлари ҳамда таклифлари жойлаштирилганидан кейин юзага келган.

Сиз ўз муаммоингиз ҳақида ички ишлар ҳудудий бўлими/бошқармасининг кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига ҳамда яшаш жойидаги фуқаролар йиғини раиси (оқсоқол)га телефон орқали хабар қилишингиз лозим. Яқин орада олдингизга ҳаракатдаги гуруҳ келади, у сизнинг биометрик маълумотларингизни олиб, уларни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат шахслаштириш марказига юборади, кейин эса белгиланган муддатда (10 иш кунида) сиз янги паспорт олишингиз мумкин, у берилаётганда эскисини сиздан олиб қўйишади.

Маъруф УСМОНОВ,

бош маслаҳатчимиз.

Прочитано: 2164 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика