Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 15 / Хўжалик ҳуқуқи

Ўзбекистон бозорига қандай қилиб кириш мумкин?

Ўзбекистондаги баъзи ташкилотлар билан чамбарчас савдо алоқаларига эга бўлган компаниямиз республикада ўз ваколатхонасини очишни режалаштиряпти. У бирор-бир савдо қилиш вазифаларини амалга оширмасдан, фақат компаниямизнинг Ўзбекистон бозоридаги вакили бўлади. Хорижий компаниянинг Ўзбекистондаги ваколатхонасини қандай қилиб рўйхатдан ўтказиш мумкин?

М. ван В., компаниянинг бош директори.

– Миллий қонун ҳужжатларимизга кўра хорижий тижорат компаниясининг ваколатхонаси (бундан кейин – ваколатхона) юридик шахс ҳисобланмайди ва у хўжалик ёки бошқа тижорат фаолиятини амалга оширишга ҳақли эмас. У Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий тижорат компаниясининг манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида очилади.

Ваколатхонани очиш уни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида (ТИАИСВ) аккредитация қилиш йўли билан амалга оширилади. Бунинг учун ТИАИСВга рўйхатдан ўтказиш учун қу-йидаги ҳужжатларни тақдим этиш лозим:

  • ёзма ариза, унда фирма фаолияти тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси корхоналари ва ташкилотлари билан амалий ва бошқа турдаги алоқалари, бажарилишига ваколатхона кўмаклашадиган тузилган шартномалар ва битимлар тўғрисида маълумотлар; ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари; ваколатхонани очишга рухсатнома сўраладиган муддат кўрсатилади;
  • хорижий компания рўйхатдан ўтказилган давлатнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган унинг таъсис ҳужжатлари;
  • хорижий компания жойлашган мамлакатда унинг расмий равишда рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи, тегишли давлат органи томонидан берилган ҳужжат (давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ёки савдо реестридан кўчирма);
  • ваколатхона бошлиғига хорижий компания томонидан берилган, паспорти маълумотлари ва унга берилаётган ваколатлар тўлиқ кўрсатилган ҳолдаги ишончнома;
  • хорижий компания раҳбарияти томонидан тасдиқланган ва унинг муҳри билан тасдиқланган ваколатхона тўғрисидаги низом;
  • турар жой бўлмаган бино мулкдори бўлган Ўзбекистон Республикаси юридик ёки жисмоний шахсининг мазкур бинони ваколатхонага ижарага беришга ёки сотишга тайёрлигини тасдиқловчи (ижарага бериш ёки сотиш шартлари ва муддати кўрсатилган) кафолат хати. Агар кўрсатилган шахслар берилаётган бинонинг ижарачилари ҳисобланса, у ҳолда кафолат хати ушбу бинонинг мулкдори билан келишилган бўлиши керак1.

Ушбу ҳужжатларнинг ҳаммаси (кафолат хатидан ташқари) хорижий компания рўйхатдан ўтказилган мамлакатдаги Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасасида, у мавжуд бўлмаган тақдирда эса, хорижий компания рўйхатдан ўтказилган давлатнинг Ташқи ишлар вазирлигида (ҳукуматнинг ташқи сиёсий идораси/департаментида) мазкур мамлакатнинг Ўзбекистон Республикасидаги консуллик муассасасида ёки дипломатик ваколатхонасида белгиланган тартибда қонунлаштирилиши, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик бошқармасида тасдиқланиши керак. Агар ҳужжатларга апостиль қўйилган бўлса, уларни легаллаштириш талаб этилмайди.

Ҳужжатларга уларнинг нотариал тасдиқланган давлат (ўзбек) ёки рус тилидаги таржимаси қўшиб тақдим этилади.

Агар юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларнинг бир қисми хорижий компания мамлакатининг қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган бўлса, ваколатхона муассиси ТИАИСВга Ташқи ишлар вазирлигининг ёхуд хорижий компания таъсис этилган мамлакатнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонасининг тасдиқномасини тақдим этади.

Ваколатхонани ТИАИСВда аккредитация қилиш юзасидан ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати ариза ва бошқа ҳужжатлар берилгандан кейинги кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида амалга оширилади. Ижобий қарор қабул қилинганда ТИАИСВ ваколатхонани аккредитация қилиш тўғрисидаги сертификатни аккредитация қилиш учун тўлов (1 200 АҚШ доллари2)    ТИАИСВ ҳисобрақамига тушгандан кейин 5 кун мобайнида беради. Унда ваколатхонани аккредитация қилиш муддати – 1 йилдан 3 йилгача муддатга узайтириш имконияти билан берилади.

Ваколатхона сертификат олингандан кейин 10 кун муддатда:

аккредитация қилувчи органга ўзининг почта манзили тўғрисида ёзма билдиришнома тақдим этишга;

ваколатхонани жойлашган жойдаги солиқ органларида ҳисобда туришга ва унинг ҳисобга қўйилгани тўғрисида аккредитация қилган органга маълумотнома тақдим этишга мажбурдир.

 

1Хорижий тижорат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхоналарини аккредитация қилиш тартиби ва уларнинг фаолияти тўғрисида низом (ВМнинг 23.10.2000 йилдаги 410-сон қарори билан тасдиқланган).

2Вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан ундириладиган хорижий валютадаги божлар, тарифлар, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари (ВМнинг 19.08.1993 йилдаги 423-сон қарори билан тасдиқланган) X бўлими.

Алексей НИЯЗМЕТОВ, юрист.

Прочитано: 2482 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика