Norma.uz
СБХ / 2013 йил / № 15 / Бухгалтерга ёрдам

2013 йилнинг апрель ойи учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиўи ҳисоб-китоби услубияти

  • Январь–апрель ойлари учун энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори 318 360 (79 590 х 4) сўмни ташкил этади. ЭКИҲ Президентнинг 9.11.2012 йилдаги «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида» ПФ-4482-сон Фармони билан белгиланган.
  • 2013 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: энг кам ставка – 8%, ўртача ставка – 16%, энг юқори ставка – 22% (Президентнинг 25.12.2012 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» ПҚ-1887-сон қарорига 8-илова, бундан кейин – ПҚ-1887-сон Қарор).
  • Бутун йил мобайнидаги ЖШДС ҳамда ЭКИҲнинг каррали миқдорларида назарда тутилган имтиёзлар суммаларини ҳисоблашда 2013 йил 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ – 79  590 сўм қўлланилади (Солиқ кодекси (СК) 186-моддасининг биринчи қисми).
  • 2013 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 1%ини ташкил этади (ПҚ-1887-сон Қарорга 8-илова).
  •   ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди, МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган).
  • 2013 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг иш ҳақидан мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган иш ҳақи (даромад) суммасининг 6 фоизи миқдорида белгиланган (ПҚ-1887-сон Қарорнинг 3-банди).

Солиќ солинадиган даромад миќдори

Солиќ суммаси

1 591 800 сўмгача (5 х 318 360)

Даромад суммасининг 8 фоизи

1 591 801 сўмдан 3 183 600 сўмгача
(10 х 318 360)

127 344 сўм + 1 591 800 сўмдан ортиќ сумманинг 16 фоизи

3 183 601 сўм ва ундан юќори

382 032 сўм + 3 183 600 сўмдан ортиќ сумманинг 22 фоизи

 

 I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ

1-ВАЗИЯТ.

Ойига ЭКИҲнинг 5 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–апрель ойларидаги ойлик иш ҳақи миқдори 330 000 сўмга тенг, ялпи даромади эса – 1 320 000 сўмни (330 000 + 330  000 + 330  000 + 330 000) ташкил қилади.

Жисмоний шахснинг 1  591 800 сўмгача бўлган даромадига 8%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь–апрель ойлари учун солиқ суммаси:

1 320 000 х 8% = 105 600 сўмга тенг.

Январь–март ойларида 79 200 сўм солиқ ушлаб қолинган. Апрель ойида тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси қуйидагига тенг:

105 600 – 79 200 = 26 400 сўм.

Январь–апрель ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

1 320 000 х 1% = 13 200 сўмга тенг.

Январь–март ойлари учун ШЖБПҲга 9 900 сўм ўтказилган, апрель ойи учун ажратмалар 3 300 (13 200 – 9 900) сўмни ташкил қилади.

Апрель ойи учун бюджетга:

26 400 – 3 300 = 23 100 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари ходимнинг апрель ойидаги жами иш ҳақи – 330 000 сўмдан ҳисобланади. Уларнинг суммаси:

330 000 х 6% = 19 800 сўмни ташкил этади.

Солиқ ва мажбурий ажратмалар ушланганидан кейин ходимга:

330 000 – 26 400 – 19 800 = 283 800 сўм тўланади.

2-ВАЗИЯТ.

Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошмаганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь-апрель ойларидаги ойлик иш ҳақи миқдори 485 000 сўмга тенг, жами даромади эса – 1 940 000 (485 000 + 485  000 + 485  000 + 485 000) сўмни ташкил қилади.

Январь–апрель ойларидаги даромадлардан ЖШДС суммасини аниқлаш учун ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг даромаддан олинадиган солиқ суммасига 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланган суммани қўшамиз:

127 344 + (1 940 000 – 1  591 800) х 16% = 127 344 + 348 200 х 16% = 127 344 + 55 712 = 183 056 сўм.

Январь–март ойларида 137 292 сўм солиқ ушлаб қолинган. Апрель ойи учун тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси қуйидагига тенг:

183 056 – 137 292 = 45 764 сўм.

Январь–апрель ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

1 940 000 х 1% = 19 400 сўмни ташкил этади.

Январь–март ойларида ШЖБПҲга 14 550 сўм ўтказилган, апрель ойи учун ажратмалар 4 850 (19 400 – 14 550) сўмни ташкил қилади.

Апрель ойи учун бюджетга:

45 764 – 4 850 = 40 914 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

485 000 х 6% = 29 100 сўмни ташкил қилади.

Ходим қўлига:

485 000 – 45 764 – 29 100 = 410 136 сўм иш ҳақи олади.

3-ВАЗИЯТ.

Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–апрель ойларидаги ойлик иш ҳақи миқдори 880 000 сўмни ташкил қилади, жами даромади эса

3  520 000 (880 000 + 880  000 + 880  000 + 880 000) сўмга тенг.

Йил бошидан буён ЖШДС суммасини аниқлаш учун ЭКИҲнинг 10 бараварига тенг даромаддан олинадиган солиқ суммасига 22%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ЖШДСни қўшамиз:

382 032 + (3 520 000 – 3  183 600) х 22% = 382 032 + 336 400 х 22% = 382 032 + 74 008 = 456 040 сўм.

Январь–март ойларида 342 030 сўм солиқ ушлаб қолинган. Апрель ойи учун 114 010 (456 040 – 342 030) сўм тўланиши лозим.

Январь–апрель ойларидаги ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

3 520 000 х 1% = 35 200 сўмга тенг.

Январь–март ойларида ШЖБПҲга 26 400 сўм бадал ўтказилган, апрель ойи учун ажратмалар 8 800 (35 200 – 26 400) сўмни ташкил қилади.

Апрель ойи учун бюджетга:

114 010 – 8 800 = 105 210 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

880 000 х 6% = 52 800 сўмни ташкил қилади.

Ходим қўлига:

880 000 – 114 010 – 52 800 = 713 190 сўм иш ҳақи олади.

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

4-ВАЗИЯТ.

Даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

СК 180-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг

4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

Январь–апрель ойларида ходимнинг иш ҳақи 880 000 сўмни, жами даромади эса – 3 520 000 (880 000 + 880 000 + 880 000 + 880 000) сўмни ташкил этди.

Январь–апрель ойлари учун солиқ солинмайдиган даромад:

(79 590 + 79 590 + 79 590 + 79 590) х 4 = 1 273 440 сўмни ташкил қилади.

Солиқ солинадиган даромад:

3 520 000 – 1 273 440 = 2 246 560 сўмга тенг.

Январь–апрель ойларидаги ЖШДС суммасини аниқлаш учун ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг даромадлардан олинган солиқ суммасига 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланган суммани қўшамиз:

127 344 + (2 246 560 – 1 591 800) х 16% = 127 344 +

654 760 х 16% = 127 344 + 104 761,6 = 232 105,6 сўм.

Январь–март ойларида 174 079,2 сўм солиқ ушлаб қолинган. Апрель ойи учун 58 026,4 (232 105,6 –

174 079,2) сўм тўланиши лозим.

Йил бошидан буён ШЖБПҲга йўналтириладиган мажбурий бадаллар суммаси:

2 246 560 х 1% = 22 465,6 сўмни ташкил қилади.

Январь–март ойида ШЖБПҲга 16 849,2 сўм ўтказилган, апрель ойи учун ажратмалар 5 616,4 (22 465,6 – 16 849,2) сўмни ташкил қилади.

Бюджетга:

58 026,4 – 5 616,4 = 52 410 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

880 000 х 6% = 52 800 сўмни ташкил қилади.

Ходим қўлига:

880 000 – 58 026,4 – 52 800 = 769 173,6 сўм иш ҳақи олади.

5-ВАЗИЯТ.

Моддий ёрдам олиш тарзида имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

СК 179-моддасининг 1-бандига кўра бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди (79 590 х 12 = 955 080 сўм).

Ходимнинг январь–апрель ойларидаги ойлик иш ҳақи 600 000 сўмни ташкил қилади. Январь ойида унга

1 100 000 сўм моддий ёрдам тўланган. Йил бошидан жами даромад 3 500 000 (600 000 + 1 100 000 + 600 000 +

600 000 + 600 000) сўмни ташкил қилади.

Солиқ солинадиган даромад:

3 500 000 – (79 590 х 12) = 3 500 000 – 955 080 =

2 544 920 сўмга тенг.

Йил бошидан ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш учун ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг бўлган даромаддан олинадиган солиққа 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланган суммани қўшамиз:

127 344 + (2 544 920 – 1 591 800) х 16% = 127 344 +

953 120 х 16% = 127 344 + 152 499,2 = 279 843,2 сўм.

Январь–март ойларида 215 679,2 сўм солиқ ушлаб қолинган. Апрель ойи учун эса 64 164 (279 843,2 –

215 679,2) сўм ушлаб қолиниши лозим.

Йил бошидан буён ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

2 544 920 х 1% = 25 449,2 сўмни ташкил қилади.

Январь–март ойларида ШЖБПҲга 19 449,2 сўм ўтказилган, апрель ойи учун ажратмалар 6 000 (25 449,2 –

19 449,2) сўмни ташкил қилади.

Апрель ойи учун бюджетга:

64 164 – 6 000 = 58 164 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

600 000 х 6% = 36 000 сўмни ташкил қилади.

Ходим қўлига:

600 000 – 64 164 – 36 000 = 499 836 сўм иш ҳақи олади.

6-ВАЗИЯТ.

Қимматбаҳо совға олиш тарзида имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

СК 179-моддасининг 14-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди (79 590 х 6 = 477 540 сўм).

Ходимнинг январь–апрель ойларидаги ойлик иш ҳақи 600 000 сўмни ташкил қилади. Январь ойида унга қиймати 500 000 сўм бўлган чой сервизи совға қилинган. Йил бошидан буён жами даромад 2 900 000

(600 000 + 500 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000) сўмга тенг.

Солиқ солинадиган даромад:

2 900 000 – 477 540 = 2 422 460 сўмни ташкил этади.

Йил бошидан ЖШДСни ҳисоблаётганда ЭКИҲнинг 5 бараваригача бўлган даромаддан олинадиган солиқ суммасига 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланган суммани қўшамиз:

127 344 + (2 422 460 – 1 591 800) х 16% = 127 344 +

830 660 х 16% = 127 344 + 132 905,6 = 260 249,6 сўм.

Январь–март ойларида 196 085,6 сўм солиқ ушлаб қолинган. Апрель ойи учун эса 64 164 (260 249,6 –

196 085,6) сўм тўланиши лозим.

Йил бошидан ШЖБПҲга мажбурий бадаллар

суммаси:

2 422 460 х 1% = 24 224,6 сўмни ташкил этади.

Январь–март ойларида ШЖБПҲга 18 224,6 сўм ўтказилган, апрель ойи учун ажратмалар 6 000 (24 224,6 –

18 224,6) сўмни ташкил қилади.

Бюджетга:

64 164 – 6 000 = 58 164 сўм ЖШДС ўтказамиз.

Апрель ойи учун мажбурий суғурта бадаллари:

600 000 х 6% = 36 000 сўмни ташкил қилади.

Ходим қўлига:

600 000 – 64 164 – 36 000 = 499 836 сўм иш ҳақи олади.

7-ВАЗИЯТ.

Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда: ҳар ойда даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда ЖШДС ҳисоб-китоби

ҚУЙИДАГИЛАРГА МУВОФИҚ:

l СК 179-моддасининг 1-бандига мувофиқ, бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди;

l СК 179-моддасининг 14-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди;

l СК 180-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲ миқдорининг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

СК 180-моддасига кўра имтиёзга эга бўлган ходимнинг ойлик иш ҳақи январь–апрель ойларида 700 000 сўмни ташкил қилди. Январь ойида унга 1 000 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 600 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган.

Йил бошидан жами даромад 4 400 000 сўмга (700 000 + 1 000 000 + 600 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000) тенг.

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

4 400 000 – (79 590 х 12) – (79 590 х 6) – (318 360 х 4) = 1 693 940 сўм.

Йил бошидан ЖШДС суммасини ҳисоб-китоб қилишда ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг даромадлардан олинадиган солиқ суммасига 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланган суммани қўшамиз:

127 344 + (1 693 940 – 1 591 800) х 16% = 127 344 +

102 140 х 16% = 127 344 + 16 342,4 = 143 686,4 сўм.

Январь–март ойларида 114 460 сўм солиқ ушлаб қолинган. Апрель ойи учун эса 29 226,4 (143 686,4 –

114 460) сўм тўланиши лозим.

Йил бошидан ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

1 693 940 х 1% = 16 939,4 сўмни ташкил этади.

Январь–март ойларида ШЖБПҲга 13 123 сўм ўтказилган, апрель ойи учун ажратмалар 3 816,4 (16 939,4 – 13 123) сўмни ташкил қилади.

Бюджетга:

29 226,4 – 3 816,4 = 25 410 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

700 000 х 6% = 42 000 сўмни ташкил қилади.

Ходим қўлига:

700 000 – 29 226,4 – 42 000 = 628 773,6 сўм иш ҳақи олади.

8-ВАЗИЯТ.

Олий ўқув юртида ўқиш учун ҳақ тўлаш бўйича имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

СК 179-моддасининг 31-бандига мувофиқ фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг Ўзбекистон олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган суммаларига солиқ солинмайди.

Ходимнинг январь–апрель ойларидаги ойлик иш ҳақи миқдори 700 000 сўмга тенг. Унинг аризасига биноан январь ойида корхона 2012–2013 ўқув йили учун 1 500 000 сўм миқдорида ўғлининг институтда ўқиши учун ҳақ тўлади. Мазкур маблағлар январь ойидан бошлаб тўлиқ сўндирилгунга қадар жисмоний шахснинг даромадларидан ушлаб қолинади.

Ўқиш учун тўланган ҳақни сўндириш мақсадида ходим иш ҳақидан ҳар ойда 250 000 сўмдан ушлаб қолишга қарор қилинди.

Январь–апрель ойлари учун солиқ солинадиган даромад

1 800 000 сўмни (2 800 000 – 1 000 000) ташкил қилади.

Йил бошидан ЖШДСни ҳисоб-китоб қилишда ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг даромадлардан олинадиган солиқ суммасига 16%лик ставка бўйича ҳисобланган солиқ суммасини қўшамиз:

127 344 + (1 800 000 – 1 591 800) х 16% = 127 344 + 208 200 х 16% = 127 344 + 33 312 = 160 656 сўм.

Январь–март ойларида 120 492 сўм солиқ ушлаб қолинган. Апрель ойи учун 40 164 (160 656 – 120 492) сўм тўланиши лозим.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

1 800 000 х 1% = 18 000 сўмни ташкил этади.

Январь–март ойларида ШЖБПҲга 13 500 сўм ўтказилган, апрель ойи учун ажратмалар 4 500 (18 000 – 13 500) сўмни ташкил қилади.

Бюджетга ўтказиладиган ЖШДС суммаси:

40 164 – 4 500 = 35 664 сўмга тенг.

Мажбурий суғурта бадаллари:

700 000 х 6% = 42 000 сўмни ташкил қилади.

Солиқ, мажбурий ажратмалар ва ходимга таълим олиш учун ҳақ тўлаш ҳисобига ушланмалар чегирилганидан кейин ходимга:

700 000 – 40 164 – 42 000 – 250 000 = 367 836 сўм иш ҳақи тўланади.

III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР

9-ВАЗИЯТ.

Компенсация тўловларини ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

СК 171-моддаси иккинчи қисмининг 8-бандига мувофиқ, хизмат сафарларида шахсий автомобилдан фойдаланганлик учун жисмоний шахсларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган нормалар доирасида юридик шахс томонидан амалга ошириладиган компенсация тўловлари тарзидаги харажатлар жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди. Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджетдан молияланадиган ташкилотларда хизмат енгил автотранспортидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида» қарори (2.04.1999 йилдаги 154-сон) 3-иловасининг 4-бандида ойлик компенсациянинг чегараланган миқдори белгиланган. 70 от кучигача қувватга эга бўлган автомобиллар учун у ЭКИҲнинг 2 бараварига (159 180 сўм), 70 дан 100 от кучигача қувватга эга бўлганда – ЭКИҲнинг 3,5 бараварига (278 565 сўм), 100 от кучидан ортиқ бўлганда – ЭКИҲнинг 4,5 бараварига (358 155 сўм) тенг. 30.12.2011 йилдаги ЎРҚ-313-сон Қонун билан СКнинг 308-моддасига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ 2012 йил 1 январдан бошлаб ягона ижтимоий тўлов ва мажбурий суғурта бадалларини ҳисоблаб чиқариш учун ходимнинг шахсий автомобили ёки бошқа мол-мулкидан хизмат мақсадларида фойдаланилганлик учун нормадан ортиқча компенсация тўловлари солиқ солинадиган базага киритилади.

Ходимнинг январь–апрель ойларидаги ойлик иш ҳақи

600 000 сўмни ташкил қилди. Унга 75 от кучига тенг қувватга эга бўлган шахсий «Нексия» автомобилидан хизмат сафарларида фойдаланилганлиги учун 350 000 сўмлик компенсация тўланди.

Нормадан ортиқча компенсация суммаси 71 435 (350 000 – 278 565) сўмга тенг. Ходимнинг январь–апрель ойлари учун солиқ солинадиган жами даромади:

600 000 + 71 435 + 600 000 + 71 435 + 600 000 + 71 435 +

600 000 = 2 685 740 сўмга тенг.

Йил бошидан ЖШДСни ҳисоблаётганда ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг даромаддан олинадиган солиқ суммасига 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланган суммани қўшамиз:

127 344 + (2 685 740 – 1 591 800) х 16% = 127 344 +

1 093 940 х 16% = 127 344 + 175 030,4 = 302 374,4 сўм.

Январь–март ойларида 226 780,8 сўм солиқ ушлаб қолинган. Апрель ойи учун 75 593,6 (302 374,4 – 226 780,8) сўм тўланиши лозим.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

2 685 740 х 1% = 26 857,4 сўмни ташкил этади.

Январь–март ойларида ШЖБПҲга 20 143,05 сўм ўтказилган, апрель ойи учун эса ажратмалар 6 714,35 (26 857,4 – 20 143,05) сўмни ташкил қилади.

Бюджетга:

75 593,6 – 6 714,35 = 68 879,25 сўм ЖШДС ўтказилади.

Апрель ойи учун мажбурий суғурта бадаллари суммаси:

(600 000 + 71 435) х 6% = 671 435 х 6% = 40 286,1 сўмни ташкил қилади, бунда 71 435 сўм – нормадан ортиқча компенсация суммаси.

Ходимга:

600 000 + 350 000 – 75 593,6 – 40 286,1 = 834 120,3 сўм тўланади.

10-ВАЗИЯТ.

Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш СК 180-моддасида назарда тутилган имтиёзни қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади (СК 186-моддасининг тўққизинчи қисми).

Агар асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан даромад оладиган жисмоний шахс бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этса, у ҳолда даромад тўловчи юридик шахс имтиёзларни қўлламаган ҳолда ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолади (СК 186-моддасининг ўнинчи қисми).

Ўриндош ходимга январь–апрель ойларида 350 000 сўмдан иш ҳақи ҳисоблаб ёзилди. У СК 180-моддаси иккинчи қисмининг 8-бандида назарда тутилган имтиёзга эга. Ўриндош бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этмаган.

Январь–апрель ойларидаги 1 400 000 (350 000 + 350 000 + 350 000 + 350 000) сўм жами даромад 1  591 800 сўмдан ошмаслиги сабабли, унга энг кам ставка бўйича ЖШДС солинади:

1 400 000 х 8% = 112 000 сўм.

Январь–март ойларида 84 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Апрель ойи учун эса 28 000 (112 000 –

84 000) сўм тўланиши лозим.

Январь–апрель ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар:

1 400 000 х 1% = 14 000 сўмга тенг.

Январь–март ойларида ШЖБПҲга 10 500 сўм ўтказилган, апрель ойи учун ажратмалар 3 500 (14 000 –

10 500) сўмни ташкил қилади.

Бюджетга:

28 000 – 3 500 = 24 500 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

350 000 х 6% = 21 000 сўмни ташкил қилади.

Ўриндошга:

350 000 – 28 000 – 21 000 = 301 000 сўм иш ҳақи тўланади.

NEW!11-ВАЗИЯТ.

Ипотека кредитларини олган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Корхона ходими (ёш оила аъзоларидан ҳисобланади) квартира сотиб олиш учун ипотека кредитини расмийлаштирди. Унинг ҳар ойлик иш ҳақи миқдори 650 000 сўмга тенг. Апрель ойида ходим бухгалтерияга ипотека кредитини қоплаш учун ҳар ойда 200 000 сўмдан ўтказишни сўраб ариза топширди.

СК 179-моддасининг 30-бандига мувофиқ ёш оила аъзолари томонидан квартира сотиб олиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтириладиган иш ҳақи суммаларига жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ солинмайди.

Январь–апрель ойлари учун солиқ солинадиган даромад 2 400 000 сўмни (650 000 + 650 000 + 650 000 +

450 000) ташкил қилади.

16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ҳамда ундан олинадиган солиқни ҳисоблаймиз:

127 344 + (2 400 000 – 1 591 800) х 16% = 127 344 +

808 200 х 16% = 127 344 + 129 312 = 256 656 сўм.

Январь–март ойларида 216 492 сўм солиқ ушлаб қолинган, апрель ойи учун эса 40 164 (256 656 – 216 492) сўм тўланиши лозим.

Январь–март ойларида ШЖБПҲга 19 500 сўм ўтказилган, апрель ойи учун ажратмалар 4 500 (24 000 – 19 500) сўмни ташкил қилади.

Бюджетга:

40 164 – 4 500 = 35 664 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

650 000 х 6% = 39 000 сўмни ташкил қилади.

Ходим қўлига:

650 000 – 200 000 – 39 000 – 40 164 = 370 836 сўм иш ҳақи олади.

NEW!12-ВАЗИЯТ.

Ҳудудий коэффициент бўйича тўловларни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган коэффициентлар бўйича баланд тоғли, чўл ва сувсиз ҳудудларда ишлаганлик учун қўшимча тўловларга энг кам ставка бўйича жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ солинади (СК 181-моддаси).

СК 181-моддасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Пенсиялар, стипендиялар ва бюджетдаги муассасалар ходимларининг иш ҳақи миқдорларини ошириш чоралари тўғрисида»ги қарори (4.09.1992 йилдаги 407-сон) 4-бандига мувофиқ республика ҳудудида белгиланган энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдоридаги иш ҳақига коэффициентлар ҳисобланади. Агар иш ҳақи мазкур суммадан ошса, коэффициент унинг ЭКИҲнинг 4 бараварини ташкил қилувчи қисмига ҳисобланади.

Ходимга январь–апрель ойларида 600 000 сўм иш ҳақи ҳисоблаб ёзилган. Чўл ҳудудида ишлаганлик учун 30%лик коэффициент белгиланган.

Ҳудудий коэффициент бўйича бир ойлик тўловлар ҳисоб-китоби қуйидаги тарзда амалга оширилади:

79 590 х 4 х 30% = 318 360 х 30% = 95 508 сўм.

Йил бошидан ҳудудий коэффициентлар бўйича тўловлардан ЖШДС:

95 508 х 4 х 8% = 382 032 х 8% = 30 562,56 сўм.

Январь–апрель ойлари учун солиқ солинадиган даромад солиқ солинадиган шкала бўйича 2 400 000 сўмни (600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000) ташкил қилади.

16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ҳамда ундан олинадиган солиқни ҳисоблаймиз:

127 344 + (2 400 000 – 1 591 800) х 16% = 127 344 +

808 200 х 16% = 127 344 + 129 312 = 256 656 сўм.

Январь-апрель ойлари учун ЖШДС 287 218,6

(256 656 + 30 562,56) сўмни ташкил қилади.

Январь–март ойларида 239 413,92 (216 492 +

22 921,92) сўм солиқ ушлаб қолинган, апрель ойи учун эса 47 804,64 (287 218,56 – 239 413,92) сўм тўланиши лозим.

Йил бошидан ШЖБПҲга бадаллар 27 820,3 сўмни ташкил қилди (2 400 000 + 382 030) х 1%.

Январь–март ойларида ШЖБПҲга 20 865,24 сўм ўтказилган. Апрель ойи учун ажратмалар 6 955,06

(27 820,3 – 20 865,24) сўмни ташкил қилади.

Бюджетга:

47 804,64 – 6 955,06 = 40 849,58 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

(600 000 + 95 508) х 6% = 41 730,48 сўмни ташкил қилади.

Ходим қўлига:

695 508 – 47 804,64 – 41 730,48 = 605 972,88 сўм иш ҳақи олади.

 

*Ҳисоб-китоб услубияти январь ойи учун «СБХ»нинг 22.01.2013 йилдаги 3 (963)-сонида, февраль ойи учун 19.02.2013 йилдаги 7 (967)-сонида, март ойи учун 26.03.2013 йилдаги 12 (972)-сонида чоп этилган.

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз, Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари

палатаси аъзоси Муҳиддин ЗАЙНУДДИНОВ

тайёрлади.

Прочитано: 4678 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика