Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 14 / Солиқ тўловчига ёрдам

2013 йил биринчи чораги учун ягона солиқ тўловини ҳисоб-китоб қилишга доир тавсиялар

Бу йил ягона солиқ тўловини ҳисоб-китоб қилишга доир тавсияларни чоп этишда давом этамиз.

«Norma Ekspert» мутахассислари алоҳида вазиятлар мисолида имтиёзлар, солиқ солинадиган базани камайтириш, солиқ ставкасини пасайтириш, шунингдек турли фаолият соҳаси корхоналари учун ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТни ҳисоб-китоб қилиш, ЯСТ ҳисоб-китобини ва унга иловаларни, шунингдек Энг кам миқдор маълумотнома-ҳисоб-китобини тўлдириш тартибини тушунтирадилар.

2013 йил I чораги учун ЯСТга доир тавсияларни тайёрлашда 2013 йил 1 январидан жорий этилган солиқ солишдаги ўзгартиришлар инобатга олинди. ЯСТ бўйича ҳисоботни тўлдиришга оид тушунтиришлар МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган «Солиқ ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (бундан кейин – 2439-сон қарор) билан тасдиқланган янги шаклга мувофиқ берилмоқда.

Ягона солиқ тўлови солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади.

Ягона солиқ тўлови:

микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан – ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган корхоналар томонидан – ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириш муддатидан кечиктирмай тўланади.

Солиқ кодекси, 360-модда.

Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда айрим турдаги солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқаришда уларнинг тўланиши лозим бўлган энг кам миқдори белгиланади.

Солиқ кодекси, 28-модда.

ЯСТ ҳисоб-китобига доир тавсиялар «Norma Ekspert» мутахассисларининг эксклюзив ишланмаси саналади. Уларни «Norma» газеталари бирлашган таҳририяти» МЧЖ ёки «Norma Ekspert» ХКнинг ёзма рухсатномаси билангина, шу жумладан электрон ОАВларда қайта босишга рухсат берилади.

 

2013 ЙИЛДА АМАЛГА КИРИТИЛГАН ЯСТ ТЎЛАШ ТАРТИБИДАГИ АСОСИЙ ЎЗГАРТИРИШЛАР

ЯСТнинг энг кам миқдори бўйича: ЯСТга доир ягона база – ер солиғининг 3 бараварига тенг сумма белгиланди. Қатъий белгиланган солиқни ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўлаш тартиби фақат чакана савдо корхоналари учун сақлаб қолинди (Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарори 4-банди).

Ҳисобот топшириш даврийлиги бўйича: барча ЯСТ тўловчилар, шу жумладан микрофирма ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиганлари учун ҳам ҳисобот даври этиб чорак қабул қилинди (25.12.2012 йилдаги ЎРҚ-343-сон Қонун). Шу сабабли илгари ЯСТга доир ҳисоботни ҳар чоракда топширувчи корхоналар жорий йилда уни ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тақдим этадилар.

2013 йил I чорагидан бошлаб ЯСТга доир ҳисобот 2439-сон қарорга 13-иловада келтирилган янги шаклда тўлдирилиб, ДСИга тақдим этилади.

 

1-вазият.

ИККИТА САВДО ШОХОБЧАСИГА ЭГА БЎЛГАН ЧАКАНА САВДО КОРХОНАСИ УЧУН ЯСТ ҲИСОБ-КИТОБИ. ТУШУМНИНГ БИР ҚИСМИ ПЛАСТИК КАРТАЛАР ҚЎЛЛАНИБ ОЛИНГАН. БОШҚА ДАРОМАДЛАР МАВЖУД

Корхона иккита савдо шохобчасига эга: Тошкентда озиқ-овқат дўкони (солиқ ҳисобига олинган жойда) ва Чирчиқда қурилиш материаллари дўкони.

I чорак якунларига кўра товарларни реализация қилишдан тушум 184 100 минг сўмни ташкил этди. Шундан:

Тошкентдаги дўконда – 106  400 минг сўм, шу жумладан 39  550 минг сўм пластик карталар қўлланиб тўланган;

Чирчиқдаги дўконда – 77  700 минг сўм, шу жумладан 24  150 минг сўм пластик карталар қўлланиб тўланган.

Март ойида Тошкентдаги дўкон омбори мудири лавозимига янги ходим қабул қилинди. Моддий жавобгар шахс ўзгариши муносабати билан ўтказилган инвентаризация давомида бозор қиймати 1  400 минг сўмни ташкил этувчи ортиқча товарлар борлиги аниқланди.

 

I чорак учун ЯСТ ҳисоб-китобида чакана савдо корхонаси қуйидагиларни ҳисобга олади:

 l чакана савдо корхонаси учун ЯСТ ставкалари савдо шохобчалари жойлашган жойига қараб табақалаштирилган: Тошкент шаҳрида – 4%, Чирчиқ шаҳрида – 2% (2012 йил билан солиштирганда ўзгармади). Пластик карталарни қўллаб олинган тушумдан ЯСТ амалдагидан 10%га пасайтирилган ставкада ҳисобланади (Президентнинг ПҚ-1887-сон қарорига 9-2-илова). Тошкент шаҳрида терминал орқали тушган тушумдан ЯСТ 3,6%лик ставкада ҳисобланади (4 – 4 х 10%), Чирчиқ шаҳрида – 1,8% (2 – 2 х 10%);

 инвентаризация пайтида аниқланган ҳисобга олинмаган товарлар инвентаризация якунланган ойдаги бозор қийматида ҳисобга қабул қилинади (дебет 2910-«Омборлардаги товарлар» 9390-«Бошқа операцион даромадлар» ҳисобварағи билан корреспонденцияда). Уларнинг қиймати СК 132-моддаси 5-бандига биноан бошқа даромадларга киради. ЯСТнинг турли ставкалари белгиланган бир нечта савдо шохобчалари мавжуд бўлганда бошқа даромадларга корхона солиқ бўйича ҳисобга олинган жойдаги ставка қўлланади.

Бир нечта савдо шохобчаси бўлган чакана савдо корхоналарида ЯСТнинг энг кам миқдори худди шундай фаолият тури билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган қатъий белгиланган солиқ ставкасидан келиб чиқиб ҳар бир шохобча бўйича белгиланади. Қатъий белгиланган солиқ ставкалари 2012 йилда амал қилганлари даражасида сақланиб қолди.

Бироқ бунда 2013 йилда қатъий белгиланган солиқ суммаси 2013 йил 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲдан (79 590 сўм) келиб чиқиб белгиланади. Солиқни ҳисоб-китоб қилиш чоғида йил давомида ЭКИҲнинг ўзгариши, илгари бўлганидек, энди 2013 йилда инобатга олинмайди. ЯСТнинг энг кам миқдорини белгилашда худди шу қоида қўлланади.

 

ЯСТ бўйича янги шакл тўлдирилаётганда (2439-сон қарорга 13-илова):

l мустақил юридик шахслар ҳисобланмайдиган ва ягона солиқ тўловининг ҳар хил ставкалари белгиланган турли аҳоли пунктларида жойлашган бир нечта савдо шохобчасига эга бўлган корхона ЯСТ ҳисоб-китобига асосий рақам белгиси устига қўйиладиган рақамлар (11, 12, 13, 21, 22, 23 ва ҳ.к.) билан ифодаланадиган қўшимча устунларни киритади. Бунда бошқа даромадлар солиқ бўйича ҳисобга олинган жойдаги савдо шохобчасига ҳисобланиши керак;

l микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган корхона фаолият туридан қатъи назар ҳисобот чораги ҳар бир ойининг охиридаги ҳолатга кўра ЯСТ суммасини алоҳида кўрсатади (1801, 1802 ва 1803-сатрлар бўйича ўсиб борувчи якун билан). Микрофирмалар ва кичик корхоналар ЯСТ суммасини ойма-ой тақсимламайдилар (фақат 180-сатр тўлдирилади);

2439-сон қарор билан тасдиқланган янги шаклларда бошқа даромадларни акс эттириш учун ЯСТ ҳисоб-китобига 2-илова қўлланади (илгари бошқа даромадлар МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 21.01.2008 йилда 1760-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган ЯСТ ҳисоб-китобига 1-иловада кўрсатиларди).

Асосий фаолият тури чакана савдо бўлган корхоналар ЯСТ ҳисоб-китобига АВ томонидан 18.08.2010 йилда 2134-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомга 1-иловада келтирилган шаклда Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ягона солиқ тўлови маълумотнома-ҳисоб-китобини илова қиладилар (ўзгартиришсиз қолган).

 

I чорак учун ЯСТ ҳисоб-китоби қуйидаги тартибда амалга оширилади.

Товарларни реализация қилишдан соф тушум –

184  100 минг сўм Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобининг (бундан кейин – Ҳисоб-китоб) 010-сатрида «Жами» устунида кўрсатилади.

Корхона битта фаолият тури билан шуғулланиши, бироқ бунда ЯСТнинг турли ставкалари белгиланган иккита савдо шохобчаси мавжудлиги сабабли Ҳисоб-китобда асосий рақам белгиси устига «11» қўйилади – ушбу устунда солиқ бўйича ҳисобга қўйилган жой, яъни Тошкентда жойлашган дўкон тушуми – 106 400 минг сўмни кўрсатамиз. Кейинги устунда («12») Чирчиқдаги дўкон тушуми – 77  700 минг сўм кўрсатилади.

Мазкур ҳолда бошқа даромадлар инвентаризация чоғида аниқланган, ҳисобга олинмаган товарлар ҳисобига шаклланади (1  400 минг сўм), Ҳисоб-китобга 2-илованинг 060 ва 010-сатрларида кўрсатилади. Шу сумманинг ўзи Ҳисоб-китобнинг 030-сатрида Тошкентдаги дўкон кўрсаткичлари учун ажратилган устунда қайд этилади.

Солиқ солинадиган ялпи тушум (Ҳисоб-китобнинг 040-сатри) соф тушум ва бошқа даромадларни қўшиш йўли билан аниқланиб, 185  500 минг сўмни ташкил этади. Шу сумманинг ўзи Ҳисоб-китобнинг 060-сатри «Жами» устунида солиқ солинадиган база сифатида кўрсатилади.

ЯСТнинг турли ставкалари қўлланиши сабабли 060-сатрнинг «11» ва «12» устунларидаги солиқ солинадиган база иккита савдо шохобчасига бўлинади:

Тошкентда солиқ солинадиган база бошқа даромадларни ҳисобга олиб белгиланади – 107  800 минг сўм (106  400 + 1 400);

Чирчиқда (фақат товарлар реализация қилинишидан тушум) – 77  700 минг сўм.

Ҳисоб-китобнинг 0601 ва 0602-сатрлари тегишли устунларида пасайтирилган ставкалар (3,6 ва 1,8%) ва умумбелгиланган ставкаларда (4 ва 2%) ЯСТ солинадиган савдо тушуми ажратиб кўрсатилади:

Тошкентдаги дўконда 39  550 минг сўмга 3,6%лик ставкада, 68  250 минг сўмга 4%лик ставкада солиқ солинади (107  800 – 39 550);

Чирчиқдаги дўконда 24  150 минг сўмга 1,8%лик ставкада, 53  550 минг сўмга 2%лик ставкада солиқ солинади (77  700 – 24 150).

Белгиланган ва тузатилган ЯСТ ставкалари тегишинча 070 ва 0802-сатрларда кўрсатилиши керак.

Сўнгра ягона солиқ тўлови суммаси белгиланади:

пластик карталар қўлланиб товарлар реализация қилинишидан тушумдан:

39  550 х 3,6% + 24  150 х 1,8% = 1  858,5 минг сўм (Ҳисоб-китобнинг 0901-сатри);

белгиланган ставкаларда солиқ солинадиган тушумдан:

68  250 х 4% + 53  550 х 2% = 3  801 минг сўм (Ҳисоб-китобнинг 0902-сатри);

бир чорак учун ҳисоб-китоб қилинганда (умуман корхона бўйича):

1  858,5 + 3  801 = 5  659,5 минг сўм (Ҳисоб-китобнинг 090, 120 ва 130-сатрлари).

Кейин эса I чорак учун ЯСТнинг энг кам миқдори ва ҳисоб-китоб суммасини аниқлаш лозим. Агар ҳисоб-китоб суммаси энг кам миқдордан кам бўлса, улар ўртасидаги фарқ (ЯСТни қўшимча ҳисоблаш) бюджетга ўтказилади. Акс ҳолда Ҳисоб-китобга кўра ҳисоблаб чиқарилган сумма бюджетга тўланиши керак.

ЯСТнинг энг кам миқдори ва унинг ҳисоб-китоб суммаси ҳисоби 2134-сон Низомга 1-иловада келтирилган шаклдаги Маълумотнома-ҳисоб-китобда келтирилади (Ҳисоб-китоб билан бирга ДСИга топширилади).

ЯСТнинг энг кам миқдори худди шундай фаолият тури билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун ўрнатилган қатъий белгиланган ставкадан келиб чиқиб ҳар бир шохобча бўйича белгиланади (жойлашган жойига қараб). Тошкентдаги озиқ-овқат дўкони учун ЯСТнинг энг кам миқдори ойига ЭКИҲнинг 9 бараварини, Чирчиқдаги қурилиш материаллари дўкони учун ойига ЭКИҲнинг 6,5 бараварини ташкил этади (Президентнинг ПҚ-1887-сон қарорига 11-илова).

I чорак учун ЯСТнинг энг кам миқдори:

Тошкентдаги дўконда – 2  148,93 минг сўмни (9 х 79  590 х 3);

Чирчиқдаги дўконда – 1  552,005 минг сўмни (6,5 х 79  590 х 3) ташкил этади.

ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси қонунчиликда белгиланган имтиёзларни қўлламасдан солиқ солинадиган ялпи тушумдан ва ЯСТнинг белгиланган ставкасидан (мазкур ҳолда – 4 ва 2%) келиб чиқиб ўсиб бормайдиган якун билан аниқланади. I чоракдаги солиқ солинадиган ялпи тушум шу чорак учун ЯСТ ҳисоб-китоби 040-сатри кўрсаткичларидан келиб чиқиб белгиланади.

I чорак учун ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси:

Тошкентдаги дўконда – 4  312 минг сўм (107  800 х 4%);

Чирчиқдаги дўконда – 1  554 минг сўмни (77  700 х 2%) ташкил этади.

Ҳисоб-китоб суммаси ЯСТнинг энг кам миқдоридан ортиши боис бюджетга ҳисоб-китобга кўра ҳисобланган сумма – 5  659,5 минг сўм тўланади (Ҳисоб-китобнинг 130-сатри).

 

2-вазият.

УЛГУРЖИ САВДО БИЛАН ШУЎУЛЛАНУВЧИ ВА КЎЧМАС МУЛКНИ ИЖАРАГА БЕРУВЧИ КОРХОНА УЧУН ЯСТ ҲИСОБ-КИТОБИ

Кичик корхона Тошкентда улгуржи савдо билан шуғулланади (аввалги йил якунларига кўра унинг асосий фаолият тури). Ўтган йил охирида товарларнинг етказиб берилиши тўхтаб қолди. Шу боис жорий йил январида майдони 900 кв.метрлик бўш омборхоналарнинг бир қисми бошқа улгуржи савдо корхонасига товарларни сақлаши учун ижарага берилди. Ижара шартномаси 6 ойга тузилди (2013 йил 1 январидан 1 июлигача). Тарафларнинг келишувига кўра ижара ҳақи ойига 700 минг сўм этиб белгиланди.

Корхона офиси ва омборхоналар жойлашган ер участкасининг умумий майдони кадастр ҳужжатларига кўра 1  140 кв.метрни ташкил этади. Бошқа ер участкалари йўқ.

I чоракда корхона тушуми қуйидагича тақсимланди:

1  960 минг сўм – улгуржи савдодан;

2  100 минг сўм – ижара ҳақи.

Корхона ҳисоб-китоб рақамига тушумлар умумий суммасидан бюджетга ЯСТ бўйича 204 минг сўм бўнак тўловлари ўтказилди.

 ЯСТни ҳисоб-китоб қилишда қуйидагиларни инобатга олиш зарур.

Улгуржи савдо корхоналари Улгуржи савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 14.01.2010 йилда 2065-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ ЯСТ бўйича бўнак тўловларини тўлайдилар. ЯСТ бўйича бўнакларни (5%) банк қуйидаги тартибда ушлаб қолади: савдо ва савдога оид бўлмаган операциялардан корхонага тушаётган маблағлар, мол-мулкни ижарага беришдан даромадлар (2065-сон Низомнинг 12-бандида кўрсатилган тушумлардан ташқари) махсус ҳисобрақамга йўналтирилиб, улар суммасининг 5%и ЯСТ бўйича бўнак тўлови сифатида ўтказилади, қолган сумма эса корхонанинг асосий (иккиламчи) ҳисобрақамларига ўтказилади.

 

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга солиқ солиш мол-мулкни ижарага бериш корхонанинг асосий фаолияти ҳисобланиши ёки ҳисобланмаслигига боғлиқ. Агар реализациянинг умумий ҳажмида ижарадан тушум улуши салмоқли бўлса (мол-мулкни ижарага бериш корхонанинг асосий фаолият тури ҳисобланса), унга 6%лик ставкада ЯСТ солинади (реализациянинг умумий ҳажмида савдо шохобчаларини ижарага беришдан даромадлар 60%дан ортиқни ташкил этса, ЯСТ илгаригидек 30%лик ставкада ҳисобланади). Агар устунлик қилмаса, ижарадан даромадлар СКнинг 132-моддасига биноан бошқа даромадларга кириб, уларга асосий фаолият тури ставкасида солиқ солинади.

Бундан ташқари, 2012 йил 1 январдан кўчмас мулкни ижарага беришдан олинадиган даромадларга (улар бошқа даромадлар ёки асосий фаолият туридан олинган даромадларга киришидан қатъи назар) шартномада белгиланган ижара ҳақи суммасидан келиб чиқиб солиқ солинади, бироқ у давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг энг кам ставкаларидан (2013 йилда Тошкент учун улар ҳокимнинг 30.12.2012 йилдаги 1052-сон қарори билан белгиланган, «Норма» газетасининг 15.01.2013 йилдаги 2 (391)-сонида эълон қилинган) келиб чиқиб ҳисобланганидан кам бўлмаслиги керак.

Агар шартномада белгиланган ижара ҳақи суммаси ижара ҳақининг энг кам ставкалари асосида ҳисобланган суммадан кам бўлса, ягона солиқ тўлови энг кам ставкалардан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилиниши керак (МВ ва ДСҚнинг 26.01.2012 йилдаги ММ/04-01-32-14/87, 13/1-954-сон тушунтириш хати).

 

ЯСТ бўйича ҳисоботнинг янги шаклларига (2439-сон Низомга 13-илова) ЯСТ ҳисоб-китобига алоҳида 1-илова киритилди, унда ҳар бир ижара объектининг энг кам ставкалар бўйича ижара ҳақининг шартномада белгиланганидан ошган суммаси ҳисоб-китоби кўрсатилади. Уни кўчмас мулк объектларини ижарага беришдан даромад олувчи (асосий фаолият тури бўйича ҳам, бошқа даромадлар сифатида ҳам) корхоналаргина тўлдирадилар.

Агар ЯСТ ҳисоб-китобига 1-иловадаги ҳисоб-китобга кўра ошиш аниқланса (060-сатр), корхонанинг ижарадан олган даромади:

реализациянинг умумий ҳажмида устунлик қилса, ошиш суммасини Ҳисоб-китобнинг 026-сатрига кўчиради;

бошқа даромадларга кирса, ушбу суммани Ҳисоб-китобга 2-илованинг 035-сатрида кўрсатади.

Бизнинг мисолда I чорак якунларига кўра реализациянинг умумий ҳажмида ижарадан тушумлар устунлик қилади – 52% (2  100 / 4  060 х 100). Бинобарин, мол-мулкни ижарага бериш асосий фаолият тури ҳисобланиб, ижарадан олинган даромадларга 6%лик ставка қўлланади. Корхона Тошкент шаҳридаги омборхоналарни ижарага бериши сабабли шартномага кўра ижара ҳақини (ойига 700 минг сўм) Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан белгиланган энг кам ставкадан келиб чиқиб ҳисобланган сумма – бир йил ҳисобида ижарага берилган 1 кв.метр майдон учун 10 минг сўм билан солиштириш керак.

 

I чорак учун ЯСТ қуйидаги тартибда ҳисоб-китоб қилинади.

Реализациядан тушум (Ҳисоб-китобнинг 010-сатри) умумий суммада – 4  060 минг сўм ва фаолият турлари бўйича кўрсатилади:

мол-мулкни ижарага бериш (асосий фаолият тури) – 2  100 минг сўм;

улгуржи савдо – 1  960 минг сўм.

Реализациянинг умумий ҳажмидаги салмоғи (020-сатр):

мол-мулкни ижарага бериш – 52% (2  100 / 4  060 х 100);

улгуржи савдо – 48% (1  960 / 4  060 х 100).

ЯСТ ҳисоб-китобининг 026-сатрини тўлдиргунга қадар ижара ҳақининг энг кам ставкаларида ҳисобланган сумма шартномада белгиланган ижара ҳақидан ошиш-ошмаслигини аниқлаш лозим. Бунинг учун Ҳисоб-китобга 1-иловани қуйидаги тартибда тўлдирамиз:

011-сатрда ижарага берилган хоналарнинг умумий майдони (900 кв.метр) кўрсатилади, бўш сатрда эса ижарага олинган хонадаги ижарачининг фаолият тури (улгуржи савдо) ва объект жойлашган жой (Тошкент шаҳри) кўрсатилади;

021-сатрда – 1 кв.метр учун бир йилги ижара ҳақининг энг кам ставкаси (10  000 сўм);

031-сатрда – бир йил ҳисобидаги шартномада белгиланган ижара ҳақи суммаси. Агар корхона, мисолимизда бўлганидек, хоналарни бир йилдан кам муддатга ижарага берса, сатр кўрсаткичини йиллик суммага келтириш зарур. Агар бир ойлик ижара ҳақи суммаси 700 минг сўмни ташкил этса (ижара муддати – 6 ой), 031-сатрда кўрсатиш керак бўлган йиллик сумма 8  400 минг сўмга тенг бўлади;

041-сатрда – энг кам ставкаларда ҳисобланган бир йиллик ижара ҳақи суммаси. Ушбу сатр кўрсаткичи майдонни (011-сатр) энг кам ставкага (021-сатр) кўпайтириш йўли билан аниқланади, бизнинг мисолда у 9  000 минг сўмга тенг (900 кв.метр х 10);

051-сатрда – энг кам ставкаларда ҳисобланган сумманинг бир йил ҳисобидаги шартномада белгиланган ижара ҳақидан ошиши (041-сатр – 031-сатр) – 600 минг сўм (9  000 – 8 400). Агар 041, 042 ва бошқа сатрлар кўрсаткичи 031, 032 ва бошқа сатрлар кўрсаткичидан кам ёки унга тенг бўлса, ЯСТ шартномадаги ижара ҳақи суммасидан ҳисобланади, 051 ва бошқа сатрларга эса «0» қўйилади;

061 ва 060-сатрларда – энг кам ставкаларда ҳисобланган сумманинг ҳисобот даври учун шартномада белгиланган ижара ҳақидан ошиши (051-сатр / 12 х ҳисобот давридаги ойлар сони) – 150 минг сўм (600 / 12 х 3). I чоракда корхоналар фақат 3 ой учун ҳисобот берадилар, кейинчалик ҳисоб-китоб ўсиб борувчи якун билан 6, 9 ва 12 ой учун қилинади. Агар ижара шартномаси ҳисобот даврининг барча ойлари учун тузилмаган бўлса, ошиш суммаси ҳисобот даврида шартномага кўра ижарага бериш ойлари сонидан келиб чиқиб ҳисобланади.

Ҳисоб-китобга 1-илованинг 060-сатри якуний натижаси – 150 минг сўм Ҳисоб-китобнинг 026-сатрига кўчирилади.

Шу тариқа, солиқ солинадиган ялпи тушум, жами (Ҳисоб-китобнинг 040-сатри) 4  210 минг сўмни ташкил этади (4  060 + 150), улардан фаолият турлари бўйича қуйидагилар ажратилади:

мол-мулкни ижарага бериш – 2  250 минг сўм

(2  100 + 150);

улгуржи савдо – 1  960 минг сўм.

Ҳар бир фаолият тури бўйича ЯСТ ставкалари Ҳисоб-китобнинг 070-сатрида кўрсатилади: ижара бўйича – 6%, улгуржи савдо бўйича – 5%.

I чорак учун ягона солиқ тўлови суммасини аниқлаймиз:

омборхоналарни ижарага беришдан олинган тушумдан – 135 минг сўм (2  250 х 6%);

улгуржи савдодан тушумдан – 98 минг сўм (1  960 х 5%).

Ушбу суммалар Ҳисоб-китобнинг 090 ва 0902-сатрларининг тегишли устунларида кўрсатилади.

Умуман корхона бўйича ЯСТ – 233 минг сўм (135 + 98) 090-сатрда кўрсатилиб, 120 ва 130-сатрларга кўчирилади.

Бюджетга тўланадиган ЯСТ суммасини аниқлаш учун ЯСТнинг энг кам миқдори ва ҳисоб-китоб суммасини солиштирамиз. ЯСТнинг энг кам миқдори (ер солиғининг 3 баравари суммаси) ер участкасининг умумий майдони, шу жумладан ижарага берилган хоналар майдони ҳамда Тошкент шаҳридаги ер солиғининг энг кам ставкасидан – 1 гектар учун 10  836 596 (1-иқтисодий зона учун) келиб чиқиб аниқланади. Улгуржи савдо корхоналари учун белгиланган пасайтирувчи коэффициент (0,35) ҳисобга олинмайди, чунки бизнинг ҳолатда чорак якунларига кўра асосий фаолият тури мол-мулкни ижарага бериш саналади. Мазкур фаолият тури бўйича пасайтирувчи коэффициент назарда тутилмаган.

ЯСТнинг энг кам миқдори:

3 х 0,114 гектар х 10  836  596 / 4 = 926,529 минг сўмни ташкил этади. Бу сумма 2203-сон Низомга кўра Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 040-сатрида кўрсатилади.

ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси – 233 минг сўм

(2  250 х 6% + 1  960 х 5%) Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 030-сатрида кўрсатилади.

ЯСТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китоб суммасидан кўплиги боис 693,529 минг сўм (926,529 – 233) қўшимча ҳисобланади.

Қўшимча ҳисоблаш суммаси (693,529 минг сўм) Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 050 ва 070-сатрларида кўрсатилиб, Ҳисоб-китобнинг 170-сатрига кўчирилади.

Ҳисобот даври учун бюджетга тўланадиган сумма (ЯСТ ҳисоб-китобининг 180-сатри) ҳисоблаб ёзилган ЯСТ суммаси (130-сатр) ва қўшимча ҳисоблаш суммаси (170-сатр) сифатида белгиланиб, 926,529 минг сўмни ташкил этади.

 

3-вазият.

ЮК ТАШИШ БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИ КОРХОНА УЧУН ЯСТ ҲИСОБ-КИТОБИ

Бир фаолият тури – юк ташиш билан шуғулланувчи корхона автопаркида 14 та автомобиль бор. Андижон шаҳрида рўйхатдан ўтказилган, «Камолот» жамғармасига ажратмалар тўлайди.

Корхона мулки саналган офис (алоҳида бино) шаҳарнинг 1-иқтисодий зонасида жойлашган бўлиб, кадастр ҳужжатларига кўра майдони 280 кв.метрлик ер участкасини эгаллайди. Автомобилларни сақлаш учун 3-иқтисодий зонадаги майдони 1  100 кв.метрлик ижарага олинган ер участкасидан фойдаланилади.

I чоракда хизматлар кўрсатишдан тушум 207  900 минг сўмни ташкил этди. Бошқа даромадлар олинмаган.

 

2013 йил 1 январидан барча ягона солиқ тўлови тўловчилар учун (чакана савдо корхоналаридан ташқари) ЯСТ бўйича ягона база – ер солиғи суммасининг 3 баравари миқдори белгиланган (ЎзР Президентининг ПҚ-1887-сон қарори 4-банди). Илгари хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналари якка тартибдаги тадбиркорлар худди шундай фаолият билан шуғулланишга ҳақли бўлсалар ва у бўйича қатъий белгиланган солиқ ставкаси ўрнатилган бўлса, қатъий белгиланган солиқни инобатга олган ҳолда ЯСТ тўлар эдилар. Хусусан, юк ташувчи корхоналар 2012 йилда ҳар бир транспорт воситаси учун қатъий белгиланган солиқ ставкалари бўйича ЯСТнинг энг кам миқдорини белгилар эдилар (юк кўтариш қувватини ҳисобга олган ҳолда).

Ер солиғининг 3 баравари миқдорини ҳисобга олиб ЯСТ тўлаш тартиби Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланган (АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган, бундан кейин – 2203-сон Низом).

 

ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоб-китоб қилишда:

юридик шахслар мулк, эгалик қилиш, фойдаланиш ва ижара ҳуқуқида фойдаланадиган ер участкалари инобатга олинади. Ўз биноси учун ажратилган ер участкаси майдони ер кадастри ҳужжатларига кўра қабул қилинади. Ижарага олинган ер участкаси майдони ижара шартномасида қайд этилади. Корхонанинг иккита ер участкаси бор: ўз биноси эгаллаган ва ижарага олинган участкалар. ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаш учун қабул қилинадиган уларнинг умумий майдони 1  380 кв.метрга (280 + 1 100) ёки 0,138 гектарга тенг;

l мазкур жой ва ерлар тоифаси учун белгиланган ер солиғининг энг кам ставкалари қўлланади (2013 йил учун республиканинг барча минтақалари бўйича ер солиғининг энг кам ставкалари йиғма жадвали «СБХ»нинг 12.02.2013 йилдаги 6 (966)-сонида берилган). Андижонда жойлашган корхоналар 4-зона учун ер солиғи ставкаси – 1 гектар учун 8  809  455 сўмни қўллайдилар;

l жойлашган жойи ва амалга ошираётган фаолият турларига қараб пасайтирувчи коэффициентлар қўлланади. Асосий фаолият тури юк ташиш бўлган корхоналарда автотранспортни сақлаш учун ер участкалари бўлганда ЯСТнинг энг кам миқдорини 0,35 пасайтирувчи коэффициенти билан ҳисоблайдилар.

ЯСТ бўйича қўлланаётган базадан (қатъий белгиланган ёки ер солиғининг 3 баравари миқдори) қатъи назар ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси солиқ солинадиган ялпи тушум (ҳисобот даври ва аввалги давр учун Ҳисоб-китобнинг 040-сатри маълумотларидаги фарқ) ва белгиланган ЯСТ ставкасидан келиб чиқиб аниқланади.

 

Бошқа базага ўтказилганда ЯСТнинг энг кам миқдорига доир ҳисобот шакллари ҳам ўзгаради. 2013 йилнинг I чорагидан бошлаб ва ундан кейин ер солиғининг 3 бараварини ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўлашга ўтказилган корхоналар ДСИга қуйидагиларни тақдим этадилар:

ҳар йили 1 февралгача – Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори маълумотнома-ҳисоб-китоби. Унда юридик шахсга мулк, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқида тегишли бўлган барча ер участкалари кўрсатилади. Бунда 010-сатрда корхона рўйхатдан ўтказилган туманда (солиқ бўйича ҳисобга олинган жойда) жойлашган ер участкалари кўрсатилади. Бошқа туманларда жойлашган ер участкалари 020-сатрда кўрсатилади.

Йил давомида ер участкалари (ижарага олинадиган хоналар) майдони, шунингдек ижара жойи (бошқа бино, туманга кўчиш ва ҳ.к.) ўзгарганда ЯСТнинг энг кам миқдори аниқлаштирилган маълумотнома-ҳисоб-китобини тақдим этиш зарур;

ҳар чоракда ЯСТ ҳисоб-китоби билан бирга – ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ягона солиқ тўловининг маълумотнома-ҳисоб-китоби.

Ушбу шакллар 2203-сон Низомга 2 ва 3-иловаларда келтирилган.

 

Бундан ташқари, «Камолот» Ўзбекистон ёшлар жамоатчилик ҳаракати маҳаллий бўлинмалари билан ўзаро кўмаклашиш шартномасини тузган корхоналар учун 2013 йилги Жамғармага ажратмалари ставкаси 8%га етказилган (2013 йилгача 5% эди).

 

I чорак якунларига кўра ЯСТ ҳисоб-китоби қуйидаги тартибда амалга оширилади.

Мазкур мисолда ташиш хизматларини кўрсатишдан тушум солиқ солинадиган ялпи тушум (Ҳисоб-китобнинг 040-сатри) деб ҳам, солиқ солинадиган база (Ҳисоб-китобнинг 060-сатри) деб ҳам саналади.

Юк ташиш билан шуғулланувчи корхоналар учун ЯСТ ставкаси 2012 йилдагидек 6%ни ташкил этади. У Ҳисоб-китобнинг 070-сатрида кўрсатилади.

Ягона солиқ тўлови суммаси аниқланади:

207  900 х 6% = 12  474 минг сўм (Ҳисоб-китобнинг 0902, 090, 120-сатрлари).

Ушбу суммадан:

«Камолот» жамғармасига (Ҳисоб-китобнинг 160-сатри) – 997,92 минг сўм (12  474 х 8%);

«Камолот» жамғармасига ажратмаларни чегирганда ЯСТ (Ҳисоб-китобнинг 130-сатри) – 11  476,08 минг сўм (12  474 – 997,92) ўтказилади.

Бюджетга тўланадиган суммани аниқлаш учун 2203-сон Низомга мувофиқ ЯСТнинг энг кам миқдори ва ҳисоб-китоб суммасини ҳисоблаймиз.

 

Бир йил учун ҳисоб-китоб қилганда ЯСТнинг энг кам миқдори (ЭКМяст) қуйидаги формула бўйича аниқланади:

ЭКМяст = 3 х С х К1 х К2,

бу ерда:

С – ер солиғи. Ер солиғини ҳисоблаб чиқаришда мазкур жой ва ер тоифаси учун белгиланган энг кам ставкалар қўлланилади. 2013 йилги ер солиғи ставкалари Президентнинг ПҚ-1887-сон қарорига 19-иловада белгиланган. Андижоннинг 1-зонасида ўз биноси учун ажратилган ер участкаси жойлашган жойда ер солиғи ставкалари 1 гектар учун

10  868  273 сўмга тенг, шаҳарнинг 3-зонасидаги ижарага олинадиган ер участкаси жойлашган жойда 1 гектар учун 9  495  728 сўмга тенг. Бироқ ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблашда энг кам ставка – 1 гектар учун 8  809  455 сўм (Андижон шаҳрининг 4-зонаси) қўлланади;

К1 – амалга оширилаётган фаолият туридан келиб чиқиб қўлланиладиган пасайтирувчи коэффициент. Бизнинг мисолда 0,35 пасайтирувчи коэффициенти қўлланмоқда;

К2 – юридик шахснинг жойлашган жойидан келиб чиқиб қўлланиладиган пасайтирувчи коэффициент.

 

Мисол маълумотларига кўра I чорак учун ЯСТнинг энг кам миқдори:

ЭКМяст = 3 х 8  809  455 х 0,138 га х 0,35 / 4 = 319,123 минг сўмни ташкил этади.

Ушбу сумма 2203-сон Низомга 3-илова шаклидаги Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг (бундан кейин – 2203-сон Низом бўйича Маълумотнома-ҳисоб-китоб) 040-сатрида кўрсатилади.

ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси солиқ солинадиган ялпи тушум (ҳисобот даври ва аввалги даврдаги Ҳисоб-китобнинг 040-сатри маълумотларидаги фарқ) ва белгиланган ЯСТ ставкасидан келиб чиқиб аниқланади. I чорак учун ҳисоб-китоб суммаси ҳисобот давридаги Ҳисоб-китобнинг 040-сатри кўрсаткичларидан келиб чиқиб аниқланади ва 12  474 минг сўмни (207  900 х 6%) ташкил этади. Учала кўрсаткичнинг ҳаммаси (солиқ солинадиган тушум, ЯСТ ставкаси ва ҳисоб-китоб суммаси) 2203-сон Низом бўйича Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 050 ва 070-сатрларида бирин-кетин кўрсатилади.

Ҳисоб-китоб суммаси энг кам миқдордан кўплиги сабабли I чорак учун қўшимча ҳисоблаб ёзиш амалга оширилмай, 2203-сон Низомдаги Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 050 ва 070-сатрларида «0» кўрсатилади.

 

4-вазият.

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАСИ УЧУН ЯСТ ҲИСОБ-КИТОБИ

2013 йилнинг I чорагида Бухорода жойлашган ишлаб чиқариш корхонасининг тушуми 51  400 минг сўмни ташкил этди.

Жорий йил январь ойида маҳсулот халқаро стандартларга мувофиқ сертификатланди. Сертификатлаш харажатлари 1  500 минг сўмни ташкил этди.

2012 йилнинг март ойида қиймати 43  600 минг сўм бўлган технологик ускуна харид қилингани ҳам маълум, у ўша йилнинг апрель ойида фойдаланишга жорий этилди. 2012 йил учун ЯСТ бўйича солиқ солинадиган база 39  100 минг сўмга камайтирилди.

Ер кадастри ҳужжатларига кўра ишлаб чиқариш цехлари эгаллаган ер участкаси майдони 8  590 кв.метрни (0,859 гектар) ташкил этади. Корхона 4 қаватли бинода майдони 120 кв.метр бўлган офисни ижарага олади.

 

ЯСТни ҳисоб-китоб қилиш ва унга доир ҳисобот шаклларини тўлдиришда қуйидагиларни инобатга олиш лозим:

Биринчидан. Янги технологик ускунани харид қилишга йўналтирилган сумма 5 йил давомида солиқ солинадиган суммани камайтиради, бироқ у солиқ солинадиган базанинг 25%идан кўп бўлмаслиги керак (СКнинг 356-моддаси). Имтиёз ускуна фойдаланишга жорий этилган солиқ давридан бошлаб қўлланади.

2012 йилда корхона солиқ солинадиган базани ускунани харид қилишга кетган харажатларнинг бутун суммасига камайтирмаганлиги боис қолган суммани 2013 йилда солиқ солинадиган базани камайтиришга ўтказишга ҳақли.

 

Иккинчидан. Микрофирмалар ва кичик корхоналар ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базани сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш, маҳсулотни халқаро стандартларга мувофиқ сертификатлаш, шунингдек лаборатория тестлари ва синовларини ўтказиш учун комплексларни харид қилишга йўналтириладиган маблағлар суммасига камайтиришга ҳақли (Президентнинг 26.03.2012 йилдаги ПҚ-1731-сон қарори). Мазкур имтиёз янги технологик ускунани харид қилишда берилган имтиёз шартларида қўлланади. Яъни сарфланган маблағлар суммасига, бироқ солиқ солинадиган базанинг 25%и доирасида, харажатлар қилинган солиқ давридан бошлаб 5 йил давомида камайтирилади.

 

Ушбу имтиёз 2439-сон қарор билан тасдиқланган ЯСТ бўйича ҳисоботнинг янги шаклларида ҳам инобатга олинган. ЯСТ ҳисоб-китобига 5-иловани инвестиция маблағларини ўз ишлаб чиқаришига йўналтирувчи корхоналар тўлдирадилар, хусусан:

янги технологик ускунани харид қилишга (илгари ЯСТ ҳисоб-китобига 4-иловадан фойдаланилган);

сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш, маҳсулотни халқаро стандартларга мувофиқ сертификатлаш, шунингдек лаборатория тестлари ва синовлари ўтказишга комплекслар харид қилишга.

Юқорида қайд этилган имтиёзларни қўллаш муносабати билан ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базани камайтиришнинг якуний суммаси ЯСТ ҳисоб-китобига 4-иловага кўчирилади (илгари – 3-иловага кўчирилар эди).

 

Камайтириш суммасини аниқлаш учун солиқ солинадиган сумма Ҳисоб-китобга 5-илованинг 030-сатри кўрсаткичларига мувофиқ ҳисобланади. Бизнинг мисолга кўра у 51  400 минг сўмга тенг, камайтиришнинг энг кўп суммаси (5-илованинг 040-сатри) – 12  850 минг сўм (51  400 х 25%).

Бизнинг мисолга кўра инвестицияларнинг ҳақиқатдаги суммаси 6  000 минг сўмни ташкил этади, шундан:

2012 йилги солиқ солиш базасини камайтириш суммаси айирилган ҳолда ускунани харид қилиш харажатлари (Ҳисоб-китобга 5-илованинг 010-сатри) – 4  500 минг сўм (43  600 – 39 100);

сертификатлашни ўтказиш харажатлари (Ҳисоб-китобга 5-илованинг 0203 ва 020-сатрлари) – 1  500 минг сўм.

Инвестициялар суммаси солиқ солинадиган базанинг 25%идан ошмаслиги сабабли I чоракда 6  000 минг сўмга камайтириш амалга оширилади (Ҳисоб-китобга 5-илованинг 050-сатри).

Камайтириш суммаси ЯСТ ҳисоб-китобига 4-илованинг 050-сатрига кўчирилади, солиқ солинадиган тушумни камайтириш бўйича бошқа кўрсаткичлар мавжуд бўлмаганда 4-илованинг 010-сатрига кўчирилади.

4 ва 5-иловалар тўлдирилгандан кейин ЯСТни ҳисоб-китоб қилишга киришамиз.

 

Солиқ солинадиган ялпи тушум (Ҳисоб-китобнинг 040-сатри) 51  400 минг сўмни ташкил этади.

Камайтириш (6  000 минг сўм) Ҳисоб-китобнинг 0502 ва 050-сатрларида кўрсатилади.

Солиқ солинадиган база (Ҳисоб-китобнинг 060-сатри) 45  400 минг сўмни ташкил этади (51  400 – 6 000), ягона солиқ тўлови суммаси эса (Ҳисоб-китобнинг 090 ва 120-сатрлари) – 2  270 минг сўм (45  400 х 5%). Улардан:

181,6 минг сўм (2  270 х 8%) «Камолот» жамғармасига ўтказилади (Ҳисоб-китобнинг 160-сатри);

2  088,4 минг сўм (2  270 – 181,6) – бюджетга тўланадиган ЯСТ суммаси (Ҳисоб-китобнинг 130-сатри).

 

Ишлаб чиқариш корхоналарида тўланадиган ЯСТ суммаси энг кам миқдор – ер солиғининг 3 баравари суммасидан кам бўлмаслиги керак.

ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоб-китоб қилишда:

l юридик шахслар, шу жумладан ижарачи ҳуқуқи билан фойдаланадиган ер участкалари ҳисобга олинади. Кўп қаватли бинода хоналар ижарага олинганда эгаллаб турган майдон хона майдонини бинодаги қаватлар сонига бўлиш йўли билан ҳисобланади. Чунончи, 4 қаватли бинода майдони 120 кв.метрлик офисни ижарага олувчи корхонада ЯСТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китобига 30 кв.метрга (120 / 4) ёки 0,003 гектарга тенг майдон қабул қилинади;

l мазкур жой ва ерлар тоифаси учун белгиланган ер солиғининг энг кам ставкалари қўлланади. Бухорода жойлашган корхоналар 4-зона учун ер солиғи ставкасини – 1 гектар учун 6  196  335 сўмни қўллайдилар;

l жойлашган жойи ва амалга оширадиган фаолият турига боғлиқ ҳолда пасайтирувчи коэффициентлар қўлланади. Товарлар ишлаб чиқариш (саноат соҳаси) асосий фаолият тури бўлган микрофирмалар ва кичик корхоналар учун 0,5 пасайтирувчи коэффициенти белгиланган.

 

I чорак учун ЯСТнинг энг кам миқдори:

3 х (0,859 + 0,003) х 6  196  335 х 0,5 / 4 = 2  002,965 минг сўмни ташкил этади.

ЯСТнинг энг кам миқдори билан солиштириладиган ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ЯСТга доир имтиёзлар (шу жумладан солиқ солинадиган базани камайтириш кўринишидаги) қўлланмасдан ҳисобот чорагидаги солиқ солинадиган ялпи тушумдан келиб чиқиб ҳисобланади.

I чорак учун ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси 2  570 минг сўмга тенг (51  400 х 5%).

Ҳисоб-китоб суммаси ЯСТнинг энг кам миқдоридан кўп бўлганлиги боис қўшимча ҳисоблаб ёзиш амалга оширилмайди.

Ҳисобот даври учун бюджетга тўланадиган ЯСТ (Ҳисоб-китобнинг 180-сатри) «Камолот» жамғармасига ажратмалар чегирилган ҳолда ҳисоблаб ёзилган ЯСТ суммасига (Ҳисоб-китобнинг 130-сатри) тенг –

2  088,4 минг сўм.

 

Диққат! Ҳисоботнинг янги шакллари norma.uz сайтида жойлаштирилган.

Диққат! Мисолларда ҳисоб-китоб минг сўмда қилинган. ЯСТ бўйича ҳисоботда барча кўрсаткичлар сўмда яхлит сонда кўрсатилади.

 

«Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Прочитано: 4715 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика