Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 14 / Оила муносабатлари

Мақсад – эр-хотинни яраштириш

Мен ажралиш учун судга ариза бердим. Бироқ судья эрим билан ярашиш учун 3 ой берди. 3 ой ўтгач биз судга келдик, бироқ бизга ярашиш учун яна 3 ой беришди. Марҳамат қилиб айтсангиз, ажралишда суд неча марта ярашиш учун муддат бериши мумкин?

Оля К., Фарғона шаҳри.

– Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Шу мақсадда суд мажлисида оилани сақлаб қолиш мумкинлигини тасдиқловчи ҳолатлар (болалар борлиги, никоҳнинг давомийлиги, оиладаги муносабатларнинг хусусиятлари ва бошқа ҳолатлар) аниқланса, суд ҳар иккала тарафнинг ёки улардан бирининг илтимосига биноан ёхуд ўз ташаббуси билан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишнинг кўрилишини кейинга қолдириб, эр-хотинга ярашиш учун 6 ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли (Оила кодекси 40-моддасининг иккинчи қисми). Бунда шуни назарда тутиш лозимки, ОК 218-моддасининг талабларини ҳисобга олганда ярашишга 3 ойдан кам муддат бериш самарали эмас. Эр-хотин ярашиши мақсадида 6 ойлик муддат ичида ишнинг кўрилиши бир неча марта кейинга қолдирилиши мумкин1.

Яъни суд ушбу асосларга кўра иш кўрилишини бир неча марта кейинга қолдириши мумкин, бироқ эр-хотинга ярашиш учун бериладиган даврнинг жами кунлари қонун билан белгиланган 6 ойдан ошмаслиги керак.

Шуни ҳисобга олиш лозимки, эр-хотинни яраштириш учун муддат берилиши муносабати билан иш кўрилишини кейинга қолдириш тўғрисида қарор қабул қилиш суднинг мажбурияти эмас, балки ҳуқуқидир. Ҳар бир алоҳида ҳолда унинг қанча давом этиши иш ҳолатларидан келиб чиқиб белгиланади. Иш кўрилишини кейинга қолдириш ва ярашиш учун эр-хотинга муддат тайинлаш реал асосга эга бўлиши керак. Агар иш кўрилиши жараёнида суд оилани амалда сақлаб қолиш мумкин эмас ва эр-хотиннинг манфаатларига мувофиқ келмайди деган хулосага келса, унда кейинга суришдан маъно йўқ.

Эр-хотин ярашиши учун ишнинг кўрилишини кейинга қолдириш тўғрисидаги суднинг ажрими алоҳида хонада (маслаҳатхонада) чиқарилади ва бундай ажрим келгусида ишнинг ҳаракатига тўсқинлик қилмаслиги сабабли, унинг устидан апелляция, кассация тартибида шикоят қилиниши ёки протест келтирилиши мумкин эмас.

Кўп мамлакатларда яраштириш таомили ажратиш, сепарация (суд томонидан белгиланган алоҳида яшаш муддати) тарзида мавжуд. Масалан, ГФРда агар эр-хотин камида бир йил алоҳида яшаса ва ажралиш тўғрисида биргаликда ариза беришса ёки уни иккинчи тарафнинг эътирозлари бўлмаган ҳолда бир тараф берса, агар эр-хотин 3 йил мобайнида алоҳида яшаса, никоҳ бекор қилиниши мумкин.

Италияда ажралиш тўғрисида ариза бериш учун асос бўлиб суднинг қонуний кучга кирган, биргаликда яшашни тугатиш, никоҳни бекор қилиш тўғрисида ариза берилгунча камида 2 йил аввал эр-хотин биргаликда яшаши тугаганлиги қайд этилган қарорининг мавжудлиги хизмат қилади.

1ОС Пленумининг 20.07.2011 йилдаги «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида» 6-сон қарорининг 15-банди.

Ахтам ҲИКМАТОВ, адвокат.

Прочитано: 6767 раз(а)

Комментарии к статье (3)

2016-03-07 00:57:07, Гость_2016:
Болани кўриш муддатини кўпайтирсанггизларгина ажрашиш камаядаи аниқ
2016-03-09 15:02:25, Гость_2008:
Бумаган гап фарзандини умуман эсига омидиган оталар канча!
2016-03-09 22:46:01, Гость_+998939088111:
– Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Шу мақсадда суд мажлисида оилани сақлаб қолиш мумкинлигини тасдиқловчи ҳолатлар (болалар борлиги, никоҳнинг давомийлиги, оиладаги муносабатларнинг хусусиятлари ва бошқа ҳолатлар) аниқланса, суд ҳар иккала тарафнинг ёки улардан бирининг илтимосига биноан ёхуд ўз ташаббуси билан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишнинг кўрилишини кейинга қолдириб, эр-хотинга ярашиш учун 6 ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли (Оила кодекси 40-моддасининг иккинчи қисми). Бунда шуни назарда тутиш лозимки, ОК 218-моддасининг талабларини ҳисобга олганда ярашишга 3 ойдан кам муддат бериш самарали эмас. Эр-хотин ярашиши мақсадида 6 ойлик муддат ичида ишнинг кўрилиши бир неча марта кейинга қолдирилиши мумкин1.
Яъни суд ушбу асосларга кўра иш кўрилишини бир неча марта кейинга қолдириши мумкин, бироқ эр-хотинга ярашиш учун бериладиган даврнинг жами кунлари қонун билан белгиланган 6 ойдан ошмаслиги керак.
Шуни ҳисобга олиш лозимки, эр-хотинни яраштириш учун муддат берилиши муносабати билан иш кўрилишини кейинга қолдириш тўғрисида қарор қабул қилиш суднинг мажбурияти эмас, балки ҳуқуқидир. Ҳар бир алоҳида ҳолда унинг қанча давом этиши иш ҳолатларидан келиб чиқиб белгиланади. Иш кўрилишини кейинга қолдириш ва ярашиш учун эр-хотинга муддат тайинлаш реал асосга эга бўлиши керак. Агар иш кўрилиши жараёнида суд оилани амалда сақлаб қолиш мумкин эмас ва эр-хотиннинг манфаатларига мувофиқ келмайди деган хулосага келса, унда кейинга суришдан маъно йўқ.
Эр-хотин ярашиши учун ишнинг кўрилишини кейинга қолдириш тўғрисидаги суднинг ажрими алоҳида хонада (маслаҳатхонада) чиқарилади ва бундай ажрим келгусида ишнинг ҳаракатига тўсқинлик қилмаслиги сабабли, унинг устидан апелляция, кассация тартибида шикоят қилиниши ёки протест келтирилиши мумкин эмас.
Кўп мамлакатларда яраштириш таомили ажратиш, сепарация (суд томонидан белгиланган алоҳида яшаш муддати) тарзида мавжуд. Масалан, ГФРда агар эр-хотин камида бир йил алоҳида яшаса ва ажралиш тўғрисида биргаликда ариза беришса ёки уни иккинчи тарафнинг эътирозлари бўлмаган ҳолда бир тараф берса, агар эр-хотин 3 йил мобайнида алоҳида яшаса, никоҳ бекор қилиниши мумкин.
Италияда ажралиш тўғрисида ариза бериш учун асос бўлиб суднинг қонуний кучга кирган, биргаликда яшашни тугатиш, никоҳни бекор қилиш тўғрисида ариза берилгунча камида 2 йил аввал эр-хотин биргаликда яшаши тугаганлиги қайд этилган қарорининг мавжудлиги хизмат қилади.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика