Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 14 / Кадрлар бўлими

Бевақт вафот этган ходимни ишдан бўшатиш тўғрисида буйруқ

Агар ходим 7 февралда вафот этган, охирги марта ишга 4 февралда чиққан, унинг ўлими тўғрисида гувоҳномани қариндошлари фақат 18 февралда тақдим этган бўлишса, вафот этган ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқда қандай санани кўрсатиш керак? Биз мазкур ҳолда Меҳнат кодексининг 107-моддасига асосланишимиз ва меҳнат шартномасини бекор қилиш куни деб 4 февраль – ходимнинг ишга чиққан охирги кунини кўрсатишимиз мумкинми?

Ф.К., ОАЖ кадрлар бўлими бошлиғи.

– Амалиётда ходимнинг вафоти муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилиш санасига доир бир нечта фикр мавжуд. Чунончи, баъзиларнинг фикрича, Меҳнат кодексининг (МК) 107-моддасига кўра, бундай сана бўлиб ходимнинг охирги ишлаган куни ҳисобланади. Шунингдек меҳнат шартномасини бекор қилиш санаси деб гувоҳномада кўрсатилган ходимнинг вафоти юз берган санадан олдинги кун ҳисобланади деган фикр бор. Бошқаларнинг ҳисоблашича, гувоҳномада кўрсатилган унинг вафот этиш санаси меҳнат шартномасини бекор қилиш куни бўлади. Меҳнат шартномасини бекор қилиш куни бўлиб қариндошлар томонидан ФҲДЁнинг ўлим тўғрисидаги гувоҳнома тақдим этилган сана ҳисобланади деган фикр ҳам бор.

Ҳақиқатан ҳам, МКнинг 107-моддасига кўра охирги иш куни меҳнат шартномаси бекор қилинган кун деб ҳисобланади. Бироқ, фикримча, ходим ҳали тирик бўлган кунда – 4 февралда – у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш мантиққа тўғри келмайди. Шу боис мазкур ҳолда МКнинг 107-моддасига асосланган ва меҳнат шартномасини бекор қилиш санаси деб ходимнинг охирги иш кунини кўрсатиш тўғри эмас. Бу нарса гувоҳномада кўрсатилган вафот этиш санасидан олдинги кунга доир фикрга ҳам тааллуқли.

Марҳумнинг қариндошлари томонидан ўлим тўғрисидаги гувоҳнома тақдим этилган кунга ҳам асосланиб бўлмайди. Зеро улар ҳужжатни бир ойдан кейин ҳам тақдим этишлари мумкин. Агар буйруқда ушбу кунни кўрсатсак, ходим бунгача тирик бўлган деган хулоса келиб чиқади.

Менинг фикримча, меҳнат шартномасини бекор қилиш куни деб ходимнинг гувоҳномада кўрсатилган вафот этиш санаси олиниши керак. Агар иш берувчига унинг вафоти, айтайлик, бир неча кун ёки ҳафтадан кейин маълум бўлса, буйруқни у ўлим тўғрисидаги гувоҳномани олган кун билан расмийлаштириши, меҳнат шартномасини бекор қилиш санаси деб гувоҳномада кўрсатилган санани ёзиши керак.

Шу сабабли сизнинг ҳолатингизда 18 февраль куни ходим билан меҳнат шартномасини унинг вафоти муносабати билан 7 февралдан бекор қилиш тўғрисидаги буйруқ чиқарилиши керак.

Ленара ХИКМАТОВА, юрист.

Прочитано: 4119 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика