Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 14 / Бизнинг лойиҳалар

Солиқ ҳисоботларини хатоларсиз топширамиз!

Солиқлар бўйича тўғри ва муаммоларсиз ҳисобот топширишни хоҳлайсизми? Унда Молия вазирлигининг Солиқ ва божхона тарифи сиёсати бошқармаси мутахассислари ҳамда «Норма» экспертлари иштирокида ўтказиладиган NORMA семинарига ташриф буюринг.

Янги шакллар бўйича солиқ ҳисоботларини тайёрлашга бағишланган семинарлар:

10*, 12, 15 ва 19 апрелда – солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимига ўтган корхоналар учун;

13, 16, 20 апрелда – умумбелгиланган солиқ тўловчилар учун ўтказилади.

Қуйидагилар семинарлар дастуридан ўрин олган:

l ҳисобот шаклларидаги охирги янгиликлар бўйича экспертларнинг тушунтиришлари;

l солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдириш бўйича тавсиялар ва аудиториянинг «қизғин» саволларига жавоблар (ЯСТ, ЖШДС, ЯИТ + суғурта бадаллари, ҚҚС, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, мол-мулк солиғи, транспорт солиғи, ресурс солиқлари, ДМЖларга ажратмалар);

l ҳисобот тузишда кўп учрайдиган хатоларнинг таҳлили, уларни тузатиш бўйича тавсиялар.

Семинарларни ўтказиш жадвали:

 

Солиқ солиш тизими

Ҳафта куни

Ўтказиш санаси

Семинар вақти

Соддалашти-рилган

чоршанба

10 апрель*

9.00 – 9.30 – иштирокчи-ларни рўйхатга олиш.

9.30 – семинар-нинг бошланиши

жума

12 ва 19 апрель

Умумбелгилан-ган солиқлар

шанба

13 ва 20 апрель

душанба

15 апрель

сешанба

16 апрель

 

Иштирок этиш шартлари:

1. 2012 йил сентябрдан бошлаб ҳозирги пайтгача бўлган даврда «2 бепул семинар» кафолатланган бонус лимитидан фойдаланиб улгурмаган «Норма маслаҳатчи», «Солиқ ва божхона хабарлари», «Норма», «Налоговые и таможенные вести» ҳафталикларининг обуначилари ҳамда «NORMA» дастурий маҳсулотларидан бирида рўйхатга олинган фойдаланувчилар учун – семинарлар бепул ўтказилади.

2. 2 бепул семинарда қатнашиб бўлган обуначилар ва фойдаланувчилар учун солиқ ҳисоботи бўйича семинарда иштирок этишга имтиёзли нарх – 49  000 сўм тўланади.

3. «NORMA» дастурий маҳсулотларидан фойдаланмайдиганлар ва ҳафталикларимизга обуна бўлмаганларни ҳам четга чиқариб қўймаймиз. Бироқ семинарда бепул қатнашиш тарзидаги бонусни, афсуски, тақдим эта олмаймиз. Исталган хоҳловчи учун семинарда иштирок этиш қиймати – 99  000 сўм.

Пул тўлайдиган иштирокчилар рўйхатдан ўтаётганларида тўлов топшириқномасининг нусхаси, хизматлар кўрсатишга шартноманинг имзоланган нусхасини тақдим этишлари лозим.

Семинарда иштирок этиш учун буюртмани norma.uz сайтидан кўчириб олиш мумкин.

Сизларга 2013 йил I чораги учун ҳисоботни муваффақият билан топширишингизни тилаймиз.

Семинарда кўришамиз!

*Гуруҳ шаклланиб бўлган. Буюртмалар қабул қилинмайди.

Семинар тўғрисида қўшимча

 ахборот:

(71) 283-23-92; (94) 428-97-37 (Юлия Павлова);

(71) 283-46-05 (Артур Енгаличев).

Прочитано: 2380 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика