Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 14 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

БЕШ ЙИЛДА БИР МАРТА ТЕКШИРИЛАДИ

Президентнинг 26.03.2013 йилдаги ПФ-4522-сон Фармони билан айрим меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга уларни «Хусусий банк ва молия институтлари ҳамда улар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунга (17.12.2012 йилдаги ЎРҚ-339-сон) мувофиқлаштириш мақсадида қўшимча ва ўзгартишлар киритилди.

Чунончи, Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ, назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган хусусий банк ва молия институтларининг фаолиятини текширишлар қонун ҳужжатларига мувофиқ назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли органнинг қарорига биноан режали тартибда кўпи билан беш йилда бир марта амалга оширилиши мумкин.

Президентнинг «Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида»ги Фармонига (19.11.1998 йилдаги ПФ-2114-сон) тегишли қўшимча киритилди. Унга кўра хусусий банк ва молия институтлари фаолиятини текшириш назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг қарорига биноан беш йилда кўпи билан бир марта режа асосидаги тартибда назорат органлари томонидан амалга оширилади.

Президентнинг «Тадбиркорлик субъектларини текширишни янада қисқартириш ва унинг тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (5.10.2005 йилдаги ПФ-3665-сон) ҳам худди шундай ўзгартириш киритилди. Молия-хўжалик фаолияти режа асосидаги солиқ текширишларидан ўтказиладиган субъектлар рўйхатига хусусий банк ва молия институтлари киритилди. Улар ҳам беш йилда кўпи билан бир марта текширилади.

 

ЙЎЛГА ҚАРИЙБ 250 МЛРД СЎМ

Вазирлар Маҳкамасининг 27.03.2013 йилдаги 88-сон қарори билан 2013 йил учун халқаро ва давлат аҳамиятига молик умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини капитал таъмирлаш дастури тасдиқланди.

Уни амалга ошириш доирасида жорий йилда халқаро автомобиль йўлларини капитал таъмирлашга 46 546 млн сўм ажратилади.

Хусусан, Тошкент–Қўқон–Андижон, Ғузор–Нукус–Қўнғирот–Бейнов, Тошкент–Чиноз–Гулистон автомагистралларида, Тошкент–Термиз йўналишида, Тошкент ҳалқа йўлида таъмирлаш ишлари давом эттирилади, шунингдек бошланади. Бундан ташқари, Қўқон шаҳрига кириш йўли, Самарқанд–Ғузор, Самарқанд–Бухоро–Туркманбоши, Бишкек–Душанбе–Термиз автомагистралларини капитал таъмирлаш ишлари, Алмати–Бишкек–Тошкент–Шаҳрисабз–Термиз автойўлидаги маҳаллий йўл (Тошкент вилояти) қурилиши бошланади.

Давлат аҳамиятига молик автомобиль йўллари дастурида назарда тутилган капитал таъмирлашга 202  054 млн сўмдан ортиқ маблағ ажратилган.

Мазкур Дастурга киритилган объектлар Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобига молияланади.

Қарор билан 2013 йил 1 майгача бўлган бир ойлик муддатда Дастурга киритилган объектлар учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, танлов савдолари ўтказиш ҳамда янги қурила бошланган объектлар бўйича пудрат шартномаларини тузиш топширилган.

Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ва Давархитектқурилиш зиммасига Дастурни амалга ошириш доирасида ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши, йўлларни таъмирлаш ишлари сифати, фойдаланилаётган хом ашё ва материаллар, шунингдек шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш топширилган.

 

НАЗОРАТ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА

Марказий банк бошқаруви, Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг қўшма қарори (АВ томонидан 28.03.2013 йилда 2027-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан «Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

«Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга

ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш

соҳасидаги халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатлар» тушунчасига тузатиш киритилди. Энди улар Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чораларни ишлаб чиқиш гуруҳининг расмий баёнотларида халқаро молиявий тизимга хавф туғдирувчи ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тизимларида стратегик камчиликлари мавжуд деб белгиланган давлатлар ёки ҳудудлар саналади.

Ички назорат тизимининг асосий вазифалари рўйхати нобанк кредит ташкилотлари фаолиятидаги жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга оид хатарларни аниқлаш, баҳолаш ва уларни камайтириш бўйича тегишли чораларни кўришга доир вазифа билан тўлдирилди. Нобанк кредит ташкилотлари ҳар йили ички қоидаларни ишлаб чиқиши ва тасдиқлаши лозимлиги ҳақидаги талаб бекор қилинди, бироқ уларнинг мазмунига доир янги талаблар назарда тутилди.

Ички назорат хизматининг масъул ходимлари ва раҳбарлари билиши зарур бўлган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга доир талаблар ўзгартирилди. Улар сирасига эндиликда нобанк кредит ташкилотлари фаолияти соҳасидаги жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини билиш киради (илгари банк ва молия қонунчилигини, шу жумладан, Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатларини билиш керак эди). Бухгалтерия ҳисоби қоидаларини билиш ва ихтисослаштирилган курсларда мунтазам малака оширишга доир талаблар ўзгартиришсиз қолдирилди.

Ички назорат хизматининг масъул ходими ёки раҳбари ва ходимлари мажбуриятлари рўйхати жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга оид хатарларни аниқлаш ва баҳолаш, уларни расмийлаштириш ва камайтириш бўйича тегишли чораларни кўриш мажбурияти билан тўлдирилди.

Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни шубҳали деб тан олиш мезонлари ва аломатларига тузатиш киритилди: учинчи шахслар томонидан мижознинг нобанк кредит ташкилоти олдидаги энг кам ойлик иш ҳақининг 10 бараварига тенг ёки ундан ортиқ бўлган суммадаги мажбуриятларининг бажарилиши (мажбуриятларда шахсларнинг ўзгариши).

Мижозларни хатар даражаси юқори бўлган тоифага киритиш учун мезонлар рўйхати кенгайтирилди. Чунончи, нобанк кредит ташкилотлари мижозларнинг нобанк кредит ташкилоти олдидаги худди шу суммадаги мажбуриятларини бажармоқчи бўлган шахсларга алоҳида эътибор қаратишлари шарт.

Масъул ходим ёки ички назорат хизмати фаолиятида фойдаланилган, Департаментга тақдим этилган хабарларнинг қоғоз ва электрон шаклдаги нусхалари; гумонли ва шубҳали операцияларни рўйхатга олиш китоблари; Марказий банк, Департамент ва нобанк кредит ташкилотининг бошқа бўлинмалари билан ёзишмаларни сақлашнинг беш йиллик муддати белгиланди.

Тақдим этилган ҳужжатларга қисқача шарҳларни

эксперт-юристларимиз

Елена ЕРМОХИНА ва Сардор ЖУМАШОВ 

тайёрладилар.

Прочитано: 2240 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика