Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 13 / Паспорт масалалари

«Бувимникига меҳмонга»

«Бувимникига меҳмонга» материалида («Норма маслаҳатчи», 19.03.2013 йилдаги 10 (400)-сон) экспертингиз хорижий давлатларнинг элчихоналари фақат янги намунадаги биометрик паспортларга виза қўядилар деб маълум қилди. Бироқ яқинда дугонам эски паспорт бўйича Германиядаги ўғлиникига самолётда борди, у Германияда ҳар йили бўлади. Мен ҳам Нидерландияга меҳмонга бормоқчиман. Мен эски паспортимни биометрик паспортга алмаштиришим керакми?

 

– Эҳтимол, дугонангизнинг эски паспортида чет элга чиқиш учун амал қилиш муддати чекланмаган рухсат бериш ёзуви (стикер) бўлса керак. Агар у мавжуд бўлса, хорижий давлатларнинг элчихоналари паспортга визани ҳеч қандай тўсиқсиз қўйиб беришади.

Агар сизнинг паспортингизда бундай ёзув бўлмаса ёки унинг амал қилиш муддати тугаган бўлса (у 2 йилни ташкил этади), сиз яшаш жойингиздаги хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қилишингиз ва эски паспортингизни янги биометрик паспортга алмаштиришингиз лозим, унга стикер ҳам қўйиб берилади. Гап шундаки, биз билан виза режими ўрнатилган хорижий давлатларнинг элчихоналари чиқиш визасини паспортда хорижга чиқиш учун амалдаги рухсат мавжуд бўлгандагина қўядилар.

Газетхонларнинг саволларига экспертимиз Санжар ХЎЖААҲМЕДОВ жавоб берди.

Прочитано: 2203 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика