Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 13 / Паспорт масалалари

Чет эллик шахс тошкентлик бўлди

Хориждан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшашга рухсат олишни хоҳлашади. Бунинг учун қандай ҳужжатлар керак?

– Чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 16.02.2012 йилдаги 41-сон қарорига 2-илова, бундан кейин – 41-сон Низом) мувофиқ Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга рухсат олиш учун бошқа давлатлардан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қиладилар ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган шакл бўйича 2 нусхада ариза-анкета;

хорижий фуқаронинг паспорти ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати;

уй-жой мулкдори (мулкдорлари)нинг турар жой майдони бериши тўғрисида нотариал тасдиқланган аризаси, шунингдек уй-жой учун ҳужжатлар нусхалари;

никоҳ тузилганлиги ёки боланинг туғилганлиги тўғрисидаги ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари;

чет эл давлатларининг Ўзбекистон Республикасидаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ёки консуллик муассасалари томонидан бериладиган, аввалги яшаш жойида судланмаганлиги тўғрисида маълумотнома;

ҳужжатларнинг кўриб чиқилганлиги ва расмийлаштирилганлиги учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда йиғим тўлангани тўғрисидаги квитанция;

35х45 мм ўлчамли иккита фотосурат.

 

***

Республикада яшаш гувоҳномасига эга бўлган, Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилоятига Ўзбекистон Республикасининг бошқа минтақаларидан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий пропискага эга бўлишлари учун қандай ҳужжатлар керак бўлади?

– Юқорида кўрсатилган 41-сон Низомга мувофиқ республиканинг бошқа минтақаларидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган ҳамда яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий пропискани расмийлаштириш учун хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қиладилар ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

ИИВ томонидан белгиланган шакл бўйича ариза;

яшаш гувоҳномаси;

уй-жой учун ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари;

уй-жой мулкдори (мулкдорлари)нинг турар жой майдони бериши тўғрисида нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);

никоҳдан ўтганлик ёки болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларининг нотариал тасдиқланган нусхалари;

прописка қилинганлик учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

Газетхонларнинг саволларига экспертимиз Санжар ХЎЖААҲМЕДОВ жавоб берди.

Прочитано: 2359 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика