Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 13 / Кадрлар бўлими

Таътилга ярим йилдан олдин чиқиш асослари

Штатлар қисқариши натижасида ишдан кетган ходимларга янги ишга тушаётганда афзаллик ва имтиёзлар берилади деб эшитдим. Аниқлаштириб берсангиз: бу қандай имтиёзлар ва улар кимга берилади?

Р.Султонова, Тошкент шаҳри.

– Меҳнат кодекси (бундан кейин – МК) меҳнат таътили бериш бобида аввалги иш жойида дастлабки синов муддати натижаси бўйича (МКнинг

87-моддаси), янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этганлиги сабабли (МКнинг 89-моддаси), ходимнинг ташаббуси билан (МКнинг 99-моддаси), иш берувчининг ташаббуси билан (МК 100-моддасининг иккинчи қисми,

1-банддан ташқари) меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин ишга тушувчиларга нисбатан бошқа муайян асосларга кўра аввалги иш жойида меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимларга маълум афзалликлар беради.

Йиллик асосий таътил биринчи иш йили учун одатда 6 ой ишлангандан кейин берилади (МК 143-моддасининг биринчи қисми). Бироқ технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги сабабли ишдан бўшатилган ходимлар уни ўз аризаларига кўра олишга ҳақлилар (МК 100-моддаси иккинчи қисмининг 1-банди).

Шу тариқа қайд этиш мумкинки, ушбу афзаллик янги иш жойидан мустасно ҳолда ушбу асос бўйича ишдан бўшатилган барча ходимларга татбиқ этилади. Улар асосий таътилни биринчи иш йили учун 6 ой ўтмасдан олдин олишга ҳақлилар (МК 143-моддасининг учинчи қисми).

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2276 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика