Norma.uz
СБХ / 2013 йил / № 13 / Амалий бухгалтерия

Касаллик варақаси бўйича нафақа: кимга қанча?

Ходим касаллик варақаси олиб келиб, унга касаллик бўйича нафақани маошнинг 100%и миқдорида тўлашни талаб қиляпти. Билишимча, касаллик нафақаси кўпи билан 60% миқдорида тўланади. Бироқ бу қоида ёзилган ҳужжатни топа олмаяпман. Касаллик бўйича нафақаларнинг миқдори қайси ҳужжатда белгиланган? Мазкур нафақа фақат маошдан ҳисобланадими ёки мукофотлар ҳам ҳисобга олинадими?

Н.Маҳмудова.

 

– Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақаларнинг миқдорлари ва уларни ҳисоблаш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг «Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақалар тўлаш чегарасини такомиллаштириш тўғрисида» қарори (28.02.2002 йилдаги 71-сон) ҳамда Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом1 (бундан кейин – 1136-сон Низом) билан белгиланган.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси:

а) тўлиқ иш ҳақи миқдорида қуйидагиларга тўланади:

ишлаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига;

байналмилалчи жангчиларга ва уларга тенглаштирилган бошқа шахсларга;

қарамоғида 16 ёшга (ўқувчилар 18 ёшга) етмаган уч ёки ундан ортиқ болалари бўлган ходимларга;

Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда қатнашган ходимларга;

Чернобиль АЭСдаги авария натижасида радиоактив ифлосланиш зонасидан эвакуация қилинган ва кўчирилган, қон ҳосил қилувчи органлар касалликлари (ўткир лейкоз), қалқонсимон без ва хавфли ўсмалар билан боғлиқ касалликларга (аденома, рак) чалинган ходимларга;

меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги натижасида вақтинча меҳнатга қобилиятсиз бўлган ходимларга;

б) ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликлар бўйича ҳисобда турган ходимларга, улар томонидан давлат ижтимоий суғурта бадали тўлаган даврининг (умумий иш стажининг) давомийлигига боғлиқ равишда:

умумий иш стажи 8 йил ва ундан ортиқ бўлган ходимларга – иш ҳақининг 100%и миқдорида;

умумий иш стажи 5 йилдан 8 йилгача бўлган ходимларга – иш ҳақининг 80%и миқдорида;

умумий иш стажи 5 йилгача бўлган ходимларга – иш ҳақининг 60%и миқдорида;

в) қолган ҳолларда, уларнинг давлат ижтимоий суғуртасига бадаллар тўланишининг (умумий иш стажининг) давомийлигига боғлиқ ҳолда:

умумий иш стажи 8 йил ва ундан ортиқ бўлган ходимларга ҳамда 21 ёшга етмаган чин (сағир) етимларга – иш ҳақининг 80%и миқдорида;

   умумий иш стажи 8 йилгача бўлган ходимларга – иш ҳақининг 60%и миқдорида.

Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақалар ходимнинг ҳақиқатдаги иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисобланади. 1136-сон Низомнинг 50-бандига кўра ҳақиқатдаги иш ҳақига иш жойидан, суғурта бадаллари ҳисобланадиган жами иш ҳақи тўловлари киради. Суғурта бадаллари Солиқ кодексининг (СК) 172–175-моддаларида кўрсатилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан ушланиши боис, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақанинг ҳисоб-китобида, лавозим маошидан ташқари, қуйидагилар ҳисобга олинади:

 илмий даража ва фахрий унвон учун устамалар;

 СКнинг 173-моддасига мувофиқ рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар;

СКнинг 174-моддасига мувофиқ компенсация тўловлари (компенсация);

СКнинг 175-моддасига мувофиқ ишланмаган вақт учун тўланган ҳақ.

Шу сабабли мукофотлар ҳам вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа ҳисоб-китобида ҳисобга олинади. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик таътили бошланган ойдан олдинги 12 ой даврида олинган барча мукофотларнинг 1/12 қисми нафақа ҳисоблаб чиқариладиган ойлик иш ҳақига қўшилиб, ўртача ойлик иш ҳақи миқдори аниқланади.

 Ходим вақтинчалик меҳнатга қобилиятсизлиги сабабли тўла ишламаган, ҳомиладорлик ва туғиш, бола 3 ёшга тўлгунга қадар болага қараш таътилида бўлган, ҳарбий ўқув ёки синов йиғинларида ёки бошқа корхонада ишлаш учун юборилган ойлар мукофот суммаси бўлинадиган ойлардан чиқариб ташланади. Агар ҳисоблаш учун 3 ойдан кам бўлган давр олинса, ҳар бир ойда чорак мукофотининг 1/3идан кўп бўлмаган қисми ҳисобга олинади.

Нафақани ҳисоблаб чиқариш учун ўртача кунлик иш ҳақи ўртача ойлик иш ҳақи суммасини вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик рўй берган ойдаги барча иш кунларига (жадвал бўйича) бўлиш йўли билан аниқланади, сўнгра нафақанинг миқдоридан келиб чиқиб иш ҳақига фоизларда кунлик нафақа суммаси топилади. Нафақанинг умумий суммаси кунлик нафақани ушбу ойда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик туфайли ишга келмаган иш кунлари сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади.

 

1Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг АВ томонидан 8.05.2002 йилда 1136-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

Жавобни «NormaEkspert»

мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 26649 раз(а)

Комментарии к статье (3)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2018-10-02 10:28:57, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!
2018-10-04 14:26:53, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!
2020-02-28 12:17:35, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика