Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 11 / Паспорт масалалари

Қизим – хорижда талаба

Қуйидаги масалалар бўйича тушунтириш берсангиз. Менинг қизим МДҲ мамлакатларининг бирида икки йиллик магистратурада ўқияпти. У хорижда ўқиш даврида Ўзбекистондаги доимий яшаш жойидан ўчиши керакми? Агар керак бўлса, ўчириш тартиби қандай ва ўқиш тугаганидан кейин Ўзбекистонга қайтадан прописка қилинганда муаммолар юзага келмайдими?

Агар ўқиш даврида ёки уни тугатгандан кейин қизим ўқиган давлатида, масалан, 1 йилга яшаш гувоҳномасини олса, ушбу муддат тугаганидан кейин уни ватанига қайта прописка қилиш тартиби қандай?

И.Собиров.

 

– Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низомга (Президентнинг 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармони билан тасдиқланган) кўра хорижга ўқиш учун чиққанида доимий яшаш жойидан ўчиш мажбурий эмас.

Ўзбекистондан ташқарига доимий яшаш учун чиқиш туфайли ўчган тақдирда қизингиз кейинчалик паспортни алмаштириш ёки уни йўқотиш эҳтимоли билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш учун борган мамлакатида консуллик ҳисобига туриши керак. Ўқишни тугатганидан кейин у консуллик ҳисобидан чиқиши зарур.

Уни Ўзбекистонга прописка қилиш масаласи «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Қонун (14.09.2011 йилда ЎРҚ-296-сон) ёки Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низом билан ҳал қилинади.

Санжар ХЎЖААҲМЕДОВ, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2456 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика