Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 11 / Паспорт масалалари

Бувимникига меҳмонга

Эски намунадаги паспортимнинг амал қилиш муддати 2028 йилгача. Хорижга чиқиш учун уни албатта алмаштиришим керакми? Германиядаги бувимникига бир ойга бориб келмоқчиман. Паспортимни эса 2015 йилгача алмаштиришни хоҳламайман.

Марат.

– Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Фармонига (5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон) кўра Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг эски намунадаги паспортлари (биометрик паспорт эмас) 2015 йил 31 декабргача амал қилади. Агар фуқаро унда амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда хорижга чиқиш учун рухсат ёзувига эга бўлса, у хорижга тўсиқсиз чиқиши мукин. Агар рухсат ёзуви бўлмаса ёки унинг муддати ўтган бўлса, бундай ёзув қўйилиши учун сиз эски намунадаги паспортни биометрик паспортга алмаштиришингиз керак. Гап шундаки, хорижий давлатларнинг элчихоналари унда хорижга чиқиш учун амалдаги рухсат ёзуви мавжуд бўлгандагина паспортга виза қўядилар.

Шу сабабли, агар паспортингизда бундай ёзув бўлмаса ёки унинг амал қилиш муддати тугаган бўлса (у 2 йилни ташкил қилади), сиз яшаш жойингиздаги кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қилишингиз ва эски паспортингизни янги, биометрик паспортга алмаштиришингиз лозим.

Санжар ХЎЖААҲМЕДОВ, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2363 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика