Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 10 / Кадрлар бўлими

Муддатли ишловчи учун синов

Муддатли шартнома бўйича – асосий ходим болани парваришлаш учун таътилга чиққан вақтга – ишга қабул қилганда синов муддати белгиланиши мумкинми?

Н.Ашрапова,

ходимлар бўйича менежер.

Тошкент шаҳри.

 

– Уч ойдан ошмайдиган дастлабки синов муддатини (Меҳнат кодекси (МК)нинг 85-моддаси) номуайян ҳамда муайян муддатга (муддатли меҳнат шартномасида) меҳнат шартномасини тузиш чоғида белгилаш мумкин.

Бундан фақат 6 ойгача муддатга тузиладиган муддатли меҳнат шартномалари мустасно. Ишга қабул қилинувчи ишга қабул қилиш чоғида синов белгиланмайдиган ходимлар доирасига кирган тақдирда ҳам муддатли шартнома тузиш мумкин эмас. У МК 84-моддасининг учинчи қисми билан белгиланган: ҳомиладор аёллар, 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар, корхона учун белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шахслар ишга қабул қилинганда, шунингдек 6 ойгача муддатга ишга қабул қилиш ҳақида ходимлар билан меҳнат шартномаси тузилганда дастлабки синов белгиланмайди.

МК 84-моддасининг мазмунидан келиб чиқадики, 6 ойдан кўп муддатга меҳнат шартномаси тузган шахслар учун синов муддатини белгилашга тақиқ қонун ҳужжатларида кўрсатилмаган. Бинобарин, бундай ходимга синов белгиланиши мумкин.

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 3273 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2014-06-03 21:37:12, Гость_:
икки жойда рахбар булиб ишлаш мумкинми?

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика