Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 10 / Кадрлар бўлими

Шартноманинг номи аҳамиятли эмас...

Бухгалтер, иқтисодчи бир бюджет ташкилотида битта ставкада ишлайди, бошқа ташкилот билан у меҳнат битими тузиб, муайян ишлар ҳажмини бажариш мажбуриятини олган. Масалан, 300 кишига иш ҳақи ҳисоб-китобини қилиб беради. Ушбу иш учун белгиланган тўлов суммаси бухгалтернинг айнан битта ставкасига тенг.

Бундай ходимга ҳақ қандай тўланади: амалда бажарилган ишгами ёки сарфланган вақтга мутаносиб равишдами?

Кейинги ҳол Меҳнат кодексининг 160-моддасини бузиш ҳисобланмайдими?

– Йўқ, бузиш ҳисобланмайди, чунки фуқаролик-ҳуқуқий шартномани тузиш чоғида Меҳнат кодекси 160-моддасининг ва Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида низом (ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган) талаблари ушбу ҳолда қўлланмайди. Амалдаги қонун ҳужжатлари корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг (бундан кейин – корхоналар) штатдаги ходимлари билан фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тузишни тақиқламайди.

Асосийси – фуқаролик-ҳуқуқий шартномада меҳнат ҳуқуқи атамаларидан фойдаланмаслик лозим. Унда тарафларни «ходим» ва «иш берувчи» деб эмас, балки «ижрочи» ва «буюртмачи» деб номлаш керак. «Иш ҳақи» ўрнига «бажарилган иш (кўрсатилган хизматлар) учун ҳақ» сўзларини ишлатиш керак. Ижрочига нисбатан буйруқлар чиқарилмаслиги, иш вақтини ҳисобга олиш табели юритилмаслиги лозим, унга меҳнат шартномасигагина хос бўлган ижтимоий кафолатлар берилмайди.

Бироқ қуйидаги ҳолни эътиборга олиш зарур. Агар корхона унинг штатида турган ходим билан фуқаролик-ҳуқуқий шартномасини тузса, унга доир иш ишдан ташқари вақтда бажарилиши керак. Бу бўйича ҳақни ижрочи шартнома билан аниқ қилиб белгиланган пировард натижа учун олади. Ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) далили уларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан тасдиқланади.

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 3451 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2013-03-16 21:58:52, Гость_:
Тўғри бундай холатларни аниқ мухокама килинса тугри карор кабул килишингиз осон булади

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика