Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 10 / Хориж тажрибаси

Низоли кодекс

Россия саноатчилар ва тадбиркорлар уюшмаси (РСТУ) ҳукумат ва ижтимоий-меҳнат муносабатларини тартибга солувчи уч тарафлама комиссия кўриб чиқиши учун РФ Меҳнат кодексини янгилаш концепциясини йўллади.

 

Таклифлар россиялик иш берувчилар имкониятларини сезиларли даражада кенгайтиради. Таклиф этилаётган муҳим ўзгартиришлардан бири – иш берувчига танглик, ишлаб чиқариш суръатининг пасайиши, маҳсулотга талабнинг камайиши, янги технологиялар, ишнинг инновацион усул ва услублари жорий этилиши шароитида ходим билан меҳнат шартномаси шартларини бир томонлама тартибда ўзгартириш имконини беришдир. Концепциядан келиб чиқишича, янги МК ҳозиргидан кўра осонроқ тарзда кам самара берадиган ходимларни ишдан бўшатиш имконини бериши керак.

Кичик бизнес учун алоҳида имтиёзли шароитларни яратиш: иқтисодий қийинчиликлар вазиятида ходимларни ишдан бўшатишни соддалаштириш, уларни штат қисқариши тўғрисида огоҳлантириш муддатларини қисқартириш, ишдан бўшатиш нафақалари миқдорини камайтириш, ўқув ва бошқа узоқ давом этадиган таътилларни бериш масалаларини ишбилармонлар мустақил ҳал этишига қўйиб бериш таклиф этилмоқда.

Концепция меҳнатга соатбай ҳақ тўлашга ўтиш имконини назарда тутишни таклиф этади. РСТУ нормал иш ҳафтасини 40 соатлик муддатда қолдиришга рози. Бироқ у, «ходим узоқроқ ишлаш истагини билдирса ва ишлай олса», кўпроқ бўлиши ҳам мумкин.

РСТУдагилар иш ҳақи ходимни рағбатлантириши, юксак меҳнат самарадорлигига эга ходим эса «самарали ишлашни хоҳламайдиган ходим»га қараганда анча кўп иш ҳақи олиши керак, деб ҳисоблайдилар. Меҳнат шартномасини ходимнинг «иш берувчи учун зарур муайян меҳнат натижаларига» эришиши тўғрисидаги талаблар билан тўлдириш таклиф этилмоқда. Ходим иш берувчининг ташаббуси билан ишдан бўшатилаётганида эса тўланадиган компенсациялар миқдорини эса меҳнат шартномаларининг ўзида қайд этиш лозим – ҳозирда ушбу тўловлар МК билан тартибга солинади. Бундан ташқари, концепция уларни кишининг ташкилотдаги иш стажига боғлиқ қилиб қўйишни, ташкилотларни эса ҳукуматнинг ходимлар учун янги имтиёзлар, кафолатлар ва компенсациялар ҳақида қабул қилган қарорларини, агар улар иш берувчининг иқтисодий имкониятларидан ортиқ бўлса, бажаришдан озод этишни таклиф этади.

Концепция айрим тоифадаги ходимларнинг «ўта ҳимояланишидан» қочишга ундайди. Масалан, бугунги кунда қонун чиқарувчи Олис Шимолдаги корхонада ишловчи кишини қисқартириш тўғрисида 2 ой аввал огоҳлантириш ва унга ярим йил нафақа тўлашни назарда тутади. Шу тариқа, самара бермайдиган иш жойини йўқотиш учун иш берувчи саккиз ойлик иш ҳақини тўлаши шарт бўлиб чиқади. Ўзгартиришлар ташаббускорларининг фикрича, бундай сарф-харажатларни кичик ва ўрта бизнес корхоналари эмас, балки нефть ёки газ мажмуаси қила олади.

Янгилик тарафдорлари МКга ўзгартиришлар киритиш заруратини айни пайтда кодекс «иш берувчиларни янги юқори самарали иш ўринлари яратишга рағбатлантирмаслиги» билан изоҳлаяптилар. Ҳозирги иқтисодий шароитда асосийси – ходимга эски иш жойини сақлаш эмас, балки янги жой топиш имконини беришдир.

Россия мустақил касаба уюшмалари федерациясида РСТУ ғояларига салбий баҳо бердилар. «Бугунги кунда ҳам иш берувчи ходимни олдиндан огоҳлантирган ҳолда бир томонлама тартибда меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкин. РСТУнинг талқинида унинг талаблари инқироз пайтида ходимга тўловни тежаш имконини беришга келиб тақалади. Бироқ тадбиркор муайян хатарларни зиммасига олиб, ходимдан кўра кўпроқ маржа олади.»

Хорижий матбуот материалларидан.

Прочитано: 2596 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика