Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 10 / Кадрлар бўлими

Ёзма равишда сўранг

Мен 3.01.2013 йилдан буён бошқа ташкилотда ўриндошлик бўйича ишлайман. Яқинда маълумотнома олиб, уни асосий ишимдаги кадрлар бўлимига топширдим. Бироқ меҳнат дафтарчамга ўриндошлик бўйича ишлашим ҳақидаги ёзувни киритишмади.

Мен қандай йўл тутай?

З.Каримбердиев.

Тошкент шаҳри.

– Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида низомнинг1 9-бандига мувофиқ ходимнинг ёзма аризасига кўра, ўриндошлик асосидаги иш жойидан берилган маълумотнома асосида иш берувчи ходимнинг асосий иш жойидаги меҳнат дафтарчасига иш даври кўрсатилган ҳолда ўриндошлик асосидаги иш тўғрисидаги ёзувни киритади.

Шунинг учун сиз асосий иш жойидаги иш берувчи номига ўриндошлик бўйича иш тўғрисидаги ёзувни сизнинг меҳнат дафтарчангизга киритиши ҳақида ёзма равишда ариза топширишингиз ва унга тегишли ҳужжатни – меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг АВ томонидан 29.01.2013 йилда 2417-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан белгиланган шакл бўйича маълумотномани илова қилишингиз керак бўлади (Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида йўриқнома2 2.1-бандининг бешинчи хатбошиси, 2.12-бандининг тўққизинчи хатбошиси).

1ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган.

2Меҳнат вазирлиги ва Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 3337 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика