Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 10 / Кадрлар бўлими

Раҳбар жазоланади, ходим ишга тикланмайди

Қайта ташкил этилиш муносабати билан ходимларни қисқартирдик, бироқ туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказини штат қисқартирилиши муносабати билан улар ишдан озод этилганлиги тўғрисида хабардор қилмадик.

Бизнинг ҳаракатларимизни ноқонуний деб топишлари ва ходимларни ишга тиклашлари мумкинми?

Корхона раҳбари.

Тошкент шаҳри.

 

– Меҳнат кодекси 102-моддасининг еттинчи қисмига кўра сиз камида 2 ой олдин ҳар бир ходимнинг касби, мутахассислиги, малакаси ва меҳнат ҳақи миқдорини кўрсатган ҳолда, бўлажак ишдан озод қилиш тўғрисидаги маълумотларни туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига ҳам маълум қилишингиз шарт эди. Ушбу талабни бажармаслик қонун билан назарда тутилган тартибда жавобгарликка олиб келадиган меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш деб баҳоланади. Текшириш давомида у аниқланганда иш берувчи Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 229-моддасига асосан энг кам иш ҳақининг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима билан жазоланиши мумкин.

Бироқ ушбу ҳаракатлар ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишнинг тўғрилигига ҳеч ҳам таъсир кўрсатмайди. Агар, албатта, штат сонининг қисқариши ходимни ишдан бўшатиш тартибини белгилайдиган меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ҳуқуқий меъёрларига мувофиқ амалга оширилган бўлса.

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2488 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика