Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 10 / Хўжалик ҳуқуқи

Депо ҳисобварағининг эгаси ким?

Акциядорлик жамияти қимматли қоғозлар эмиссиясини амалга оширди ва, тегишинча, депозитарий билан чиқарилган акцияларни ҳисобга олишга эмиссия шартномасини тузди. Уларнинг ҳаммаси жисмоний шахслар ўртасида жойлаштирилди.

Депозитар ҳисобнинг ягона қоидалари 13.2-бандига кўра депозитар шартноманинг предмети бўлиб қимматли қоғозлар эгалари томонидан уларга тегишли бўлган қимматли қоғозларга доир ҳуқуқларнинг амалга оширилишига ёрдам берадиган депозитар хизматлар кўрсатиш ҳисобланади. Ушбу Қоидаларнинг 13.10-бандига биноан эса агар депонент бўлиб унинг учун депозитарий уларни жойлаштириш жараёнида эмитентнинг қимматли қоғозларини чиқаришларни ҳисобга олиш хизматларини тақдим этадиган эмитент ҳисобланса, депозитарий шартномаси Депо эмиссия ҳисобварағининг шартномаси деб аталади.

Тушунтириб берсангиз, депозитарий билан нақдсиз акциялар жойлаштирилганидан кейин уларни ҳисобга олиш ва сақлашга ким шартнома тузиши керак – эмитентми (акциядорлик жамияти) ёки акциядорми (жисмоний шахс)? Наҳотки акциялар жойлаштирилганидан кейин депозитарий билан нақдсиз шаклда акцияларни ҳисобга олиш ва сақлашга шартнома акция эгалари билан тузилса?

Бош директор.

 

– Аввал-бошдан қимматли қоғозлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида сиз қўйган саволга тўғридан-тўғри жавоб йўқлигини таъкидламоқчи эдим. Жавоб топиш учун унга тегишли бўлган таърифларни аниқ белгилаш керак. Депозитарийда депо ҳисобварағига эга бўлган шахс депонент деб эътироф этилади (Депозитар ҳисоби ва ҳисоботининг ягона қоидалари (стандартлари)нинг1 2.4-банди, бундан кейин – Қоидалар); депозитар шартнома – депозитарий билан депонент ўртасида ёзма шаклда тузиладиган, уларнинг қимматли қоғозларни сақлаш ва қимматли қоғозларга доир ҳуқуқларни ҳисобга олиш билан боғлиқ муносабатларини тартибга соладиган шартнома (Қоидаларнинг 2.5-банди); депо ҳисобварағи – депозитарийнинг ҳисоб регистрларидаги депонентнинг қимматли қоғозларини сақлаш ва қимматли қоғозларга доир ҳуқуқларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган ёзувларнинг жамланмаси (Қоидаларнинг 2.6-банди).

«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунга2 мувофиқ акцияларга бўлган ҳуқуқлар акцияларни олувчига унинг депо ҳисобварағига тегишли кирим ёзуви белгиланган тартибда киритилган пайтдан эътиборан ўтади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда депозитарий томонидан бериладиган депо ҳисобварағидан кўчирма билан тасдиқланади. Акция билан тасдиқланадиган ҳуқуқлар уларнинг олувчисига ушбу қимматли қоғозга бўлган ҳуқуқлар ўтган пайтдан эътиборан ўтади. Депо ҳисобварағининг шартномаси депозитар шартномалардан бири ҳисобланади (Қоидаларнинг 13.3-банди).

Қоғозларнинг эгалари, қимматли қоғозлар эмитентлари, депозитарийлар, ишончли бошқарувчилар, қимматли қоғозлар олди-сотдиси билан шуғулланадиган инвестиция институтлари депозитарий депоненти бўлишлари мумкин (Қоидаларнинг 12.1-банди). Депонент ўзининг депо ҳисобварағини мустақил тасарруф этиш ёки унга доир оператор тайинлаш ҳуқуқига эга, операторга у тайинланган пайтдан бошлаб депо ҳисобварағини тасарруф этишга доир барча ваколатлар ҳам ўтади. Бундан депозитар шартномасида назарда тутилган ҳоллар мустасно (Қоидаларнинг 14.1-банди). Фақат юридик шахс депо ҳисобварағининг оператори бўла олади (Қоидаларнинг 14.3-банди).

Ушбу қоидаларнинг моҳиятидан келиб чиқиб хулоса қилиш мумкин. Акциялар эмиссияси пайтида, сиз хатда кўрсатгандек, депо эмиссия ҳисобварағи шартномасини депозитарий билан эмитентнинг ўзи (акциядорлик жамияти) тузади. Улар эмиссия қилинган ва жойлаштирилганидан кейин акциялар харид қилинганда эса уларни депо ҳисобварағи тарзида ҳисобга олиш ва сақлашга депозитар шартномани акциялар эгаси тузади, акс ҳолда харид қилинган акцияларга ҳуқуқлар ўтмайди. Шундан сўнг акциядор ўзининг депо ҳисобварағини мустақил ёки ўзи тайинлаган оператор орқали тасарруф эта олади.

 

1Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 1.12.1999 йилда 844-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

226.04.1996 йилдаги 223-I-сон.

Алексей НИЯЗМЕТОВ,

юрист.

Прочитано: 2410 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика