Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 10 / Хўжалик ҳуқуқи

Ҳамкасбларни алоҳида ҳақ эвазига ташиш керак

Ўзининг енгил автомашинасига эга бўлган жисмоний шахс юридик шахснинг ходимларини ишга олиб бориш ва қайтариб олиб келиш бўйича хизмат кўрсатмоқчи. Бунда унинг хизматларидан фойдаланувчи корхона бензинга харажатларни ўзининг корпоратив картасидан тўлаш ниятида.

Жисмоний шахс бундай хизматлар кўрсатишга доир бирор-бир ҳужжатга (лицензия, патент) эга бўлиши лозимми?

– Автотранспортда йўловчиларни ташиш бўйича фаолиятни фақат юридик шахслар амалга оширишлари мумкин ва у лицензияланиши керак (Автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомнинг1 2-банди). Жисмоний шахс мазкур фаолият тури билан шуғулланишга ҳақли эмас.

Сизнинг ҳолатингизда компания ва жисмоний шахснинг ҳуқуқий муносабатларини меҳнат шартномаси билан расмийлаштириш мумкин. Ходимнинг ўз шахсий автотранспорт воситасидан хизмат эҳтиёжлари учун фойдаланиши харажатларини унга компания Ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадлари учун (хизмат сафарларидан ташқари) фойдаланганлик учун компенсация тўлаш тартибига2 мувофиқ қоплаши мумкин.

Мазкур ҳолда компания томонидан автомобилдан фойдаланиш харажатларини тўлаш учун корпоратив банк картасидан фойдаланишга келсак, Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга3 кўра, бу эса жисмоний шахс – автомобиль эгаси билан Фуқаролик кодексининг 535–557, 564–572, 617–630-моддаларида, шунингдек Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида низомда4 назарда тутилган тартибда тегишинча ижара ёки бепул фойдаланиш5 шартномасини тузиш йўли билан кўрсатилган автотранспорт воситаси ижарага ёки бепул фойдаланишга қабул қилинган тақдирда мумкин.

 

1ВМнинг 14.07.2006 йилдаги 138-сон қарори билан тасдиқланган.

2ВМнинг 2.04.1999 йилдаги 154-сон қарори билан тасдиқланган.

3МБ бошқарувининг АВ томонидан 18.04.2005 йилда 1470-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

4ВМнинг 7.03.2006 йилдаги 38-сон қарори билан тасдиқланган.

5Бу ҳолда юзага келган солиқ оқибатларини ҳисобга олиш керак бўлади.

Артём МОКШИН, «Norma» эксперт юридик хизматининг раҳбари.

Прочитано: 2289 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика