Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 10 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

ҚУЁШ ЭНЕРГИЯСИДАН ФОЙДАЛАНАЙЛИК

Президентнинг 1.03.2013 йилдаги ПФ-4512-сон Фармони билан республикада муқобил энергия манбаларини янада ривожлантириш ва ушбу соҳа учун замонавий асбоб-ускуналарни ишлаб чиқаришга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар тасдиқланди. Пойтахтда Фанлар Академиясининг «Физика-Қуёш» илмий ишлаб-чиқариш бирлашмаси негизида Осиё тараққиёт банки ва бошқа халқаро молия институтлари иштирокида Халқаро қуёш энергияси институти ташкил қилинади.

«Ўзбекэнерго» ДАК ва Хитой компанияси «Навоий» ЭИИЗдаги қўшма корхонада 2013 йилнинг октябрь ойидаёқ қуввати 50 МВт бўлган панеллар ишлаб чиқаришни бошлашлари керак. Самарқанд вилоятида Осиё тараққиёт банкининг имтиёзли кредити ва ЎзР Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари ҳисобига 100 МВт қувватга эга қуёш фотоэлектрик станцияси қурилади.

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги халқаро экспертлар иштирокида қуёш ҳамда биогаз энергиясини ишлаб чиқарувчилар ва фойдаланувчиларни рағбатлантириш, уларга солиқ ва божхона имтиёзлари ва афзалликлар бериш бўйича таклифларни киритишлари керак.

Вазирлар Маҳкамасига жорий йилда Тошкент шаҳрида халқаро молия институтлари, етакчи халқаро экспертлар, хорижий тадқиқот марказлари ҳамда технологик ускуналар ишлаб чиқарувчи компаниялар иштирокида муқобил энергия манбаларини қўллаш масалаларига доир халқаро конференцияни ўтказиш бўйича зарур ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш топширилди. Иқтисодиёт вазирлиги, Фанлар академияси, «Ўзбекэнерго» ДАК манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда «Муқобил энергия манбалари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини киритишлари керак.

ЯРМАРКАЛАР МАВСУМИ БОШЛАНМОҚДА

Вазирлар Маҳкамасининг «2013 йилда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржани ташкил этиш ва ўтказишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (22.02.2013 йилдаги 53-сон) қабул қилинди.

Унга кўра ушбу тадбирлар 2 босқичда: март-июнда ҳудудий ва тармоқ саноат ярмаркалари, 29 октябрдан 2 ноябргача – Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржа ўтказилади.

Уларни ўтказишга доир жадвал ва комплекс чора-тадбирлар ҳамда «Ўзэкспомарказ» МКМ» ОАЖ хизматларига имтиёзли тариф нархлари тасдиқланди. Чунончи, ёпиқ стандарт жиҳозланган кўргазма майдони ижараси 1 кв.м учун ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 180 000 сўмни, ёпиқ жиҳозланмаганиники – 120 000 сўмни, очиғиники (павильондан ташқари) – 60 000 сўмни, базавий кўргазма стендини қуриш – 60 000 сўмни ташкил этади. Кичик бизнес корхоналари ижарага олинадиган кўргазма майдонлари учун тўловлар тўлашдан озод қилинадилар.

 

ВОДИЙ УЧУН ЛОГИСТИКА МАРКАЗИ

Вазирлар Маҳкамасининг 26.02.2013 йилдаги 56-сон қарори билан «Ўзбекистон темир йўллари» ДАК ҳузурида Наманган вилоятида «Поп логистика маркази» унитар корхонасининг мультимодал логистика марказини барпо этиш ва фаолиятини ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилинди. У йилига 4,0 млн тоннагача юкларни ишлайди.

Шунингдек транспортнинг ҳар хил турлари билан ташишнинг ўзаро боғлиқ жараёнини, шу жумладан «Қамчиқ» довони орқали юкларни ташиш учун «Ангрен логистика маркази» ЁАЖнинг автотранспорт воситалари паркидан самарали фойдаланиш асосида ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Қуйидагилар «Поп логистика маркази» унитар корхонаси фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгиланди: Фарғона водийси ҳудудида юкларни етказиб беришнинг ягона мультимодал схемасини таъминлаш ҳамда транспорт-логистика ва транспорт-экспедиция хизматлари кўрсатиш бўйича тадбиркорлик фаолияти субъектларининг эҳтиёжларини қондириш учун самарали логистика тармоғини шакллантириш.

Фарғона минтақавий темир йўл боғланмасининг станциялари омборхоналари муайян юкларни сақлашга ихтисослаштирилади.

2014 йил 1 январгача бўлган муддатга Логистика марказини қуриш доирасида: Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича четдан олиб келинадиган товарлар – божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари); бажариладиган ишлар (хизматлар) ҳажмлари – ҚҚСдан озод қилинади.

«Поп логистика маркази» унитар корхонаси 2017 йил 1 январгача бўлган муддатга солиқларнинг барча турларини тўлашдан, давлат мақсадли жамғармаларига ҳамда бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий тўловлардан озод қилинади.

 

«ИЖОД» МАЪЛУМОТНОМАЛАРНИ ТОПШИРИШДАН БОШ ТОРТМАЙДИ

Давлат органларига топшириладиган ҳисоботлар миқдорини қисқартирган Президентнинг 16.07.2012 йилдаги ПФ-4453-сон Фармони билан 2012 йил

1 июлдан солиқ органларига Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги «Ижод» фондига мажбурий ажратмалар ҳисоб-китоби тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш бекор қилинди. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг буйруғи (АВ томонидан 25.02.2013 йилда 2139-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тасдиқланган Ноширлик ва матбаа корхоналари томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги «Ижод» фондига ажратмалар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомдан тегишли меъёрлар чиқариб ташланди.

Ажратмаларни тўловчилар «Ижод» фондига Маълумотномаларни ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисоботни топшириш муддатида тақдим этадилар. Солиқ органлари ушбу маълумотни бевосита Фонддан оладилар.

 

КОНТРАКТДАГИЛАР УЧУН НИЗОМ ЎЗГАРТИРИЛДИ

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 26.02.2013 йилда 2431-сон билан рўйхатдан ўтказилган) тасдиқланди. Илгари амал қилган Низом (АВ томонидан 6.08.1999 йилда 795-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ўз кучини йўқотди.

Янги Низом Давлат бюджетидан молиялаштириладиган таълим муассасаларига татбиқ этилади, олий таълим муассасаларида ташкил этиладиган олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимига ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимига, шунингдек ҳарбий таълим муассасаларига татбиқ этилмайди. У таълим контрактларини расмийлаштириш, унинг миқдорларини ва тўлаш тартибини белгилаш, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида маблағларни сарфлаш тартибини ўрнатади.

Илгари бўлганидек, иш ҳақи ва стипендиялар миқдорларининг, энергия ресурслари, коммунал ва эксплуатация хизматларининг нархлари ва тарифлари ўзгариши муносабати билан контракт асосида ўқитишнинг тўлов миқдори ўқув йили давомида қайта кўриб чиқилиши мумкин. Бунда қайта ҳисоб-китоб фақатгина ўқув йилининг қолган муддати учун амалга оширилади деган аниқлик киритирилди. Қайта ҳисоб-китоб натижасида тўланиши лозим бўлган қўшимча маблағ, ўқитиш учун тўловни оширилганлиги тўғрисидаги хабарнома олинган кундан бошлаб бир ой муддатда амалга оширилиши лозим. Ўқитишнинг тўлов миқдори камайтирилганда ортиқча тўланган маблағ кейинги тўловлар ҳисобига ўтказилади ёки тўловни амалга оширган тарафнинг ёзма мурожаатига кўра қайтариб берилади. Талаба академик таътилга чиққан ҳолларда олдиндан амалга оширилган тўловнинг қолган қисми қайтариб берилади.

Низомда тўловнинг аниқ муддатлари белгиланган: контракт миқдорининг камида 50 фоизи – талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун 15 сентябргача, иккинчи ва ундан кейинги босқич талабалар учун 1 октябргача; қолган қисми (қисмларга бўлиб тўланган ҳолларда ҳам) – 1 мартгача амалга оширилади.

Ўқув йили давомида Давлат комиссиясининг қўшимча қарори асосида олий таълим муассасаларига контракт асосида қабул қилинган абитуриентлардан ўқитиш учун тўлов фақат ўқув йилининг қолган муддати учун олинади. Бунда, ўқув йилининг қолган муддати сифатида олий таълим муассасасининг абитуриентни дарсларга қатнашишга рухсат бериш тўғрисидаги буйруғида дарсларга қатнашиши белгиланган ойнинг биринчи санасидан ўқув йилининг охиригача бўлган давр тушунилади.

Олий таълим муассасалари битирувчи курс талабаларининг охирги ўқув йили учун тўлов, тўловнинг белгиланган миқдоридан июль ва август ойлари учун тўланадиган стипендия миқдорини чегириб қолиш орқали амалга оширилади.

Тақдим этилган ҳужжатларга қисқача шарҳларни эксперт-юристимиз Елена ЕРМОХИНА ва Гиляра ТЕМИРЬЯНОВА тайёрладилар.

Прочитано: 2750 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика