Norma.uz
СБХ / 2013 йил / № 9 / Бизнинг маслаҳатлар

Қарз ҳисобдан чиқарилганда

Корхонамиз (ягона солиқ тўлови тўловчиси) раҳбарининг қарорига кўра даъво билдириш муддати ўтганлиги муносабати билан материаллар етказиб берувчи олдидаги 5 000,0 минг сўм миқдоридаги кредиторлик қарзи ҳисобдан чиқарилди.

Ушбу операция бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади ва у қандай солиқ оқибатларига олиб келади?

Бобораҳим Жовлиев,

МЧЖ бухгалтери.

    Тошкент вилояти.

 

– Кредиторлик қарзи етказиб берувчилар ва пудратчилар томонидан етказиб берилган товарлар, материаллар, хизматлар, бажарилган ва муддатида тўланмаган ишлар учун корхонанинг улардан қарзидир.

Муддатида ундирилмаган кредиторлик қарзи қуйидаги икки ҳолда ҳисобдан чиқарилиши мумкин:

– даъво билдириш муддати (қарз вужудга келган пайтдан бошлаб 3 йил) ўтганда;

– кредитор корхона тугатилганда.

Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган) 2.5-бандига кўра, ҳисобдан чиқарилган кредиторлик қарзи суммаси асосий ишлаб чиқариш фаолиятининг бошқа даромадлари таркибига киритилади.

 

Даъво билдириш муддати ўтган кредиторлик ва депонент қарзларини ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадларни акс эттириш

  

дебет

кредит

Даъво билдириш муддати ўтганлиги муносабати билан кредиторлик ва депонент қарзларини ҳисобдан чиқариш

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар»,

6720-«Депонентланган иш ҳақи»

9360-«Кредиторлик ва депонент қарзларини ҳисобдан чиқаришдан даромадлар»

 

19-сонли БҲМСнинг талабларига кўра корхоналарда муддати ўтган қарзларни аниқлаш мақсадида ҳисоб-китоблар инвентарланиши, хусусан даъво билдириш муддати ўтган кредиторлик қарзлари ҳисобдан чиқарилиши керак. Ҳисобдан чиқариш раҳбарнинг қарори (буйруқ билан расмийлаштирилган) билан амалга оширилади.

Материаллар етказиб берувчилар олдидаги кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқариш корхона мажбуриятларининг камайишига ва тегишинча, унинг иқтисодий фойдасининг кўпайишига олиб келади. 2-сонли БҲМС билан белгиланган асосий хўжалик фаолиятидан олинадиган даромадларни тан олиш мезонларига мувофиқ даромадлар уларни ишончли ва аниқ ҳисоблаш имконияти мавжуд бўлган пайтда, сизнинг ҳолатингиздаги вазиятда эса даъво билдириш муддати тугаганида тан олинади.

Сизнинг ҳолатингизда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилиши лозим:

 

Т/р

 

Хўжалик

операциясининг

мазмуни

Сумма,

минг сўм

21-сонли БҲМС бўйича ҳисобварақлар корреспонден-цияси

Ёзувни

тасдиқловчи

ҳужжатлар

дебет

кредит

1.

Даъво билдириш муддати ўтганлиги муносабати билан кредиторлик қарзи ҳисобдан чиқарилди

 

5 000

6010

9360

Ҳисоб-китобларни инвентарлаш далолатномаси, корхона раҳбарининг буйруғи

 

 

 

Бинобарин, кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришдан даромадлар СКнинг 132-моддаси 7-бандига асосан бошқа даромадлар таркибига киритилган бўлиб, улар СКнинг 355-моддасига биноан ягона солиқ тўлови объекти ҳисобланади.

Ягона солиқ тўлови асосий (соҳа) фаолият турига тегишли ставка бўйича ҳисоблаб чиқарилади. 2013 йилдаги ягона солиқ тўлови ставкалари Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорига 9-1, 9-2 ва 9-3-иловаларда белгиланган. Масалан, асосий фаолият тури ишлаб чиқариш бўлган корхоналарда кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришдан кўрилган даромаддан ЯСТ суммаси 250,0 минг сўмни (5 000 х 5%) ташкил қилади.

Жавобни экспертимиз

Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 2716 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика