Ягона солиқ тўлови тўловчиси ҳисобланган корхонамиз меҳнат шартномасига асосан ходимамизга унинг фарзандининг мактабгача муассасаси учун тўлов тўлайди.
2013 йилнинг январь ойи учун тўлов суммаси 160 минг сўмни ташкил этди. Ушбу операция бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади ва улар қандай солиқ оқибатларига олиб келади?
Бердиёр Абдуллаев, МЧЖ раҳбари ўринбосари.
Самарқанд вилояти.
– Ота-оналар тўловининг суммаси Солиқ кодексининг 177-моддаси 1-бандига асосан ходимангизнинг моддий наф тарзидаги жами даромадига киритилади ва унга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади.
Моддий наф тарзидаги даромадларга ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадали ҳисобланмайди.
21-сон БҲМСга кўра, бухгалтерия ҳисобида ушбу операциялар қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилади:
Т/р
|
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, минг сўм |
21-сон БҲМС бўйича ҳисобварақлар корреспонденцияси |
Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар |
|
дебет |
кредит |
||||
1. |
Корхонанинг ходима фарзандининг мактабгача муассасасига тўлови ва қарздорлиги акс эттирилади
|
160 |
5920 6990 |
6990 5110 |
Шартнома, ҳисобварақ-фактура, банк кўчирмаси |
2. |
Мактабгача муассаса хизматларини тақдим этиш акс эттирилди |
160 |
9220 4790 9430 |
5920 9220 4790 |
|
Шуни қайд этиш лозимки, ҳисобнинг ушбу вариантида моддий наф тарзидаги даромадни ҳисоблаш ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ушлаш учун ушбу даромадларни олган ходимлар кесимида балансдан ташқари ҳисобни ташкил этиш лозим бўлади.
Шунингдек, моддий наф тарзидаги даромадни ҳисоблашнинг бошқа вариантини қўллаш ҳам мумкин. Бунда даромадлар махсус киритиладиган 6740-«Моддий наф тарзидаги даромадлар бўйича жисмоний шахслар билан ҳисоб-китоблар» ҳисобварағи кредитида ҳисобланади.
Сизнинг ҳолатингизда ушбу вариант бўйича моддий наф тарзидаги даромадларни акс эттиришда бухгалтерия ёзувлари қуйидагича бўлади:
Т/р
|
Хўжалик операцияcининг мазмуни |
Сумма, минг сўм |
21-сон БҲМС бўйича ҳисобварақлар корреспонденцияси |
Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар |
|
дебет |
кредит |
||||
1. |
Корхонанинг ходима фарзандининг мактабгача муассасасига тўлови ва қарздорлиги акс эттирилади |
160 |
5920 6990 |
6990 5110 |
Шартнома, ҳисобварақ-фактура, банк кўчирмаси |
2. |
Корхонанинг ходима фарзандининг мактабгача муассасасига тўлови бўйича харажатлари акс эттирилди |
160 |
9430 |
6740 |
Бухгалтерия ҳисоб-китоби
|
3. |
Мактабгача муассаса хизматларини тақдим этиш ва ҳисобварақларни ёпиш акс эттирилди |
160 |
4790 6740 9220 |
9220 4790 5920 |
Бухгалтерия ҳисоб-китоби
|
4. |
Жами даромад бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисобланди ва ушланди |
|
6710 |
6410 |
Иш ҳақини ҳисоблаш қайдномаси
|
Жавобни экспертимиз Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.