Фирмамиз чакана савдо билан шуғулланади. Яқинда дўконларнинг бирида Paynet хизматларини кўрсата бошладик. Махсус ҳисобварақ очиб, аввал-бошдан 1 500 000 сўм ўтказдик. Мазкур фаолият тури бўйича барча бухгалтерия проводкаларини билишни хоҳлардик. Бунинг учун ойлик якуний ҳисоботларни илова қиляпмиз.
Транзакция бўйича агентнинг якуний ҳисоботи
Провайдер |
Сервис |
Сумма |
Ҳисоб-вараќќа сумма |
Агентнинг воситачилик ҳаќи |
Транзакциялар сони |
UzMobile |
Ҳисоб-вараќни тўлдириш |
3 000 |
2 820 |
120 |
1 |
Билайн |
Ҳисоб-вараќни тўлдириш |
344 400 |
323 990 |
13 522 |
114 |
UCell |
Ҳисоб-вараќни тўлдириш |
514 905 |
484 549 |
20 058 |
218 |
Жами |
862 305 |
811 359 |
33 700 |
333 |
Провай-дер |
Наќд сумма |
Плас-тик карта-лардан сумма |
Ќайд этилган наќд сумма |
Депозит-дан олинган наќд сумма |
Ҳаќ |
Тран-закция-лар сони |
UzMobile |
3 000 |
0 |
2 820 |
2 880 |
120 |
1 |
Билайн |
344 400 |
0 |
323 990 |
330 878 |
13 522 |
114 |
UCell |
514 905 |
0 |
484 549 |
494 847 |
20 058 |
218 |
Жами |
862 305 |
0 |
811 359 |
828 605 |
33 700 |
333 |
Бухгалтер.
– Жисмоний шахслардан тўловлар қабул қилиш бўйича Paynet хизматлари воситачилик хизматлари ҳисобланади. Чакана савдо ва Paynet хизматлари юзасидан сиз алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишингиз керак. Ҳисобда Paynet хизматларини кўрсатиш операцияларини акс эттиришда 21-сон БҲМС1 ва Тўлов агентлик тармоғи орқали жисмоний шахсларнинг тўловларини қабул қилиш тартиби тўғрисида низомга2 амал қилиш керак.
Низомга кўра корхона – тўлов агенти (сиз айни шундай агент ҳисобланасиз), биринчидан, ўзининг махсус ҳисобварағидан бош агентнинг махсус ҳисобварағига кафиллик бадалини ўтказиши керак, бадал закалат ҳисобланади. Иккинчидан, жисмоний шахслардан тўловлар сифатида келиб тушган пул маблағлари ҳисобини юритиш учун сиз банкда иккита махсус ҳисобварақ очишингиз керак: бирида аҳолидан тўловларни қабул қилиш бўйича инкассацияланган нақд пул тушуми, бошқасида терминал орқали жисмоний шахсларнинг банк пластик карточкаларидан келиб тушган тушум кирим қилинади. Ана шу икки махсус ҳисобварақдан пул маблағлари кафолат бадали сифатида бош агентнинг махсус ҳисобварағига қайд этилади.
Paynet хизматларини кўрсатиш операциялари ҳисобини қуйидаги ҳисобварақлардан фойдаланган ҳолда юритишни тавсия қиламиз:
4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари» – бош агентга ўтказиладиган кафиллик бадали ҳисоби учун;
5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари» ва 5711-«Тўлов терминали орқали келиб тушган пул маблағлари» – тегишинча нақд пул билан ва пластик карталар қўлланган ҳолда тўланган тўловларнинг ҳисоби учун;
5710-«Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)лари» – инкассаторлик хизматларига топширилган пул маблағлари ҳисоби учун;
5530-«Бошқа махсус ҳисобварақлар» – биринчи маротаба кафиллик бадали тўлашда пул маблағлари ҳисоби учун;
5531-«Тўловлар нақд пул билан қабул қилинганда инкассацияланган тушум», 5532-«Тўлов терминалларидан фойдаланиб тўловларни қабул қилиш бўйича тушум» – махсус ҳисобварақларга қайд этиладиган ва кафиллик бадали сифатида бош агентга ўтказиладиган пул маблағлари ҳисоби учун;
9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар» – олинган воситачилик ҳақи ҳисоби учун.
Хатда келтирилган маълумотларга кўра жисмоний шахслардан тўловларни қабул қилиш ва кейин пул маблағларини бош агентга ўтказиш проводкалари бир ой учун қуйидагича бўлади (башарти воситачи ҳисоб-китобларда иштирок этса):
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма (сўм) |
21-сон БҲМС бўйича ҳисобвараќлар корреспонденцияси |
|
дебет |
кредит |
||
Бош агент билан шартнома тузиш чоѓида кафиллик бадали ўтказилган |
1 500 000 |
5530 4890 |
5110 5530 |
Жисмоний шахслардан наќд пул маблаѓлари (тўловлар) ќабул ќилинган |
862 305 |
5010 |
4890 |
Наќд пул маблаѓлари инкассацияланган |
862 305 |
5710 5531 |
5010 5710 |
Аҳолидан тўловларни ќабул ќилиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун олинган ҳаќ суммаси акс эттирилган |
33 700 |
5110 4890 |
5531 9030 |
Махсус ҳисобвараќдан пул маблаѓлари бош агентга кафиллик бадали сифатида ўтказилган |
828 605 |
4890 |
5531 |
1Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома (молия вазирининг АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган).
2МБ бошқаруви, ДСҚ ва ЎзАААнинг АВ томонидан 21.04.2010 йилда 2099-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.
Жавобларни «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.